Асбобларни лойищалаш ва ишлаб чи=ариш



Download 2,84 Mb.
bet22/30
Sana03.11.2022
Hajmi2,84 Mb.
#859798
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
Кесиш назарияси1

Фойдаланилган адабиётлар

  1. X.I.Jalilov. «Metallarni kesish nazariyasi asoslari, metall kesuvchi stanoklar va asboblar». “Talqin” nashriyoti, 2006- y.

  2. И.М.Колесов. Основы технологии машиностроения. М.: «Высшая школа», 2001г

  3. Г.Н.Андреев и др. Проектирование технологическое оснастки машинастроителного производства. М.: «Высшая школа», 2001г

  4. Г.Н.Сахаров и др. Металлорежущие инструменты. М.: «Машиностроения», 1989г.

  5. П.Р.Родин. Металлорежущие инструменты. «Киев», «Высшая школа», 1986г

Мавзу 18. Развёрткалар ҳақида асосий тушунчалар.
Режа:

  1. Развёрткалашда кесиш жараёнини ўрганиш

  2. Развёрткаларни вазифасини тахлил қилиш

  3. Развёрткаларни турлари билан танишиш


Развёрткалаш – асосан тешикни очиқ узил-кесил ўлчамларга келтириш учун развёртка ёрдамида тешик юзасидан юпка қиринди кесиб олиш жараёнидир. Хомаки развёрткалаш учун 0.15 – 0.5 мм, тозалаб развёрткалаш учун эса 0.05 – 0.25 мм қўйим қолдирилади.
Вазифасига кўра развёрткалар дастаки ва машина развёрткаларига бўлинади. Дастаки развёрткалардан тешикларга кўл билан ишлов беришда ва машина развёрткаларидан эса станокларда ишлашда фойдаланилади. Ишлов бериладиган тешиклар шаклига кўра развёрткалар цилиндрик, конуссимон ва шаклдор бўлади.
Развёрткалар ишчи қисмида кесувчи тишлар сони зенкерга нисбатан кўпроқ бўлади, яъни 6дан 16гача ва зенкер каби ишчи қисми, бўйни ва куйрук қисмлардан иборат.

Развёртканинг ишчи қисми куйидаги элементлардан ташкил топади:

  1. Ишчи қисми

  2. Бўйин қисми

  3. Куйрук қисми

  4. Кесувчи қисми

  5. Калибровчи қисми

  6. Тескари конус

  7. Йўналтирувчи конус

Развёртканинг кесувчи қисми асосий кесиш ишини бажаради. Пландаги бурчак конус кесувчи қисми билан суриш йўналиш орасидаги бурчак бўлиб, кесувчи конус 2 ни ташкил этади. Пландаги бурчакнинг қиймати развёрткалашдан кўзда тутиладиган мақсадга қараб топилади.
Масалан: дастаки развёрткаларда очиқ тешикларни развёрткалаш учун   10-15о, чўян загатовкалардаги очиқ тешикларни развёрткалаш учун эса   4 - 5о килиб олинади. қаттиқ қотишмали пластинкалар билан кавшарланган развёрткаларда эса   30 - 45о килиб олинади.
Развёртканинг калибровчи қисми кесиш жараёнидава тешикнинг ўлчамини талаб этилган даражага етказишда развёрткани йўналтириш учун хизмат килади.
Тескари конус развёткани цилиндрик қисмининг развёрткаланаётган тешик юзасига ишқаланишни камайтириш ва тешикнинг бузилишига йўл кўймаслик учун қилинади.
Дастаки развёрткаларда конуснинг бўйин олдидаги диаметри калибрловчи қисми диаметридан 0.005-0.008 мм кам, машина развёрткаларида эса 0.04-0.08 мм кам бўлади.
Дастаки развёрткаларда куйруклари цилиндрик кесимли, машина развёрткаларида эса конуссимон ёки цилиндрик бўлиши мумкин.
Развёрткаларнинг кесувчи қисми тишларининг кесувчи қирраларига фаска килинмайди, балки тишлар ўткирлагунча чархланади.
Калибрловчи қисмининг тишларига чилиндрик фаска килинади, бу лентанинг эни f  0.08 – 0.5 мм (развёртканинг диаметрига қараб) бўлади. Одатда олдинги бурчак тозалаб развёрткалашда   0о.
Хомаки развёрткалашда   -5 - 10о килиб олинади. Кетинги бурчак   8 - 120 килиб олинади. Развёрткаланадиган материал канча юмшоқ бўлса бурчак шунча катта килиб олинади.
Развёртканинг кесувчи қисми тишларининг кесувчи қирраларига фаска қилинмайди, балки тишлар ўткирлагунча чархланади; калибрловчи қисмининг тишларига цилиндрик фаска (лента) қилинади, бу лентанинг f  0.05 – 0.5 мм бўлади. Развёртканинг диаметри ортиб борган сари фасканинг эни ҳам ортиб боради.
Развёрткани кесиб олинадиган қирини чиқарадиган ариқчалари кўпинча тўғри бўлади, аммо развёрткалаш тозалигини ошириш шунингдек, шпонка ёки шлица пазлари бўлган тешиклар учун винтсимон арииқчали развёрткалар ишлатилади. Винтсимон арииқчалар қиялиги развёрткани айланиш йўналишига тескари бўлиши керак. Развёрткаланаётган тешик девори қиррали бўлиб колмаслиги учун ва развёрткаланган юзанинг тозалиги юқори бўлиши учун развёртка тишлари орасидаги кадамни айлана бўйича ўзгартириш тавсия этилади.
Масалан: саккиз тишли развёртка учун тишлар орасидаги бурчак (W  420, W  440, W  460 ва W  480 ) килиб олинади.
Развёртканинг ишчи қисмида кесувчи тишлар сони, развёртканинг диаметр ива кандай материалларини ишлашига кариб, 6 та вўа ундан ортиқ бўлади. Развёртка тишларининг сони куйидаги формула ёрдамида тахминан ҳисоблаб топилади: мўрт металлар (чўян ва бронза) ва юқори аниқликдаги развёрткалар учун:

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish