IV. Талабаларда коррупцияга қарши муросасизлик, фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш борасида олиб борилган ишлар.
Қарши давлат университетида жорий 2021/2022 ўқув йилида жами 23707 нафар талабалар таҳсил олмоқда. Шундан кундузги таълим шаклида 13214 нафар (шундан 4679 нафар ўғил болалар, 8535 нафарини хотин-қизлар), сиртқи таълим шаклида 10493 нафар (шундан 4967 нафар ўғил болалар, 5526 нафарини хотин-қизлар)ни ташкил этади.
Айни пайтда университет талабаларининг 7042 нафари ўз уйларида, 3262 нафари ижара хонадонларида, 382 нафари яқин қариндошлариникида, 2438 нафари ТТЖларда истиқомат қилиб келмоқда.
Қарши давлат университети Кенгашининг 2021-йил 30-декабрдаги 4-сонли йиғилиш қарори билан 10 боб, 35 моддадан иборат университет “Одоб-ахлоқ кодекси” қабул қилинган. Мазкур кодексда Коррупцияга қарши курашиш асослари, раҳбариятнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари ва касбий фаолиятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликка оид тартиблари, одоб-ахлоқ комиссияси фаолияти, шунингдек, ходимлар, талабалар ва докторантларнинг одоб-ахлоққа оид ҳуқуқлари, талаблари ва мажбуриятлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилган.
Талабаларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, турли коррупцион ҳаракатларни олдини аниқлаш ва талабалар билан университет ректори ўртасида тезкор ахборот алмашиниш мақсадида Telegramm ижтимоий тармоғида @qardu_rektori_bot ташкил қилинган. 2021 йида талабалар томонидан 52 та мурожаат келиб тушган. мурожаатлар ўз вақтида аниқланиб зарурий чоралар кўрилмоқда. Натижада 2022 йилнинг биринчи чорагида мурожаатлар сони кескин камайиб 8 тани ташкил этмоқда.
Университетда коррупцияга қарши курашиш бўйича “тенгдош тенгдошга” лойиҳаси йўлга қўйилган. Мазкур лойиҳа асосида саралаб олинган ўзининг лидерлик қобилиятига эга, фаол ва ташаббускор 42 нафар талаба-ёшлардан иборат тарғибот гуруҳи тузилиб, мазкур гуруҳ аъзолари ўтказилаётган семинар-тренингларда талаба-ёшларга мавжуд коррупцион хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини ўргатиб келмоқдалар.
Талабалар турар-жойларига жойлаштиришнинг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш мақсадида университет ректорининг 2021 йил 14 сентябрда 227-И сонли буйруғи билан Талабалар турар жойига талабаларни жойлаштириш бўйича комиссия ҳамда Талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим фаолияти йўлга қўйилган. Талабаларни турар жойга жойлаштиришда биринчи навбатда ижтимоий кўмакка муҳтож (чин етим ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланучилари бўлган, боқувчисини йўқотган, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, оиласи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га тушган, қўшни вилоятлардан келиб таҳсил олаётган, оиласида 2 ва ундан ортиқ фарзандлар тўлов-контракт асосида республика олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган, ота-онасининг доимий иш жойи мавжуд бўлмаган) бўлган талабалар эътибор қаратилди. Шунингдек, ижарада яшовчи талабаларни маълумотларини электрон назорат қилувчи ва умумлаштирувчи ijara.qarshidu.uz геоинмормацион тизими яратилди. Мазкур платформага факультетлар тьюторлари томонидан ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича маълумотлар хусусан, талаба ўқийдиган факультет, йўналиш, курси, гуруҳи, унинг доимий яшаш манзили, ижара хонадон манзили, уй эгаси ҳақида, яшаш шароитлари ва бошқа турдаги маълумотлар тўпланган ҳолда планшетлар орқали тизимга киритилади. Тизим фойдаланувчилари учун талаба яшайдиган манзилни осон аниқлаш мақсадида Қарши шаҳар кадастр маълумотлари HEMIS ахборот тизими билан интеграллаштирилган. Мазкур маълумотлар асосида тизим автоматик равишда талаба манзилини қизил, сариқ, яшил ҳудудга ажратади.
Ҳозирги кунга қадар ижара хонадонларда яшовчи 3638 нафар (шундан яшил ҳудуддан 132 нафар, қизил ҳудуддан 344 нафар ҳамда сариқ ҳудуддан 1962 нафар) талабалардан жами 2438 нафари (67%) университетда мавжуд 9 та талабалар турар-жойларига жойлаштирилди.
Ижтимоий химояга мухтож, етим ва чин етим бўлган, шунингдек ногиронлиги бўлган 175 нафар талабалар ётоқхоналарга имтиёз асосида жойлаштирилди.
Университетда коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг биринчи чораги давомида “Коррупция – тараққиёт душмани”, “Биз ёшлар коррупцияга қаршимиз”, “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ”, “Коррупцияга йўқ деймиз!” каби мавзуларда 30 га яқин маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда коррупцияга нисбатан иммунитетни шакллантириш, коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни амалга ошириш, коррупсион ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва қонун ҳужжатлари тўғрисида батафсил тушунча ва маълумотлар бериб борилмоқда.
Шунингдек коррупцияга оид турли мавзуларда расмлар танлови, иншолар танлови ва ижодий ишлар бўйича мусобақалар ўтказиб борилади. Университет расмий веб- сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #коррупцияга_йўқ_деймиз, #ёшлар_коррупцияга_қарши, #коррупция_тараққиёт_кушандаси, #стоп_коррупция каби ҳештеглар орқали турли флешмоб ва акциялар ўтказиб келинмоқда.
2021-2022 ўқув йилида университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” шиори остида қатор тадбирлар ёритиб келинмоқда. Жумладан, “Зиёлилар – маънавиятнинг муҳим ҳалқаси”, “Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги ислоҳотлар”, “Коррупция – тараққиёт кушандаси”, “Коррупция-тараққиётга таҳдид” каби мавзуларда 50 га яқин тарғибот хабарлари, семинарлар ёритилди.
Шунингдек, “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида ижтимоий видеоролик, университет тасарруфидаги бўш турган бинолар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган талабаларга таклиф этилиши хусусида видеоэълонлар ёритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |