ОТМларда ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилганлик ҳолати таҳлили.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 311-сонли буйруғига университетда 2021-2022 ўқув йилида қабули амалга оширилган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида ўқув жараёни кредит-модул тизимида йўлга қўйилган. Таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малака талаби, ўқув режа ва дастурлари таянч олий таълим муассасаларидан олиниб, ўзгаришларсиз қабул қилинган ҳолда ўқув жараёнида қўлланилмоқда.
Муаммо: 2021/2022 ўқув йилида биринчи марота қабули амалга оширилган 6 та таълим йўналишлари ва 11 та мутахассисликларининг ўқув меъёрий ҳужжатлари ўқитишнинг кредит-модуль тизимига мос келмайди, яъни ВМ-824 (31.12.2020 й.) қарори билан тасдиқланган низомга мос эмас.
Жумладан, 5510200-Педиатрия иши, 60910200-Даволаш иши таълим йўналишларининг ўқув режаларида бир кредит 36 соат қилиб белгиланган ҳолда, семестр учун 18-19 ҳафталарда ўқув жараёни ташкил қилинган. Ўқитишининг кредит-модуль тизимида бир семестр 15 ҳафта, 1 кредить 25-30 соат бўлиши белгиланган.
Янги ташкил этилган 4 та (иқтисодиёт, маркетинг, амалий филология ва спорт фаолияти (кураш)) бакалавриат таълим йўналиши ўқув меъёрий ҳужжатлари, жумладан ўқув режа ва дастурлари университет мутахассислари томонидан ишлаб чиқишда кадрлар истеъмолчилари таклифларига инобатга олинмаган. Ўқув режаларга кадрлар истеъмолчилари томонидан биронта ҳам фан таклиф қилинмаган, сўралмаган ва киритилмаган. Шунингдек, жорий йилда қабули амалга оширилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув меъёрий ҳужжатлари, жумладан ўқув режаларидаги фанлар каталогини шакллантиришда хорижий тажрибалар таҳлили қилинмаган.
Талабаларнинг мустақил таълимни ташкил этишнинг услубий таъминоти ҳамда ташкил этилиши ҳолати.
Ахборот-ресурс марказининг умумий китоб фонди 18470 та номда, 331680 та нусхани ташкил этади. Жумладан, 3074 номда 70213 та нусхада дарслик, 3006 та номда 73840 та нусхада ўқув қўлланмалар, 3891 номда 66028 та нусхада илмий адабиётлар, 902 номда 5148 та нусхада хорижий адабиётлар, 3601 номда 46515 та нусхада бадиий адабиётлар ва 3996 номда 69900 та нусхада бошқа турдаги адабиётлардир. Фонд 2021-йилда 111 та номда, 3211 та нусха янги китоблар билан тўлдирилди.
Таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш учун ахборот ресурс марказида 239 та фандан электрон ўқув-услубий мажмуалар жамланган.
Университет АРМ ўқув заллари 450 ўринли бўлиб, қамров 12 %ни ташкил қилади.
АРМда 2 сменада (1-смена 08.30 дан 16.30 гача, 2-смена 16.00 дан 23.00 гача) фаолият кўрсатиши йўлга қўйилган. Физика, математика ва компьютер илмлари ҳамда инглиз филолгияси факультетларида 366 номдаги ўқув адабиётлари
Do'stlaringiz bilan baham: |