Аси этнографик макон сифатида


Маънавий маданиятдаги трансформация жараёнлари



Download 0,81 Mb.
bet13/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

3.2. Маънавий маданиятдаги трансформация жараёнлари
Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси ҳаётида халқимиз қадриятлари, исломий расм-русумлар билан боғлиқ ва унга қадар бўлган қадимий маросимлар, удумлар ва урф-одатлар ҳам сақланган. Қуйида минтақа қишлоқ ва шаҳарлари маҳаллаларидаги миллий қадриятлар – Наврўз ва гул байрамлари, сумалак пишириш, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, далага қуш чиқариш маросими, қовун сайли, худойи, удумлари ҳамда кўпкари каби турли миллий ўйинлар ҳақида маълумотлар берилади.
Наврўз байрами. Бу байрам фақат мамлакатимизда эмас, балки бутун ер куррасининг шимолий ярим шарига ҳамал Наврўз кунлари қадам қўяди. Бу пайтда қуёшнинг тикка кўтарилиши тезлашади, унинг нури ва иссиқлиги тобора кўпроқ етиб келаверади, кунлар эса тез узаяди, 22 мартда кеча билан кундуз тенг 12 соатдан бўлса, апрел охирига бориб эса куннинг узунлиги 15 соатдан ошиб кетади. Ҳамал асосан 22 мартдан 20 апрелгача 30 кун давом этади.
21 мартни Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиёда туркий тилда «йилбоши», форсийда эса «Наврўз» (янги кун) деб юритишган. Шунингдек Наврўзни “сади пок”, пок-покиза юз, яъни табиатда юз кунлик қиш совуқлари тугаши ҳам дейишган. Маълумки халқимиз ойларни арабча номлашган. Жумладан, дехқончилик билан боғлиқ ишларда «Ҳамал - амал» (яъни экилган экин гуркираб ўсадиган ой) ундан олдинги ой «хут - ют» (яъни хут ойида кутилмаганда совук тушиши эхтимоли борлиги ва чорвага зарар етказишини назарда тутилади) каби иборалар мавжуд. Буюк қомусий аллома Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида шундай ёзган эди: «Наврўз» баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан меваси етилгунча, ҳайвонларда қочиш пайти (шаҳват) қўзғалишидан то насл вужудга келгунича давом этган вақтга туғри келади. Шунинг учун «Наврўз» оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган66. Наврўз ҳақида Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Умар Хайёмнинг «Наврўзнома», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғати турк», Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахийнинг «Бухоро тарихи», Лутфийнинг «Гул ва Наврўз», Алишер Навоийнинг «Садди Искандарий», Садриддин Айнийнинг «Эсдаликлар» асарларида хам лавхалар мавжуд67.
Элимизда Наврўзнинг кечиши, ўзига хос иқлим шароити, хусусиятлари тўғрисида узоқ йиллар кузатиш ва тажрибалар асосида пайдо бўлган ривоятлар, нақллар ҳам анчагина бисёр. Аждодларимиз деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачиликдаги юмушлар муддатини белгилашда асрлар оша синалган бу тажрибалардан самарали фойдаланиб келишган. Бурун ҳар ойнинг бундай ўзига хос хусусиятини пухта билмасдан ишда ўз имкониятларини бой бериб панд еган деҳқонни, боғбонни ёки чорвадорни ҳақиқий омилкор киши деб тан олишмаган. Аксарият жойларда қишлоқ аҳлининг ўз ҳисобдонлари, тажрибакор ва билағон кишилари бўлган. Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Қатағон қишлоғида истиқомат қилган XX асрнинг 70 - йилларида вафот этган марҳум Шодмон бобо Хўжабек ўғлини атроф қишлоқлардаги одамлар зукко ҳисобдон сифатида ҳамон эслашади. Шодмон бобо ном қозонган курашчи полвон, туякаш (сарбон) сўнгра деҳқончилик билан шуғулланган. Халқ донолигининг ёрқин тимсоли бўлган отахон ҳам кўп этнографик маълумотларнинг билимдони эди. Қишлоқ хўжалиги илғор фан ютуклари асосида олиб борилаётган ҳозирги даврда ишбилармон деҳқон, уста чорвадорлар ва халқ, донишмандлари доно маслаҳатларига қатъий амал қилинса янада мул ҳосил олишга эришиш мумкин.
Маълумки, ҳар бир ой ва фаслнинг ўзига хос хусусияти бор. Халқимизнинг «Ҳамал кирди - амал кирди» дейилган пурҳикмат иборасининг мазмунини ҳаётда ҳар қадамда учратиш мумкин.
Ҳамал пайтида кечалари харорат ниҳоятда паст бўлишига қарамай дала - қирлар кўм-кўк майсага ўралади, ўрик, олча қийғос гуллайди, шафтоли ғўнчалари очилишга киришишади, тут, ток, гилос, олма ва бошқа мевали дарахтлар шохлари кўкимтир товлана бошлайди. Ишбилармон деҳқонлар дарахтларнинг уйгонишига караб экинларни экиш муддатларини белгилайдилар. Масалан, бодом гуллаганда баҳорги буғдой, пиёз, ўрик гуллаганда беда, шафтоли гуллаганда нўхат, сабзавот, жўхори экинлари экилган. Олча гуллаганда пахта, жийда гуллаганда мош, қовун - тарвуз экилган. Деҳқончилик табиат билан бамаслаҳат иш тутишни, вақти келса бугунги ишни эртага қўймасликни, режасиз иш юритмасликни тақозо этган. Тажрибали деҳқонлар ҳам ҳамалдан олдинги ҳут ойидаёк дала ишларини қизитиб юборадилар. Боғбонларнинг ҳам ташвиш ва юмушлари кўпаяди. Маълумки, ток очиш, ишкомларни кўтариш сира ҳам вақт кутмайди.
Наврўз айёми деҳконлар учун жуда аҳамияти кўп, чунки, бу кунларда экин-тикин, дала-боғ ишлари бошланган. Деҳқонлар, боғбонлар, чорвадорлар қишнинг аёзли кунларидан омон-эсон чикиб, баҳорнинг иссиқ кунларини интиқлик билан кутиб, деҳқончилик ишларига тайёргарлик кўрганлар, ариқ - зовурларни тозалаганлар («ҳайров қазиш»), омоч-бўйинтурукларни созлашиб ер ҳайдашга тахт қилишган, отлар совутилган, аравалар тузатилиб, ишга яроқли холга келтириб қўйилган.
Қўйчивонлар февраль ойининг охири ва март ойида тўл мавсўмини ўтказадилар. Улар ҳамалда тўл мавсўмини ниҳоясига етказиш ёш қўзиларни асраш билан машғул бўладилар. Бу мавсўмни яхши ўтказиш учун серўтли ва серсув яйловларга кўчишган.
Сурувни баҳорги яйловга ҳайдаш олдидан турли офатлардан сақлаш мақсадида бир чўпон қўлида машъала билан қўтонга кириб қўйларни айланган. Қўйлар қўтондан чиқиши олдидан исириқ ҳам тутатилган. Отар эгаси баҳорги яйловга кўчиш олдидан қишлоқдаги обрўли кишиларни, кекса чўпонларни чақириб кўй сўйиб зиёфат берган. Мулла қўйчивонлар пири Чўпонотага бағишлаб дуо ўқиган. Баҳорги ва ёзги яйловлардан қишги қўтонга қайтишда ҳам қўйлар суруви бало-қазолардан ҳоли бўлсин деб, қўтон олдида олов ёқилган, исириқ тутатилган. Шунингдек қўй сўйиб зиёфат берилган ва Чўпонотага дуо ўқилган. Наврўз кунларидан бошлаб ҳамма «йилқи йиғар» қоидасига қатъий риоя этган, Яъни энди моллар эркин далага қўйиб юборилмасдан қўйлар чўпонга, сигирлар эса подага қўшилади.
Ҳамалнинг охиридан бошлаб чорвадорлар баҳорги жун қирқимига киришадилар. Деҳконларнинг ҳам иши кўпаяди. Далалар, қир-адирлар ва тоғлар ажойиб манзарага бурканади. Озроқ вақт ўтгач лолақизғалдок алвони бу жозибали латофатни янада гўзаллаштиради.
Ҳамалда қўшлар, хашоратлар ва барча ҳайвонот дунёси ҳам ҳаракатга келади. Жанубдан шимолга турналар арғимчоғи тортилади. Гўзал ва сайроқи серҳониш қўшлар сони ошади. Қалдирғоч, зарғалдоқ сассиқпопишак, охирида эса кўк қарға иссиқ ўлкаларга қилган сафаридан қайтиб келади. Халқ ўртасида «Кўк артнинг келиши – совуқнинг тугаши» дейилгани бежиз эмас. Наврўздан сал аввал баҳор даракчилари-лайлаклар осмонни тўлдириб учадилар. Лайлаклар учиб келмагунча баҳор баҳорлигини қилолмайди. Лайлакларнинг оппоқ қанотларидан яхшилик ва эзгулик, гўзаллик ва меҳр, яшаш ва яшариш товланади.
Демак, ҳамал пайтида инсон учун ҳам, табиат учун ҳам энг қулай об-ҳаво шароити юзага келади. Мутахассисларнинг фикрича ўртача ёғингарчилик миқдори меъёр бўйича 50 мм бўлсада, баъзи йилларда мутлақо қўрғоқчилик бўлиб, ўт - уланлар ва ғалла майдонлари қовжираб қолади.
Ҳавонинг хусусияти ҳам худди шундай бўлади. Халқ тажрибасидан келиб чиқиб, «Ҳамал йиғлок-савр қўрғоқ» дейдилар. Кекса ҳисобдонларнинг фикрича ҳамалда ёмғир, сел, жала ёғиши ва ҳарорат тез -тез пасайиб туриши мумкин. Ҳатто апрелда ҳам ҳарорат пасайиб, сув музлаши ҳолатлари содир бўлиб турган. Наврўз байрами қадимги халқ байрамларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби жанубий Ўзбекистон қишлоқларида ҳам бу байрам азалдан кенг куламда нишонланиб келинган. Бу байрам табиатнинг ўйғониши, деҳқончилик ишларининг бошланиши билан чамбарчас боғланиб, уни ўтказиш 21 мартдан бошлаб 1 ой мобайнида давом этган. Масалан, Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Қатағон қишлоғида, Чироқчи туманининг Ҳайиткул, Чамбил, Қамаши туманидаги Қоранкул қишлоқларида Наврўз тантаналари («йил боши») га алоҳида ҳафсала билан тайёргарлик кўрилган. Одатда Наврўзни ўтказиш тадбирлари кўпинча масжидларда оқсоқоллар кенгашининг қарори билан белгиланган. Аёллар Наврўз кунига мулжаллаб сумалакка буғдой ундирганлар. Эркаклар эса маблағлар тўплашиб байрамга сўйиш учун махсус боқилган семиз ҳукиз ёки қўчқор сотиб олишган. Наврўз тантаналари қишлоқ гузарида бошланиб, қишлоқнинг сайилгоҳида давом этган.
Байрам бошланишидан бир кун аввал эркаклар сумалак пишириладиган жойда «ер ўчоқ» ковлашиб, унга қозон ўрнатиб берганлар. Ёқиш учун эса ўтин тайёрланган. Сумалак пиширишга бош-қош бўлган кайвони аёллар уни таги куйиб кетмаслиги учун кечаси билан ухлашмай козонни ковлаб чикканлар. Колган хотин - қизлар эса байрамга атаб кўкатли ва гўштли ҳар хил сомсалар, сутли кулча, патир, нон, ширинлик ва бошқа пишириқлар тайёрлаганлар. Қиишлоқ имоми, оқсоқоли ва қариялари йилнинг мул - ҳосили, юртнинг тинч, халқнинг соғ - саломат бўлишини тилаб, дуо-фотиҳалар қилишган. Наврўз байрами тантаналари кечқурун олов ёқилиб, қўшиқлар айтишиб, ўйин-кулгилар қилишган. Ёш йигит-қизлар ўртасида лапар айтиш айниқса қизиқарли ўтган. Байрам кунлари қишлоқ сайилгоҳида: пойга, улоқ, кураш, хўроз уриштириш, ёнғок, ошиқ ўйинлари бўлиб ўтган.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish