1. Нархнинг мазмуни, вазифалари ва унга таъсир қилувчи омиллар.........6 2. Нарх турлари ва уларнинг мазмуни.........................................................13 3.Рақобатнинг турли кўринишлари шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари..........................................................................................................18 4.Нарх сиёсати ва уни Ўзбекистонда амалга оширилишининг ўзига хос жиҳатлари...............................................................................................................27 5.Давлат томонидан нархни шакллантиришнинг асосий тамойиллари...31 6.Жaҳон нapxлapини бeлгилaш, унгa тaъсиp қилувчи омиллap, бозоpдa қўллaнувчи нapx стpaтeгиялapи...........................................................................35
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР......................................................................44
КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Бугунги иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида республикамиз ҳукумати томонидан олиб борилаётган чуқур иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади келгусида ишлаб чиқаришни юқори суръатлар билан ривожлантириш асосида аҳолининг ўсиб бораётган эхтиёжларини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини орттиришдан иборатдир.
Юқоридаги муаммони муваффақиятли ҳал этилиши кўп миқдорда нарх (баҳо) механизмининг тўғри шакллантирилишига боғлиқ бўлади. Чунки нарх (баҳо)нинг тўғри белгиланиши товар ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш уларни рақобатбардошлигини оширишгина бўлиб қолмай, балки аҳолининг сотиб олиш қобилиятини ҳам юксалишига олиб келади.
Нарх - бозор механизмининг муҳим таркибий унсурларидан бири. У ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиётнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромаднинг иқтисодиёт турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субъектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига шароит яратади. Шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади. Шунингдек, турли даражадаги рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари, давлатнинг нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистондаги ўзига хос жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
Нарх қуйи ва юқори чегара оралиғида шаклланади. Агар қуйи чегарани харажатларни қоплаш зарурати белгиласа, юқори чегарани истеъмолчиларнинг харид қобилияти белгилайди. Нарх юқори чегарадан чиқиб кетса харидорларнинг пули етмай, товарлар сотилмайди, қуйи чегарадан паст бўлса фирмалар зарарга учраб, ёпилиб кетади. Нарх шаклланишининг энг муҳим талаби унинг бозор шароитига мосланиши ва ўзгарувчан бўлишидир. Нарх белгилашга давлатнинг аралашуви бозор қоидаларига зид. Шу сабабли давлат бозор нархларини эркинлаштириб, бозор қоидасидан ташқарида юзага келадиган монопол нархларни чегаралаб туради.
Шу билан бир қаторда талаб ва таклиф, қиймат қонунининг ҳаракатлари, товар ва пул муносабатининг мавжудлиги бозор иқтисодиёти шароитида нарх (баҳо)дан фойдаланишни ҳам тақозо этади. Ушбу мураккаб масалани самарали ҳал этилиши биринчи навбатда тадбиркорлардан ташаббускорлик ва ташкилотчиликнигина эмас, балки чуқур иқтисодий билимга эга былишликни щам талаб этади, жумладан нарх (баҳо) ва уни шакллантириш борасида. Шу боисдан ушбу “Нархнинг моҳияти ва унинг шаклланиши” мавзусидаги курс иши бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.