Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
333 (1)

ЁШЛАР ТАРИХИЙ ХОТИРАСИНИ
ТИКЛАШ ВА МУСТАҲКАМЛАШДА
ТАРИХ ФАНИНИНГ ЎРНИ
Алишер ҲАМДАМОВ, 
ЎзМУ магистранти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи
­
да «Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпи
­
ни ёшлар ташкил этишини, Республикамизда 
ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин 
эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун 
улкан ишлар амалга оширилаётганлиги, хусу
­
сан, Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар 
ишлари агентлиги фаолият кўрсатаётганлигини 
таъкидлаб ўтди». Мамлакатимизда амалга оши
­
рилаётган ислоҳотлар тизимида ёшларнинг фа
­
оллигини, масъуллигини ошириш муҳим ижти
­
моий, сиёсий, иқтисодий масалалардан бири бў
­
либ, давлат сиёсатининг асосий устувор йўнали
­
шига айланди. Бу вазифаларни бажаришда эса, 
ёшларнинг барча соҳаларда иштирокини, фаол
­
лигини, масъуллигини ошириб бориш йўллари
­
ни ўрганиш, уларда янгича дунёқарашни шакл
­
лантириш муҳим аҳамият касб этади.
Ёшлар дунёқарашини шакллантириш энг ав
­
вало, тарихни билишдан бошланади. Бугунги 
кунда, ахборот-коммуникация технологиялари, 
математика, физика, кимё, саноат, менежмент 
– буларнинг ҳаммаси керак, албатта. Лекин, 
авваламбор тарихни билиш – бу ҳаётий зару
­
ратдир.
«Тарих – бу даврнинг шоҳиди, ҳақиқатнинг 
шуъласи, хотиранинг умрбоқийлиги, ўтмишнинг 
элчиси демакдир. Тарих – давр ғалвиридан ўт
­
ган сари ёлғон-яшиқларнинг деярли ярмиси
­
дан фориғ бўлибгина қолмасдан, балки ҳақиқат 
мағзига тўйина боради», – деб ёзган эди буюк 
Цицерон. Тарих фақат ўтмишимиздан дарак бе
­
рибгина қолмай, келажакда қай томонга қадам 
ташлашимизга ҳам йўл кўрсатади. Шу боисдан 
тарихни холис ўрганиш муаммолари, тарихий 
хотирани мустаҳкамлаш масаласи барча замон
­
ларда ҳам тарихчи, файласуфларнинг диққат 
марказида бўлган.
Инсонни бутун инсоният яратган моддий ва 
маънавий бойликлар билан боғлаб турадиган, 
унинг онги ва кундалик амалий фаолиятига 
руҳий-маънавий озуқа берадиган қудрат тари
­
хий хотирадир. Инсон ўз тарихий хотирасига 
эга бўлмасдан туриб, мамлакати, халқи, миллати 
ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришлар
­
нинг моҳиятини тушуниб етолмайди. Ўз навба
­
тида тарихий хотира ва уни тиклаш – миллий 
ғояни ёшлар онгига синдиришнинг муҳим шар
­
ти ҳамдир. Шунинг учун ҳам ҳамма замонларда 
ҳам халқнинг, миллатнинг тарихий хотирасини 
мустаҳкамлаш юртнинг буюк алломалари, дав
­
лат арбоблари диққат эътиборида бўлган. 
Чунончи, Абу Наср Форобийнинг тушунтири
­
шича, тарихий хотира, ҳар бир миллат, ҳар бир 
халқ яратган маънавий бойликлар, умуминсо
­


294
295
ний маданий мерос билан бирлашганда, умумин
­
соний маданий мерос хазинасига қўшилган пайт
­
дагина содир бўлади. Унинг ёзишича: «одамларни 
бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг жисмлари йўқ 
бўлиб кетади-ю, аммо уларнинг руҳлари вужуд 
(қиёфаси)дан қутилиб, саодатга эришадилар. Сўнг 
бошқалар уларнинг ўрнини эгаллаб, улар қилган 
ишларни қиладилар. Бу авлод одамлари ҳам дунё-
дан ўтгач, худди шундай йўл билан руҳлари ав
­
валгиларининг изидан бориб, қиёфалари (феъл ва 
фазилатлари), қуввати ва сифати ўхшаш руҳлар 
бир-бирлари билан қўшилганларида ҳар қанча 
кабир (улкан) бўлсалар ҳам (жисмсизлиги туфай
­
ли) маконда бир-бирини сиқиб чиқармайдилар. 
Чунки улар ҳеч қачон маконни эгалламайдилар ва 
руҳларнинг қўшилувлари таналарининг қўшилу
­
видай юз бермайди»
1
.
Кўриниб турибдики, инсон билан инсоният
­
нинг ўзаро алоқадорлиги натижасида вужудга 
келган қадриятлар, яъни аждодлар ва авлодлар
­
нинг руҳий-маънавий олами, умуминсоний ма
­
даний мерос хазинасига қўшилади ва аста-секин 
тарихий хотирага айланиб боради. Бошқача айт
­
ганимизда, тарихий хотира инсониятнинг барча 
аждодлари ва авлодлари руҳини, яъни уларнинг 
фикрлари, ғоялари ва эътиқодлари, орзулари ва 
истакларини ўзида мужассамлаштиради. Худди 
шунинг учун ҳам инсониятнинг руҳий-маъна
­
вий етуклиги унинг тарихий хотираси билан 
боғлиқ. Тарих инсон учун буюк хотира вазифа
­
сини бажаради. 
1
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри.-Т.: 1993.- 
164-165 б. 
Бугунги кунда ёшлар тарихий хотирасини 
тиклаш ва уни мустаҳкамлашда:
– ёшларда халқимиз, миллатимиз орасидан 
етишиб чиққан буюк алломалар жаҳон цивили
­
зацияси тараққиётига қўшган ҳиссалари билан 
таништиришдир. Бошқача айтганимизда, мар
­
казий осиёлик алломаларнинг жаҳон илм-фани, 
маданияти ва санъати хазинасига қўшган ҳис
­
саларини аниқлаб беришдир. 
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эриши
­
ши билан ўтмишдаги машҳур алломаларимиз, 
халқимиз маънавиятининг буюк юлдузлари – 
Исмоил Бухорий, Абу Исо Термизий, Аҳмад 
Фарғоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, 
Абдухолиқ Ғиждувоний, Юсуф Ҳомадоний, 
Занги ота, Ҳаким ота, Сулаймон Боқирғоний, 
Мир Саид Кулол, Шамсиддин Кулол, Зайниддин 
Тойободий, Саид Барака, Боҳоуддин Нақшбанд, 
Ҳожа Аҳрор кабилар яратган маданий меросни 
ҳар томонлама ўрганиш учун реал имконият ву
­
жудга келди. 
Ўтмиш аждодларимизнинг мусулмон фалса
­
фаси, хусусан, мусулмон одоб-ахлоқи қоида
­
ларини шакллантиришда, уни бир бутун яхлит 
тизим даражасига кўтаришда қўшган ҳисса
­
ларини бугунги ёшларимизга етказишда ҳадис 
илмининг асосчилари Исмоил ал-Бухорийнинг 
тўрт жилдлик «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ», Абу Исо 
ат-Термизийнинг «Шамойили Муҳаммадия», 
«Саҳиҳи Термизий» асарларининг чоп эти
­
лиши катта воқеа бўлди. Шунингдек, ўзининг 
инсонпарварлик, 
халқпарварлик 
ғояларини 
улуғлаш билан жаҳон цивилизациясига му
­


296
297
носиб ҳисса қўшган Носируддин Бурҳонуддин 
Рабғузийнинг икки жилдлик «Қиссаси Рабғузий», 
Сулаймон 
Боқирғонийнинг 
«Боқирғон 
ки
­
тоби», Ҳазрати Ҳожа Убайдулло Аҳрорнинг 
«Рисолаи волидия», Сўфи Оллоёрнинг «Сабот 
ул-ожизин», Аҳмад Яссавийнинг «Девони ҳик
­
мат», Абул Қосим Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 
«Нозик иборалар», Ҳожа Абдулҳолиқ Ғиждуво-
нийнинг «Васиятнома», Фаридиддин Атторнинг 
«Илоҳийнома», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг 
«Футувватномаи Султоний ёхуд жавонмардлик 
тариқати», Абу Наср Форобийнинг «Фозил одам
­
лар шаҳри», Азизиддин Насафийнинг «Зубдат 
ул-ҳақойиқ», Муҳаммад Шариф Ал-Бухорийнинг 
«Фавоиди ҳоқоний» каби ва бошқа асарларининг 
ўзбек тилида чоп этилиши ва халқимизга тақдим 
қили-ниши буюк бобокалонларимиз илмий-фал
­
сафий меросини ўрганишда, ёшларда миллий ғу
­
рур, миллий ифтихор туйғуларини шаклланти
­
ришда, муҳим аҳамиятга эга бўлди;
– ёшлар халқимиз, миллатимизнинг асрлар 
оша ўчмас юлдузи бўлиб келган буюк сиймола
­
римиз таваллуд топган кунларини нишонлаш ва 
буюк тарихий воқеаларни ёдга олишдир;
– ёшларда халқимиз, миллатимиз ҳаётида 
содир бўлган буюк тарихий воқеаларни баён 
қилишдаги бир ёқламачиликка, сохта ғайри
­
илмий қарашларга зарба беришдир. Тарихий 
воқеаларни миллий истиқлол талаблари асосида 
қайта куриб чиқиш ва уларга холисона, тўғри 
баҳо беришдир;
– ёшларда ўзбек давлатчилигининг ҳақиқий 
тарихини тушунтириш. Ўзбек давлатчилиги 
қандай тарихий босқичларни босиб ўтганлигини 
илмий тушунтириш;
– ёшларда ўтмишда содир бўлган буюк тари
­
хий воқеаларнинг ижобий-салбий томонлари
­
ни ҳар томонлама таҳлил қила билиш ва ундан 
тўғри хулоса чиқара билиш малакасини шакл
­
лантириш. Тарихий воқеаларни ҳар томонлама 
таҳлил қила олиш малакасини шакллантириш 
учун ўтмишни мукаммал ўрганмоғимиз зарур. 
Ўтмишни мукаммал ўрганиш тарихий хотирани 
тиклаш ва мустаҳкамлашнинг энг муҳим йўли
­
дир. 
Тарихий хотирани тиклаш ва мустаҳкамлаш 
борасида амалга оширилаётган тарбиявий-маф
­
куравий тадбирлар самарадорлигини янада 
оширмоқ муҳим аҳамият касб этади. 
Хуллас, ҳуқуқий давлат барпо этишда энг ав
­
вало, фуқаролар айниқса, бизнинг таянчимиз, 
ишончимиз ва келажагимиз бўлган ёшлар тари
­
хий хотираси шакллантириш муҳим вазифалар
­
дан биридир.


298
299

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish