Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият би
­
лан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 
1-жилд. –Т.: Ўзбекистон. 2017. –Б. 281. 
2. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва 
тамойиллар. –Т.: Ўзбекистон, 1998. –Б. 400.


286
287
ЎҚИТУВЧИ ФАОЛИЯТИДА МУЛОҚОТ 
ВА ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТЛАРНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ
Икрамова ГУЛНОРА, 
ЎзМУ ўқитувчиси
Муомала – ахборот жараёнидир. Педагог бе
­
восита шахсларга муомалада ўз тарбияланув
­
чилари, умуман, жамоа ҳақида, ундаги ички 
жараёнлар ҳақида ғоят хилма-хил ахборотга 
эга бўлади ва ҳоказо. Педагог ҳам ўз навбати
­
да муомала жараёнида ўз тарбияланувчиларига 
мақсадга қаратилган ахборотни маълум қилади.
Педагог муомала воситаси орқали қандай ах
­
борот олишни қараб чиқар эканмиз, ўқувчи
­
нинг шахси ҳақидаги ахборотнинг муҳимлигини 
алохида таъкидлаб ўтиш керак. Муомала шах
­
сни ғоят хилма-хил шароит ва кўринишлар
­
да ўргатишга имконият беради. Педагог ўқув
­
чилар билан муомала қилар экан, жуда майда 
қисмларни англаб олишга қодир бўлади. Булар 
сиртдан қараганда унчалик ахамиятли бўлмаса
­
да, шахсда содир бўлаётган, уни тушуниш учун 
жуда муҳим бўлган аломатлари ҳам бўлиши 
мумкин, бунда педагог шахси катта рол ўйнай
­
ди. Айни бир хил ҳодисанинг турли кишилар 
томонидан талқини-унинг шахснинг ўтмишида
­
ги тажрибасига боғлиқлиги билан изоҳланади, 
бу тажрибанинг уч жиҳати бор: умуман, ҳаётий 
тажриба, педагогик фаолият тажрибаси ва му
­
айян жамоа билан, ўқувчилар билан муомалада 
бўлиш тажрибаси.
Ниҳоят, педагогнинг ўқувчилар билан кунда
­
лик муомаласи шунга олиб келадики, у ўқувчи
­
ларнинг хатти-ҳаракатларидаги чуқур маъно ва 
ҳақиқий сабаб турли вазиятларда пайқаб олади, 
бунинг учун намуна сифатида, ўзи тез-тез қайд 
қилган далиллардан ва ўқувчиларнинг хулқ-
атвор усулларидан фойдаланади. Ўқитувчининг 
ўқувчилар билан муомаласи тарбияни бошқа
­
риш воситаси сифатида қаралиб, бирлаштирув
­
чи ўрнини тўлдирувчи вазифасини ҳам бажа
­
ради. Муомало ўзаро муносабатлар доирасида 
содир бўлади. Бошқариш воситаси бўлган му
­
омала фаолиятдан олдин содир бўлади. Бошқа
­
риш бўлган воситаси муомала ўқувчиларнинг 
фаолиятига ҳамроҳлик қилади, ниҳоят, бо
­
шқариш воситаси бўлган муомала фаолиятидан 
кейин боради.
Шарқона одоб минг йиллар мобойнида Ис
­
ломий тарбия қоидалари асосида таркиб топиб, 
такомиллашиб борганлиги тарихдан маълум. 
Чунки, Қурони Карим оятлари мазмуни, Пай
­
ғамбар алайҳиссалом ҳадислари, шарқ аллома
­
лари ва файласуфларининг китоблари тарбия
­
мизнинг манбаи бўиб хизмат қилган.
Муомала маданияти хамма жойда керак. Иш 
жойда, транспортда, уйда шунинг учун ҳам биз 
ким билан қандай муомала қилишни билишимиз 
керак. Инсоннинг қанчалик билимли, ақл-зако
­
ватли эканлиги муомала орқали намоён бўлади.
Одамлар бутун ички дунёни, мақсадини, му
­
омала ва муносабатларини бир-бирларига сўз 


288
289
ёрдамида етказади, амалга оширади. Шу туфай
­
ли сўзлашув муносабатлари кишиларнинг му
­
омулалари ёқимли, иши ҳам юришгай бўлади. 
Бундайларни одамлар ёқтиради, ҳармат қилади. 
Сўзлашув ҳам ўзига хос санъатдир. Бу санъатни 
мукаммал ўрганиш ҳар бир инсонга зарур. Шу 
билан бирга, она тилини мукаммал ўрганмоқ ҳар 
бир инсонинг муқаддас бурчидир. Тилни билгач: 
уни ишлата билаш санъатини эгалламоқ инсон 
учун зарурдир.
Ширинсўзлик ва гўзал нутқ ҳеч қачон, ҳеч 
қайерда сотилмайди. Бунга эришмоқлининг 
биргина йўли бор, бу ҳам бўлса тинимсиз ширин 
сўзлашаш машқ қилмоқликдир. Бу эса асосан 
кўп китоб ўқиш йўли билан амалга оширила
­
ди. Муомала инсоннинг кимлигини кўрсатувчи 
юзидир.
Изланишларнинг кўрсатишига педагогнинг 
ўқувчиларга нисбатан бўлган ижобий муносаба
­
ти, уларга тиниқ, босиқ тонда мурожаат қили
­
ши ўқувчиларда эркинликни ҳис қилишда ёр
­
дам беради. Ўқувчиларга нотўғри муносабатда 
бўлиш уларда ишончсизлик кам гап бўлишига, 
ўқувчиларда лаганбардолик каби ёмон фазилат
­
лар шаклланишига олиб келади. 
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот бў
­
лиши учун ўқитувчида етарли даражада қоби
­
лиятга эга бўлиши керак, ҳамда ўз-ўзига доимо 
қуйидаги саволларни бериши ва унга жавоб бе
­
ришга ҳаракат қилиши керак:
Нимага ўргатиш, кимни ўргатиш, қандай ўр
­
гатиш керак. Нимага ўргатиш; а) илм-фандаги 
янгиликларни англаш, яъни фан терминлар ту
­
шуниш, ўқув предметини тўлиқ ўзлаштириш; б) 
малака, кўникма ва қобилиятни шакллантириш; 
в) ўқув предметлари ўртасидаги боғлиқликни
амалга ошириш; г) ўқув мазмунини тушунарли 
тизим асосида қуриш.
Кимни ўргатиш: а) ўқувчиларни баъзи психик 
хусусиятларини (еслаб қолиш, нутқи, фикрлаш.) 
ҳамда уларни қай даражада ўқимишли, тарби
­
яли эканликларини аниқлаш; б) ўқувчиларнинг 
бир даражадан иккинчисига ўтишдаги қийин
­
чиликларини олдиндан аниқлаш; в) ўқув-тарбия 
жараёнини ташкил этишда болаларнинг далил
­
лари, фикрларини ҳисобга олиш; г) ўқувчилар
­
даги турли психик ўзгаришлар ва ривожлани
­
шини ҳисобга олиб ўз педагогик мехнатини 
ташкил этиш; д) иқтидорли ўқувчилар билан 
ҳам ишлаш, якка ҳолдаги ишни ташкил этиш.
Қандай ўргатиш; а) иш жараёнида ишлати
­
ладиган куч ва кетадиган вақтни ҳисобга олган 
ҳолда ўқитиш ва тарбиялашнинг турли усулла
­
рини ишлатиш.
Педагог ўқув тарбия иши жараёнида ўқув
­
чилар билан алоқа боғларкан, улардан ўқи
­
тувчи ролининг ўзи тақоза этадиган даражада 
иззат-икром кутади. Педагоглар билан ўқувчи
­
ларнинг ўзаро муносабатлари ҳавосиз бўшлиқда 
рўй бермайди. Ўқувчига нисбатан талабчанлик
­
ни улар билан уйғун тарзда йўлга қўя била
­
диган педагог тарбиянинг мақсадларини рўёб
­
га чиқариш учун энг қулай педагогик муҳитни 
ярата олади. Мулоқат жараёнларини ҳар доим 
ҳам барча вазиятларда ҳам сип-силиққина ва 
ички қарама-қаршиликларсиз юз беради деб 


290
291
тасаввур қилиш ярамайди. Агар педагог ўқув
­
чилар психологиясини билса ва уни эътиборга 
ола борса, ўқувчининг қизиқишларини ва эъ
­
тиқодини, ёшига хос хусусиятларини, илгари 
эгалланган тажрибасини инобатга олса, унинг 
истиқболи ва қийинчиликлари билан ҳисоблаш
­
ган ҳолда иш тутадиган бўлса, маънавий ан
­
глашмовчиларни бартараф этиши мумкиндир.
Педагогнинг ўқувчига тарбиявий таъсир эти
­
шининг турли йўллари ва ўқитувчининг тарбия
­
ланувчилар идроки, ҳиссиёти, фаолияти ва тар
­
биясига таъсир этишнинг қандай имкониятлари 
бор?
Ҳар бир ўз ишини бошловчи педагог таъсир 
этиш йўллари, ўқувчилар билан мулоқотда бў
­
лиш ва уларга таъсир этиш йўлларини билиш 
зарур.
Ижтимоий-психологик текширувлар ва педа
­
гогик мулоқот малакасига асосан иккита асосий 
коммуникатив таъсир этиш турларини ажратиш 
мумкин: ишонч ҳосил қилиш ва ишонтириш.
Педагогнинг ҳар бир харакати ўқувчиларнинг 
муносабатлари, фикрлари, ҳиссиётлари, фаоли
­
ятларини шакллантиришга, яъни уларнинг пси
­
хикаси ва хулқига ҳар тарафлама таъсир этиш
­
га қаратилган. Лекин ишонч ҳосил қилиш ва 
ишонтиришнинг психологик жараёни турлича
­
дир. Таъсир этишнинг ҳар бир йўли ўз специ
­
фик характерга эга.
Педагогик адабиётда «педагогик таъсир қи
­
лиш» термини қабул қилинган. Бу тарбияла
­
нувчининг тарбияси билан муносабатида унинг 
пассивлигин англатади. Лекин биз ўқувчи кела
­
жакда ҳар томонлама камол топган инсон бў
­
либ етишишини истасак, биз педагогик таъсир 
этиши юқори пағонага-педагогик ўзаро таъсир 
этишга айлантириши ва буни қайси йўллар би
­
лан амалга оширишимизни ўйлашимиз керак.


292
293

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish