Асосий қисм нархнинг мазмуни, вазифалари ва унга таъсир қилувчи омиллар


Давлат томонидан нарх шакллантириш ва унинг асосий жиҳатлари



Download 7,87 Mb.
bet17/24
Sana13.06.2022
Hajmi7,87 Mb.
#665183
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
10 иш нарх сиесати (2)

5. Давлат томонидан нарх шакллантириш ва унинг асосий жиҳатлари
Ўзбекистон иқтисодиётининг аксарият тармоқларида нархни шакллантириш асосан бозор тамойиллари асосида амалга оширилмоқда. Фақат тоғ-кон тармоқлари, ёнилғи-энергетика мажмуаси соҳалари, шунингдек, ишлаб чиқариш чиқимлари нархга таъсир қилмайдиган фаолият сохалари бундан мустасно.
Марказлашган бошқарув тизимидан мерос қолган монопол "анъаналар"ни хисобга олиб, шунингдек, хўжалик юритишнинг бир хил шароитларини яратиш мақсадида давлат нарх белгилаш жараёнларини бошқариш вази-фасини бажариб келмоқда. Бунга ишлаб чиқарилаётган махсулот таннархига киритиладиган харажатларни шакллантириш қоидаларини жорий этиш, шунингдек, корхоналар даромадларига солиқ солиш мақсадида молиявий натижаларни белгилаш йўли билан эришилади23.
2-жадвал
Нарх белгилаш мақсадлари ва усулларининг ўзаро боғлиқлиги24

Нарх
белгилаш-нинг
мақсади

Стратегия асослари

Нарх сиёсати

Нарх белгилаш усуллари

Янги товарларга

Ўз ўрнини топган товарларга

Нарх турлари

Нарх
белгилаш усуллари

Нарх
турлари

Нарх белгилашга услубий ёндошув

Савдо
ҳажмини
ошириш

Талаб

Кириб бориш нархи,
психологик нарх,
нуфузли нарх

Кириб бориш (бозорга мустаҳкам татбиқ этиш)
харидор психоло-гиясига асосланган,
фирманинг обрў-эътибори (нуфузига) асосланган

Силжишидан паст нарх,
узоқ муддатли нарх,
истеъмолчи сегментининг эластик (эгилувчан) нархи

Нархнинг пасайиши,
нархнинг сақланиши,
нархнинг сақланиши

Жорий фойданинг ошиши

Харажат-лар

Ўртача харажатларни ҳисобга олувчи нархлар,
сегмент нархи

«Харажатлар +»
“қаймоғини олиш”

Харажатларни ўсиши билан ошган нарх
сегмент нархи

Нархнинг ошиши,
нархнинг ошиши

Рақобат шароитида ўз мавқеии сақлаб қолиш

Рақобат-чилар

Лидер нархи,
рақобатчилар нархлари

Бозордаги лидернинг ҳудди шундай товарига нарх сиёсатини ҳисобга олиш, рақобат асосида

Авфзал нарх,
кўпчилик корхоналарникидан паст,
кўпчилик корхоналарникидан паст

Нархнинг пасайиши,
нархнинг
пасайиши

1994 йилдан бошлаб республикада харажатларни шакллантиришнинг ўзига хос тартиби амал қилиб, унга кўра корхона томонидан нарх белгилашда ишлаб чиқариш таннархи ва давр харажатлари ҳисоблаб чиқилади. Бунда, жорий харажатлар, маъмурий ва бошқа айрим харажатлар давр харажатлари (ялпи фойда)га киритила бошланди. Маҳсулотнинг "тўлиқ таннархи" ибораси нарх белгилаш бўйича услубий қоидалардан умуман чиқарилиб ташланган эди. Натижада махсулотнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини белгиловчи тўлиқ таннархига нисбатан рентабеллиги кўрсаткичини аниқлаш мумкин бўлмай қолди.


Давлат маҳсулот таннархининг калькуляцияланиши масалаларига камроқ эътибор бера бошлади. Кўпчилик корхоналар ўз харажатларини тахлил қилишга расмий қарай бошлашди. Фақат табиий монополиялар ва қонунчиликка мувофиқ ўз маҳсулотлари нархини ва-колатли органларда декларациялаши лозим бўлган монополист-корхоналар бундан мустаснодир. Айни пайтда, айрим корхоналар ўз харажатларини фаолият турлари бўйича хам, иқтисодий элементлар бўйича ҳам хисоблашни давом эттирдилар.
Мазкур усуллардан фойдаланиш корхоналарга талаб ва таклифдан келиб чиққан холда сотув ҳажмлари ва нархлар нисбатини аниқ ҳисобга олишга имкон беради, бу эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширади. Нарх белгилашнинг бундай тартибидан ҳозирги пайтда бирмунча ўзгартиришлар билан фойдаланилмоқда (10-чизма).
Айтиш жоизки, давлатнинг ички ва жахон бозорларида фақат хомашё бўлмаган маҳаллий махсулот турлари бўйича нарх рақобати учун шароит яратиши мақсадга мувофиқдир. Товарларнинг бундай тоифасига, шунингдек, энергия ташувчилари ва металлургия махсулотларини киритиш мумкин. Хом ашё махсулоти, одатда, доим сотув бозорида талабга эга. Мазкур махсулот нархида қўшимча қиймат улуши жуда кам. Шунинг учун хом ашёдан, биринчи навбатда, миллий иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишни рағбатлан-тириш зарур. Бу ЯИМни оширишга имкон беради ва янги иш ўринларини яратади.
Маҳаллий махсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш муаммоси глобаллаштириш шароитида, айниқса, алохида ахамият касб этади.

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish