8.2.
Мамлакат иқтисодий манфаатларини
қимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 1
1 М амлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш
ва унинг хавфсизлигини таъминлашда давлат асосий
ўрин тутади. Бу борадаги давлатнинг вазифалари қуйи-
дагиларда ўз ифодасини топади:
- давлатни микро ва макро иқтисодий тараққиётига
оид стратегик қарорларни асослаш ва уларнинг баж а-
рилишини таъминлаш;
- иқтисодий-маъмурий восита ва усуллар ёрдамида
иқтисодий стратегия ва жорий дастурларни амалга оши-
риш, эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳо-
уь. 155
www.ziyouz.com kutubxonasi
лаш, мавжуд шароитларга мос равишда кўрилаётган чора-
тадбирларга тузатишлар киритиш;
- бошка мамлакатлар билан ўзаро алоқалар тизими-
да ҳимояланишни рағбатлантириш режимини кўзда
тутадиган қонунлар ва меъёрий ҳуж ж атларни ҳаётга
татбиқ этиш орқали мамлакатнинг иқтисодий сувере-
нететини ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ҳимояланишини
таъминлаш;
- иқтисодиётда юзага келадиган муаммоли вазият-
ларни ўз вақтида ҳал қилиш учун давлат бошқаруви
органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари,
вазиф алари ва масъулиятини оқилона тақсимлаш ва
уларнинг ўзаро фаолиятини уйғунлаштириш. )
М амлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш
тизими ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
- ташкилий тузилмалар;
- коммуникация ва ўзаро алоқа тизими;
- ахборотлар;
- ҳар томонлама тайёрланган кадрлар.
М амлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўна-
лиш да олиб борилади:
- иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва
уларнинг субъектларига қарш и курашиш;
- барча қонун, меъёрий ҳуж ж атлар ҳамда бошқа-
рув қарорларини иқтисодий хавфсизликни мустаҳкам-
лаш талабларига мослигини аниқлаш учун экспертиза-
дан ўтказиш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим
ш арти ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш,
бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиш-
нинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Зеро мам-
лакат иқтисодий хавфсизлиги дараж аси унинг иқтисо-
1 56
www.ziyouz.com kutubxonasi
дий салоҳияти билан белгиланади. Бу салоҳият миллий
иқтисодиёт ресурслари, захиралари, амалга оширила-
ётган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, бозор ин-
фратузилмаси, бошқариш тизими, саноатни таш кил
этиш ҳамда таш қи бозор конькжтурасидаги ўзгариш -
ларга мослашувчанлиги, бошқа мамлакатларнинг қўллаб
қувватлаши, халқаро уюшма ва таш килотларда фаол
иштирокида намоён бўлади.
Мамлакатнинг иқтисодий мустаҳкамлиги унга нисба-
тан қўлланилаётган блокада, санкция ва куч билан таъ-
сир қилишга қаршилик кўрсатишга қодирлигини ўзида
мужассамлаштиради. Уни таъминлаш учун миллий ман-
фаатларни келиштириш, мувофиқлаштиришнинг сиёсий
механизмларини қиёсий таҳлил қилиш лозим.
Иқтисодий хавф си зли кн и таъминлаш да миллий
иқтисодиётнинг жаҳон ҳамжамияти билан такрор иш-
лаб чиқариш ж араёнларига тўсқинлик қилмайдиган
ҳамда таҳдидлар хавфини кескин камайтиришга имко-
ният берадиган ўзаро уйғунлашиш ш арт-ш ароитлари-
ни яратиш алоҳида аҳамият касб этади.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун
асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка бар-
ҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни ку-
чайтириш зарур. Бунинг учун мамлакат иқтисодиёти тар-
кибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё, оралик
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисоди-
ётни, маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган
тайёр маҳсулотга айлантириш мақсадга мувофиқдир. ТТТун-
дагина малакатнинг иқтисодий аҳволи жаҳон бозорлари-
даги коньюктура ўзгаришларига, ресурс баҳоларининг
ўзгаришига боғлиқ бўлмайди. Шу боис, мамлакат иқтисо-
диЙ хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат стра-
-от-т.рг' • • гктисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришларни
1 5 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
амалга ошириш, саноат, молия ва банк тизимини мус-
таҳкамлашга кдратилади. Бунинг учун технологик ж и-
ҳатдан оркада колишга барҳам бериш, ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш даркор. Шунингдек, миллий товар
ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ички ва ташқи
бозорда ҳимоя қилишга қаратилган оқилона протекцио-
низм сиёсатини амалга ошириш талаб этилади. Бу сиёсат
қуйидагиларни кўзда тутиши керак:
- монополистик фаолиятни чеклаш;
- тайёр ишлаб берувчи саноат маҳсулотларини, асо-
сан, машина ва асбоб-ускуналарни экспорт қилишни
рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини, имтиёзли
кредитлаш усулларини қўллаш;
- турли ишлаб чиқариш тармоқларида кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни, янги ташкил топган хўж а-
лик субъектларини қўллаб қувватлаш, улар учун қулай
шароитлар яратиш;
- ички бозорга ноқонуний йўллар билан арзон, ис-
теъмолчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи
товарлар кириб келишининг олдини олиш;
- ички бозорда миллий товар ишлаб чиқарувчилар
манфаатини кўзлаш, уларни таш қи бозорга чиқиш ла-
рини қўллаб қувватлаш;
- йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб
қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида
давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг
самарали тизими шакллантирилади. У ўз ичига қуйи-
дагиларни камраб плади:
- барча турдаги корхона ва таш килотлар хўжалик
юритишнинг умумий қоидаларини ўрнатувчи макроиқ-
тисодий тартибнинг жорий этилиши;
- иқтисодий ривожланишни прогнозлаштириш ва
индикатив режалаштириш;
1 58
www.ziyouz.com kutubxonasi
- давлат ва хўж алик бошқаруви салоҳиятини муво-
фиқлаш тириш ҳамда давлат мулкини бошқаришнинг
самарали усулларини қўллаш.
Бундан ташқари, мамлакат иқтисодий хавфсизли-
гини таъминлаш учун иқтисодиётнинг креминаллашу-
вига қарш и кураш иш ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг
олдини олиш учун, бизнингча, қуйидаги чора-тадбир-
ларни амалга ошириш керак:
- даромадларни декларация қилиш тизимини тако-
миллаштириш;
- нодавлат хўжалик субъектларининг айрим фаоли-
ят турларини қонун йўли билан чеклаш;
- рўйхатга олинмасдан туриб тадбиркорлик фаолия-
ти билан шуғулланишни ман қилиш;
- истеъмолчилар саломатлигига зарар етказувчи
маҳсулотларни лицензиясиз, сиф ат сертификатисиз
сотишни ман қилиш;
- банкротлик қонуни талабларини қатъи й ҳаётга
татбиқ этиш;
- ҳуқуқ-тартибот органларида иқтисодий қонунбу-
зарликларга қарши курашиш бўлимлари фаолиятини
кучайтириш;
- иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида турли
назорат ва давлат органларининг тадбиркорлар хў ж а-
лик фаолиятига ноқонуний аралашувини чеклаш ва унга
қарш и курашиш;
- иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизм-
лари эркин амал қилиш ини таъминлаш билан бир
қаторда, давлат органларининг иқтисодиётини тартибга
солиш фаолияти самарадорлиги ва таъсирчанлигини
ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |