Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


www.ziyouz.com kutubxonasi 8.3. Мамлакат ички иқтисодий



Download 6,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/47
Sana24.02.2022
Hajmi6,73 Mb.
#215759
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (Hasan Abulqosimov)(1)

159
www.ziyouz.com kutubxonasi


8.3. Мамлакат ички иқтисодий 
хавфсизлигини таъминлаш
М амлакат ички иқтисодий хавфсизлигини таъмин- 
лашнинг асосий йўли барқарор иқтисодий ўсишни таъ- 
минлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва тур- 
муш шароитларини яхш илаш ҳисобланади. Чунки иж - 
тимоий соҳада кескинликнинг вужудга келиши мамла- 
кат иқтисодий хавфсизлиги учун хавф -хатар туғдири- 
ши шубҳасиздир.
Иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар 
аҳоли турмуш шароитлари билан боғлиқ муаммо ва зид- 
диятлар ҳисобланади. Ш у боис, Юртбошимиз Ислом Ка- 
римов “Миллий давлатчиликни шакллантириш, демок- 
ратик ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётни бир 
ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказиш ҳамда бозор муноса- 
батларига ўтиш даврида ижтимоий муаммоларга алоҳи- 
да эътибор бериш зарзф ”1 лигини таъкидлагани бежиз 
эмас. Ижтимоий муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаса, 
улар хавфсизликка таҳдид солувчи омилга айланади. Шу 
маънода Президент И.Каримов таъкидлаганидек, “Та- 
рих сабоқлари шундаки, унинг айнан кескин бурилиш- 
ларида, ижтимоий формациялар алмашинаётганда иж - 
тимоий муаммолар ва зиддиятлар ғоят кескинлашади, 
миллий хавфсизликка, фуқаролар тинчлигига ва барқа- 
рорликка таҳдид солувчи омилга айланади”2.
Юртбошимиз унинг қуйидаги сабабларини кўрсатиб 
берган:
1. 
Ижтимоий зиддиятлар ўз моҳиятига кўра ҳамиша 
сиёсий, ижтимоий ва иктисодий ўзгаришларни ҳаракат- 
лантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Ўзгаришларнинг 
қай тарзда бориши ёки бўлмаса, кескин шаклларга ки- 
риши: ижтимоий норозиликлар, стихияли портлашлар,
1 60
www.ziyouz.com kutubxonasi


фуқаролар урушлари ва инқирозлар тусини олиши тўпла- 
ниб қолган ижтимоий муаммоларнинг қай даражада кес- 
кинлигига, ҳукмрон тузилмаларнинг бу муаммоларни ҳал 
қила олиши ёки ҳал қила олмаслигига боғлиқ;
2. Амалдорлар томонидан ислоҳотларнинг моҳияти- 
ни тушуниб етмаслик, ижтимоий адолатнинг бузили- 
ши, ҳокимиятнинг турли поғоналаридаги коррупция 
аҳолининг ижтимоий-руҳий кайфиятига салбий таъсир 
этиши ва оқибатда жиддий зиддиятларга олиб келиши 
мумкин;
3. И.А.Каримов кенг кўламдаги узок муддатли ислоҳ 
қилиш жараёнининг дастлабки босқичини энг қийин, 
ижтимоий портлаш хавфи бўлган босқич деб атаган.
4. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида эскича ва 
янгича дунёқараш, ўтмиш ва замонавий кадриятлар 
тизими ўртасидаги зиддиятлар янада кескинлашади. 
Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Ижтимоий муаммо- 
ларнинг кескинлиги кимларнингдир камбағаллиги ёки 
бойлигида эмас, балки ушбу ижтимоий табақалар ўрта- 
сидаги ҳаддан таш қари катта ф арқ пайдо бўлишида- 
дир. Бу эса, беихтиёр уларнинг қарама-қаршилигига 
олиб келади”.
Ушбу фикрларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, 
энг жиддий иқтисодий таҳдид аҳолининг турли табақа- 
лари даромадларида дифференциаллашув даражасининг 
юқорилигида намоён бўлади Бу эса аҳоли ичида камба- 
ғаллар қатламининг кўпайишига сабаб бўлади. Албатта, 
у ҳам иқтисодий хавфсизликка таҳдид ҳисобланади. 
Хддисларда “Камбағаллик энг катта бахтсизлик ва зўр 
мусибатдир. Муҳтожлик одамни ҳаммага душман, беҳаё 
қилади, инсоф ва мурувватини қўлидан олади, қувват 
ва идрокини заифлаштиради. Муҳтожлик гзшоҳ ва ф а- 
сод манбаидир”3 деб бежиз айтилмаган.
1 6 1
www.ziyouz.com kutubxonasi


Аҳоли даромадлари ўртасидаги фарқнинг пайдо бўлиши 
ва кучайишига қуйидаги ҳолатлар таъсир кўрсатади:
- иқтисодиётнинг турли соҳаларида, мамлакатнинг 
турли минтақаларида даромад олиш имкониятларининг 
баробар эмаслиги;
- мамлакатнинг 60 фоиздан ортиқ аҳолиси яшаётган 
қишлоқ жойлардаги яширин ишсизлик ҳамда кичик ва 
5фта бизнеснинг етарли даражада ривожланмагани сал- 
бий таъсир кўрсатмоқда.
8.3.1-чизмадан кўриниб турибдики, аҳоли пул даро- 
мадлари таркибида меҳнат ҳақи 29.1 фоизни ташкил 
этган. Б у ҳол иш ҳақи улушининг ёлланма ишчилар 
даромадларида пасайиб, уларнинг меҳнат мотивация- 
сига салбий таъсир кўрсатишини билдиради. Масалан, 
кейинги йилларда ёлланма ишчилар даромадларида иш 
ҳақининг улуши 54.5 фоизни таш кил қилади. Аҳоли да- 
ромадларида иш ҳақи улушининг камайиб бориши меҳ- 
нат унумдорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлигини оши- 
ришда ишчилар ва ходимлар манфаатдорлигининг па- 
сайиб кетишига олиб келади. (8.3.1-чизмага қаранг).
Иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича ишчи ва 
хизматчиларнинг ўртача иш ҳақлари орасида кескин 
ф ар қ кўзга ташланмоқда. Қишлоқ хўжалигида банд 
бўлган ходимлар иш ҳақлари ўртача республика кўрсат- 
кичининг 60.9 фоизини ташкил этиб, саноатдаги ўртача 
иш ҳақига нисбатан уч баробарга кам. Бундай кескин 
тафовут маълум иқтисодий таҳдидни келтириб чиқа- 
ради. Шунингдек, ижтимоий хизмат кўрсатиш, яъни 
соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва санъат соҳала- 
ридаги ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари ўртача 
республика даражасининг 60-80%ини ташкил этмоқда. 
Ваҳоланки, ушбу тармоқларда ходимларнинг билим, 
касб-малака даражалари бошқа тармоқлардагиларга нис- 
батан анча юқоридир.
1 6 2
www.ziyouz.com kutubxonasi


Яна бир жиддий ижтимоий таҳдид - ишсизликнинг 
юқори даражадалигидадир. Иқтисодий фаол аҳоли ора- 
сида ишсизлик дараж аси 10%дан ошиб кетса, у иқти- 
содий таҳдидни вужудга келтиради. Ишсизликнинг ву- 
жудга келиш и бозор иқтисодиёти қонуниятларидан 
биридир. Аммо ишсизлик туфайли камбағаллик, жино- 
ятчилик, гиёҳвандлик каби ижтимоий иллатлар келиб 
чиқишини ҳам унутмаслик лозим.
Ушбу иқтисодий таҳдиднинг яна бир жиҳати рес- 
публика қишлоқ хўжалигида ортиқча бандликнинг мав- 
жудлиги билан боғлиқ. Гап шундаки, меҳнат ресурсла- 
ридан экстенсив, унумсиз фойдаланиш кўпинча ишлаб 
чиқариш самарадорлигининг пасайишига олиб келади. 
Ҳозирги даврда республика қишлоқ хўжалигидаги ор- 
тиқча ишчи кучини бошқа соҳаларга ўтказиш талаб 
этилмоқда.
Мамлакатимизда расмий ишсизлик даражаси 0.5 %ни 
ташкил этади. Аммо норасмий яширин ишсизлик дара- 
жаси анча юқори бўлиб, у 5 %ни ташкил этади. Бундан 
кўриниб турибдики, ишсизлик хавфсизликнинг қуйи 
чегарасидан анча бери, яъни у ҳали иқтисодий таҳдид 
даражасига етгани йўқ.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, кейинги йилларда кўплаб 
иш ўринлари яратилмоқда. Аммо уларнинг ўсиш суръ- 
атлари аҳолининг кўпайиш суръатларидан орқада қол- 
моқда. Иш сизлар билан бир қаторда кўп миқдордаги 
бўш иш жойларининг мавжудлиги таклиф этилган ишчи 
кучининг маълумот-малака, иш тажрибаси даражаси- 
га кўра талабга мос эмаслиги билан изоҳланади. Бошқа 
томондан, ишчи кучига талаб кўпинча таклиф этилган 
иш ҳақининг камлиги туфайли талаб ва таклиф ўрта- 
сида номутаносибликка сабаб бўлмоқда.
Бу ҳол ҳисобга олинмаган иш билан бандликнинг, 
яъни қонун йўли билан тақиқланмаган даромад келти-
1 6 3
www.ziyouz.com kutubxonasi


рувчи, аммо соликдан яшириб келинадиган ҳар қандай 
фаолиятнинг кенгайишига ҳам олиб келади
Умумий ижтимоий-иқтисодий тахдид аҳолининг ўрта- 
ча кутилаётган умр узоқлиги ҳисобланади. Бу кўрсат- 
кичнинг Ўзбекистон учун хавф ли чегараси 60 ёшни 
ташкил этади. Кутилаётган умр узоқлиги аҳоли сало- 
матлигининг аҳволига баҳо берувчи асосий мезон сана- 
лади. Республикамизда кейинги 14 йил ичида аҳоли- 
нинг кутилаётган умр узоқлиги 69.3 ёшдан 70.6 ёшга 
ўсди. МДҲ мамлакатларининг аксариятида шу давр- 
нинг ўзида мазкур кўрсаткичнинг пасайиши кўзга таш - 
ланмоқца
Бу ютуқлар аҳоли саломатлигининг мустаҳкамлани- 
ши, турмуш шароитининг яхшиланиши, ж умладан, 
ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг қамровли 
давлат дастурларининг амалга оширилиши, аёллар ва 
болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатилаётганли- 
ги туфайли қўлга киритилди.
Шу билан бирга аҳоли саломатлиги аҳволида кейин- 
ги пайтларда юз бераётган ва республикамиз учун нис- 
батан янги бўлган, ҳам тиббий, ҳам ижтимоий-иқтисо- 
дий муаммолар туф айли вужудга келган айрим салбий 
ўзгаришлар жиддий хавотир ўйғотмоқда. Бу, аввалам- 
бор, сил касаллиги билан оғриш ҳолларининг кўпайи- 
шида намоён бўлади.
Аҳоли саломатлиги ва кутилаётган умр узоқлигига 
салбий таъсир этувчи гиёҳвандлик ва токсикомания би- 
лан касалланишнинг кўпайиши ҳам ўта хавфли ижти- 
моий таҳдид ҳисобланади. Гиёҳвандлик ва токсикомания 
билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи Тошкент 
шаҳри, Хоразм, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоят- 
ларида қайд зтилган. Ушбу касалликлар аҳоли генофо- 
нига жиддий путур етказиш и мумкинлиги айниқса ха-
1 6 4
www.ziyouz.com kutubxonasi


тарлидир. Шунингдек, бу омил уюшган жиноятчилик- 
нинг кенгайишига сабаб бўлиш эҳтимоли катта.
Мамлакат ички хавфсизлигига таҳдидлар жумласи- 
га қуйидагиларни киритиш мумкин:
- меҳнатга лаёқатли аҳоли, меҳнат ресурсларининг 
ўсиш суръатлари асосий фондлар яратилаётган янги 
ўринлари ўсиш суръатларидан ортда қолиши, келгу- 
сида ишсизлар даромад олиш имкониятига эга бўлма- 
ган киш илар сонининг ўсишига олиб келиши мумкин;
- иш ҳақининг аҳоли, жумладан, ёлланма ишчи ва 
хизматчиларнинг оилавий даромадидаги улушининг 
камайиши, иш ҳақининг рағбатлантирувчанлигининг 
пасайиши;
- аҳоли таркибида кекса, нафақа ёшидаги кишилар 
улушининг кўпайиши келгусида уларнинг ижтимоий 
таъминоти масалаларида муаммоларни туғдиради;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларнинг мавжудлиги;
- солиқ юкининг оғирлиги тадбиркорлик фаолиятининг 
ривожланишига тўсқинлик қилувчи омил ҳисобланади.
Бу омиллар ижтимоий-иқтисодий ривожланишга
тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиб, ижтимоий 
зиддиятларни ва таҳдидларни вужудга келтиришга за- 
мин яратади.
Солиқ юкининг оғирлиги турли ҳуқуқбузарликлар- 
нинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Со- 
лиққа оид ҳуқуқбузарликларни вужудга келтирувчи са- 
бабларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
- қонунчилик меъёрларининг такомиллашмагани, 
уларнинг тез-тез ўзгариб туриши;
- солиқ ставкаларининг аҳоли ва корхона даромад- 
лари дараж аси ҳамда реал ҳолатни ҳисобга олмасдан 
юқори қилиб белгилангани;
165
www.ziyouz.com kutubxonasi


- маънавий-ахлокий сабаблар. Улар солиқ тўлпвчи 
шахсларнинг, ишлаб чиқариш, молиявий корхона ва 
ташкилотлар томонидан ўз манфаатларини устун қўйи- 
шида, солиқ тўлашдан бўйин товлашида намоён бўлади.
Солиқ тўлашдан бўйин товлаш усуллари қуйидаги- 
лардан иборат:
- солиқ тури қандай бўлишидан қатъи назар, да- 
ромадларни, солиққа тортиш объектини яшириш, солиқ 
ҳажмини камайтириш, солиқ имтиёзларидан ноқону- 
ний фойдаланиш;
- жорий солиқларни тўламаслик мақсадида ёки солиқ- 
дан қарз бўла туриб маблағларни солиқ тўлашдан яшириш;
- фойда еолиғини камайтириб кўрсатиш, қўшилган 
қиймат солиғини, жисмоний ш ахслар томнидан даро- 
мад солиғи тўлаш дан бўйин товлаш.
Солиқ қонунчилиги соҳасидаги камчиликлар сабабли 
солиқларнинг йиғилишида камайишига олиб келмоқда. 
Бу ҳол иқтисодиётнинг хуфёна сектори билан ҳам боғ- 
лиқ бўлиши мумкин. Хуфёна иқтисодиёт билан боғлиқ 
солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бухгалтерия 
ҳисобида даромадларни солиққа тортиш объектларини 
тўлиқ равишда чиқариш, айланма маблағларни бир қис- 
мини яширишда ўз ифодасини топади. Ушбу салбий ж а- 
раёнлар, қонунбузарликларнинг олдини олиш учун солиқ 
ва ф уқаролик жиноят-процессуал кодекслари тако- 
миллаштирилиши зарур. Ўзбекистпн Республикаси Пре- 
зиденти солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш ва- 
зифасини белгилаб берар экан “шунга эришмпғимиз ке- 
ракки, ҳар бир солиқ тўловчи, у ҳам жисмоний ҳам 
юридик шахс бўлсин, солиқ тўлашдан бўйин товламас- 
дан, даромадларни яширишга уринмасдан, аксинча ўз 
ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва даромадини оши- 
ришга интилсин”4, деб таъкидлайди.
Мамлакат иктисодий хавфсизлигига кишилар ўрта-
166
www.ziyouz.com kutubxonasi


сидаги нофпрмал иқтисодий алоқа ва муносабатлар ҳам 
таҳдид солади. Бу таҳдидга сабаб бўлувчи ҳолатларни 
касса назоратидан ташқаридаги ҳисоб-китоблар, маи- 
ший хизматлар кўрсатиш, уй жойларни ижарага бе- 
ришда нақд пулнинг айланишида кўриш мумкин.
Хуфёна иктисодиет секторининг мавжудлиги мам- 
лакат иқтисодий хавфсизлигига жиддий таҳдид сола- 
ди. Наркобизнес хуфёна иқтисодиётнинг энг хавфли 
фаолият соҳаси ҳисобланади. Наркотик моддалар иш- 
лаб чиқариш учун жалб этилаётган меҳнат, ер, капи- 
тал ресурсларининг арзон, улгуржи нархлари ҳам паст 
эканини эътиборга олиш даркор.
Агар Покистонда 1 кг героиннинг улгуржи нархи 1500 
АКШ доллар бўлса, Германияда 10000, Англияда 40000, 
АКД1да 120000 долларга сотилади. Хатарли жиҳати 
шундаки, наркобизнес ўзининг нопок пулларини қону- 
ний фаолият соҳаларига киритишга интилади.
Кишиларни гаровга олиш ҳамда қурол савдоси хуф- 
ёна иқтисодиётнинг ўта хатарли соҳаси ҳисобланади. Хуф- 
ёна иқтисодиёт иқтисодий қонунбузарликлар, террорис- 
тик жиноятлар билан ҳам қўшилиб кетмоқда.
Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иш учун корхо- 
налар хўж алик молиявий фаолияти, жисмоний ш ахс- 
ларнинг даромад олиши ва харажатлари. тўғрисидаги 
ҳаққоний ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш асоси- 
да иқтисодий-ижтимоий жараёнларни кенг қамровли 
назорат қилиш тизимини шакллантириш лозим. Бунда 
давлат бошқа органлар, нодавлат ташкилотлар, уюш- 
малар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши 
лозим.
1 6 7
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 6,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish