Камчилик ва муаммо: иқтидорли ёшларни “Эл юрт Умиди” жамғармаси стипендияларига, халқаро олимпида, стартап лойиҳаларига кенг жалб қилиш, қатнашишлари учун зарурий шароитларни яратиб бериш лозим.
Талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар мониторинги.
Қарши давлат университетида жорий 2021/2022 ўқув йилида 12 475 нафар талаба (таҳсил олади), улардан 6 444 нафари ўз хонадонларида, 3 958 нафари ижара хонадонларида, 505 нафари яқин қариндошлариникида, 1 568 нафари ТТЖда истиқомат қилади.
Университетда жами 9 та ТТЖ мавжуд, 1-ТТЖ (220 ўрин) ва 8-ТТЖ (650 ўрин) қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 7 та ТТЖда ўринлар сони 1568 ўрин. Эҳтиёж – 2 832 та.
1-ТТЖ – умумий сиғими 220 ўрин (1 ярусли), 2-ТТЖ – умумий сиғими 180 ўрин (1 ярусли), 3-ТТЖ – умумий сиғими 240 ўрин (1 ярусли), 4-ТТЖ – умумий сиғими 168 ўрин (2 ярусли билан 312 ўрин), 5-ТТЖ – умумий сиғими 120 ўрин (2 ярусли билан 158 ўрин), 6 ТТЖ – умумий сиғими 90 ўрин (2 ярусли билан 148 ўрин), 7- ТТЖ – умумий сиғими 270 ўрин (2 ярусли билан 360 ўрин), 8-ТТЖ – ўқув биноси мослаштирилиб 2 ярусли билан 650 ўрин ва 9-ТТЖ – умумий сиғими 85 ўрин (2 ярусли билан 170 та) ўрин мавжуд.
ТТЖларнинг ҳар бир қаватида ўқув заллари ташкил этилган. ўқув залида 100 тадан китоблар жамланмаси ва телевизорлар билан таъминланган.
Ўқув залларида 1 ТТЖда 30 ўрин, 2 ТТЖда 30 ўрин, 3 ТТЖда 40 ўрин, 4 ТТЖда 60 ўрин, 5 ТТЖда 20 ўрин, 6 ТТЖда 20 ўрин, 7 ТТЖда 80 ўрин, 8 ТТЖда 112 ўрин, 9 ТТЖда 20 ўрин. Жами 412 ўрин яратилган.
Худуд (соҳалар) учун илмий тадқиқотлар, илмий аналитик натижаларнинг амалга оширилганлиги, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шаклланганлиги.
Ҳудудий тадқиқотлар учун муаммолар мавзулари шакллантирилиб, вилоят ҳудудий тадқиқотлар базасига киритилган. Ҳозирда 9 та ҳудудий муаммолар мавзулари тасдиқланган ва Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳудудий бошқармасига тақдим этилган (тўлиқ маълумот илова қилинади).
2021 йил январ ойида Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан ҳудудий муаммолар ечимларига қаратилган Меценат-2021 танловида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши 3 курс талабаси Туропов Сирож Гулмурод ўғли “Дала пленэрини ташкил этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 1 ўринни қўлга киритган ва 90 миллион сўмлик лойиҳани қўлга киритган. Шунингдек, ушбу тандловда докторант Казакова Мархабо Кудратовна “Нахшабий-Насафийлар аллеясини ташкил этиш” номли лойиҳаси билан 1 ўринни эгаллаб 100 миллион сўмлик шартномага эга бўлган (тўлиқ маълумот илова қилинади).
Do'stlaringiz bilan baham: |