Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари бажарилиши мониторинги.
Университетда 2021-2022 ўқув йилида 640251 соат (шундан, 70023 соат маъруза) ўқув юклмаси да 655.75 штат бирлигида 707 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Университетда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини бажариш мониторингини юритиш йўлга қўйилмаган. Деканатлар томонидан академик гуруҳ журналлари юритилиши қониқарли эмас.
Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими HEMIS (Higher Education Management Information Systems) жорий этилганлик ҳамда фойдаланиш ҳолати.
HEMIS ахборот тизими учун университет томонидан қўшимча HPE 380 сервери харид қилинган. Ушбу сервердан барча тааба ва педагог-ходимлар ахборотларни олиши таъминланган. HEMIS ахборот тизими узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Узтелеком интернет провайдериданалоҳида 1 гб/сек алоқа линиялари харид қилинган. HEMIS ахборот тизими орқали ҳозирги кунда фақат 2021/2022 ўқув йилида қабули1-курс талабалари ўқув фаолияти тўлиқ олиб борилмоқда. Университетнинг юқори курс талабаларига moodle.qarshidu.uz платформаси орқали ўқув жараёни амалга оширилмоқда. Университетдаги барча ахборот тизимлари самалари ишлашини таъминлаш учун Рақамли таълим технологиялари марказида алоҳида 50 дона сўнгги русумдаги компьютерлар билан таъминланиб, муҳандис-дастурчилар томонидан таҳлил қилиб борилиши йўлга қўйилган.
Университет томонидан тақдим этилган маълумотлар HEMIS ахборот тизимига киритилган маълумотлар билан солиштирилди ва қуйидагилар аниқланди:
Университетда жами талабалар сони 22416 нафар бўлиб тизимга 22385 нафар талабалар тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Шундан, кундузги таълим шаклида 22416 та, сиртқи таълим шаклида 7643 та, магистратурада 671 та кечки таълим шаклида таҳсил олаётган 128 нафар талабадан 97 нафари киритилган
(31 нафар талабалар тўғрисидаги маълумотлар киритилмаган). Биринчи босқичдаги бакалавриат ва магистратурада жами гуруҳлар сони 152 та бўлиб барчаси тизимга киритилган. Дарс жадваллари эса 131 та гуруҳга шакллантирилган. Ўрганиш давомида 21 та гуруҳнинг дарс жадваллари шакллантирилмаганлиги аниқланди. Назорат жадваллари кундузги шаклдаги бакалавриат ва магистратурадаги барча 120 та гуруҳга шакллантирилган. Биринчи босқич сиртқи таълим шаклидаги гуруҳлар учун тизимга фанлардан электрон ресурслар жойланмаганлиги аниқланди.
Университетда жами профессор-ўқитувчилар (Асосий штатда) 707 та бўлиб тизимга шундан, 631 таси киритилган. Тизимда 31 та нафар фан докторидан (DSc) 28 таси, 194 та фан номзодидан (PhD) 111 нафари киритилганлиги аниқланди. Ушбу ўқув йилида тизим орқали талабаларгатўлов-контрак шартномалари электрон тарзда тақдим этилмаган. Телеграм бот орқали тўлов-контракт шартнома тақдим этилган. Ўтган ўқув йилида тамомлаган битирувчилар 3563 нафар ташкил этади. Шундан 1493 нафар (42%) битирувчиларнинг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилган.
Муаммо: Барча профессор-ўқитувчиларга университет доменидан электрон почта очиб берилмаганлиги аниқланди.
Талабаларнинг ўзлаштиришини аниқлаш мақсадида тест синови ўтказишда ҳозирги кунда фақат тест қўринишида олиш имконияти яратилган. Бироқ, назорат синови оддий классик тестлар орқалигина ўтказиш мумкин холос. Яъни аниқ ва табиий фанлар йўналишларидаги мутахассислик фанларида математик ёки кимёвий формула ёки мураккаб тестлар олиш имконияти яратиш зарур.
Ахборот тизимини жорий этишда айрим профессор-ўқитувчиларнинг ахборот технологиялари соҳасида етарли билимга эга бўлмаганлиги сабабли тизим имкониятларидан етарлича фойдаланишда муаммолар туғилмоқда.