Кимёвий антисептика- микробларга қарши курашиш учун турли кимёвий моддалардан фойдаланилади. - Кимёвий антисептика- микробларга қарши курашиш учун турли кимёвий моддалардан фойдаланилади.
- Галогенлар гурухи: хлорли бирикмалар (хлорли охак, хлорамин Б) ва йод сақловчи бирикмалар-йоднинг 5 %ли спиртли эритмаси, Люгол эритмаси (йод ёки калий йодни сувли ёки спиртли эритмаси), йоданат (йодни сульфат билан комплекс бирикмасининг сувли эритмаси) киради.
- Оксидловчилар: органик моддалар иштирокида фаол кислородни ажратиб микроб хужайрасида оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бузади. Водород пероксид, калий перманганат, рух оксиди мисол бўлади.
- Кислота ва ишқорлар гурухи: қўлни, жаррохлик майдонини, асбобларини, жаррохлик амалиётида ишлатиладиган ип ва материалларни зарарсизлантириш учун кенг қўлланилади.
- Бунга первомур (81мл,85 % чумоли кислотаси+171 мл 33% водород пероксид), бор кислотасининг 2-3 % ли сувли эритмаси, кальцийланган сода, нашатир спирти, натрий ишкори кабилар.
- О²ир металл тузлари гурухи: кучли бактерицид таъсирга эга булиб, резина перчаткалар ва жаррохлик ипини зарарсизлантиришда кенг ишлатилади. Сулема (1: 1000 симоб хлорид сувли эритмаси), кумуш нитрат (5-10% ли эритмаси), ксироформ (3-10% малхам мази ва упаси) ишлатилади.
- Спиртлар гурухи: этил спирти амалиётда кенг қўлланилади. 70% лиси юқори бактерицид таъсирга эга бўлиб, жаррохлик майдони, асбоблар, қулни, ипни тозалаш учун ишлатилади.
- Альдегидлар гурухи: формаалдегид- газсимон модда, сувда яхши эрувчан, 40% ли эритмаси-формалин инструментлар, дренажлар, қўлқопларни зарарсизлантиришда ишлатилади.
- Бўёқлар ва нитрофуранлар: бриллиант яшили 0,1-2%ли спиртли эритмаси йирингли ялли²ланишларда сиртга, метилен кўкининг 1-2% ли спиртли эритмаси куйганда ишлатилади.
Асептика-жароҳатгага микроблар тушишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. Микроблар жароҳатга ташқи муҳитдан (экзоген инфекция) ҳаво-томчи йўли, оғиз орқали, жарохатда қолдирилган буюмлар – дренаж ва б. орқали, яъни имплантацион йўл билан тушиши мумкин. Бундан ташқари инфекция қўзғатувчилари тери, нафас йўллари, ҳазм йўлларида мавжуд бўлиб, лимфа ва қон орқали жароҳатга тушиши мумкин (эндоген инфекция). - Асептика-жароҳатгага микроблар тушишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. Микроблар жароҳатга ташқи муҳитдан (экзоген инфекция) ҳаво-томчи йўли, оғиз орқали, жарохатда қолдирилган буюмлар – дренаж ва б. орқали, яъни имплантацион йўл билан тушиши мумкин. Бундан ташқари инфекция қўзғатувчилари тери, нафас йўллари, ҳазм йўлларида мавжуд бўлиб, лимфа ва қон орқали жароҳатга тушиши мумкин (эндоген инфекция).
- Маълумки, жаррохлик амалиётидан кейинги йирингли асоратларни олишда операция блокининг иш тартиби катта аҳамиятга эга. Операция блоки хоналари осон тозаланадиган, сув ўтказмайдиган материаллардан қилиниб, қатъий равишда зоналарга бўлинади. Булар қуйидагилар: 1-зона-қатъий режим зонаси-операция хоналари киради, 2-операция олди зонаси, 3-зонага қон, кўчувчи тиббий аппаратлар ва б. сақланадиган хоналар киради. 4-зонага ёрдамчи хоналар киради.
- Контакт инфекцияларнинг жароҳатга тушишини олдини олиш мақсадида жарроҳ қўлини турли усуллар билан зарарсизлантиради. Қўлни зарарсизлантиришда Спасокукоцкий-Кочергин, Альфельд усулларидан, церигель, дегмен, дегмицид билан ювиш усулларидан фойдаланилади. Жарроҳлик амалиётида ишлатиладиган асбобларни, оқлик ва боғлов материалларини зарарсизлантиришда стерилизациянинг турли усулларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |