34 нафари фан доктори, профессорлар, 114 нафари фан номзоди, доцентлар ва
83 нафари фалсафа доктори (PhD).
Ҳозирги кунда университетда илмий салоҳият 32.6 %ни ташкил қилмоқда.
Университет қошида академик лицей фаолият кўрсатади. Шу билан бир қаторда "Ахборот ресурс маркази", "Рақамли таълим технологиялари маркази", "Ноширлик", "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи, "Вилоят минтақавий тил ўрганиш", "Кураш", "Соғломлаштириш", "Тикувчилик" марказлари мавжуд.
Ўқув жараёнини Давлат таълим стандартларида кўрсатилган талаблар асосида олиб бориш мақсадида 18 та ўқув лабораториялари (жумладан, Оптика, Механика, Электроника, Физик кимё, Ноорганик кимё, Аналитик кимё, Муқобил энергия манбалари, Биотехнология, Микробиология, 6 та лингафон синфлари, устахоналар, тажриба ишлаб чиқариш майдончалари ташкил этилган.
Ахборот ресурс маркази (АРМ)да бепул интернет хизмати йўлга қўйилган. Шунингдек, видеоконференция қурилмалари мавжуд бўлиб, ўқув жараёнларида самарали фойдаланилмоқда.
Таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ҳар бири бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги ва ўқув жараёнида қўлланилиши ҳолати.
Қарши давлат университетида мавжуд 54 та бакалавриат ва 40 та магистратура мутахасисиликлари бўйича 2021-2022 ўқув йили учун ишчи ўқув режалар, ишчи фан дастурлари ва ўқув услубий мажмуалари тайёрланиб Университет Кенгашининг 2021 йил 6 июлда 14-сонли ҳамда 2021 йил 29 августдаги 1-сонли қарорлари билан тасдиқланган.
Камчилик: магистратура мутахассисликлари 1-курсларнинг стажировка ўташ, илмий педагогик иш ва илмий тадқиқот фаолияти дастурлари ўқув режада белгиланган юкламаларга мувофиқ тўғри шакллантирилмаган, йўриқнома ва мезонлар ишлаб чиқилмаган. Илмий фаолият ва стажировкага қўйиладиган талаблар бир хил шаклда.
Янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун ўқув-меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, шунингдек, янги киритилган фанларнинг профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилиши ҳолати.
Қарши давлат университети 2021-2022 ўқув йилида 6 та (иқтисодиёт, маркетинг, педиатрия иши, даволаш иши, амалий филология ва спорт фаолияти (кураш)) бакалавриат таълим йўналишлари ва 11 та (ахборот технологиялари, лингвистика (немис тили, француз тили), биотехнология, микробиология ва вирусология, экология, мевачилик, сабзавотчилик, тупроқшунослик, психология (оилавий фаолият), чолғу ижрочилиги) магистратура мутахассисликлари бўйича янгидан ташкил этилган. Ушбу таълим йўналишлари ва мутахасисисликлари бўйича барча ўқув-меъёрий хужжатлар университет мутахассислари томинидан ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилган ва тасдиқланган.
Жорий ўқув йилида биринчи марта қабули амалга оширилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича 180 номда фан ўқитилмоқда. Ушбу фанлар бўйича университет профессор-ўқитувчилари томонидан шу кунга қандар 52 номда ўқув адабиёти яратилган. Янги киритилган фанларнинг ўқув адабиётлар билан таъминлаган даражаси 29% ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |