II. Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва давлат харидларини амалга оширилиши
Университетда амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш ишлари, бюджет маблағларининг сарфланиши ва давлат харидларининг амалга оширилиши 2021 йил 22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли қонун талаблари асосида ташкил этилмоқда.
Бу борада бюджет маблағларининг сарфланиши ва давлат харидлари бўйича маълумотлар университет расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиб борилмоқда.
Молиявий шаффофликни таъминлаш мақсадида университет сайтида молиявий фаолият рукни мавжуд бўлиб, (https://qarshidu.uz/uz/page/moliyaviy-hisobotlar) у ерда молиявий ҳисоботлар, даромадлар ва харажатлар сметаси каби муҳим маълумотлар жойлаштирилган.
Шу билан биргаликда амалга оширилаётган харидларни, тендерларни, аукционга қўйиш жараёнини ҳамда контрагентлар (етказиб берувчилар) текшириб борилмоқда.
2021 йилда университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан11 та объектда жами 6 млрд 356 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Шундан 3 та объект учун 3 788 690 506 сўмлик шартнома Қурилиш вазирлигининг tender.mc.uz портали орқали, 8 та объект учун 2 567 907 550 сўмлик шартнома давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz орқали шартнома тузилган..
2021 йилда 16 та объектга жами 19 млрд 629 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шундан 6 та объектда 15 млрд 508 млн сўмлик шартнома Қурилиш вазирлигининг tender.mc.uz портали орқали ва 10 та объектда 4 млрд 121 млн сўмлик шартнома Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz орқали тузилган.
2021 йилда 3 та ўқув биноси, 1 та маъмурий бино, 1 та 100х60 метрли сунъий қопламали футбол майдони, 1 та кураш зали, 1 та ТТЖ биноси ва 4 та хожатхона капитал тамирланган.
2021 йилда 1 та 441,6 млн сўмлик мини футбол майдони ва 1 та 363,4 млн сўмлик баскетбол-волейбол майдони янгитдан қурилди.
2021-2022 йилда лойиҳа қиймати 18,2 млрд сўмлик янги
1 та 600 ўринли талабалар ётоқхона биноси қурилиши амалга оширилмоқда. Ушбу объект лойиҳаси Қурилиш вазирлигининг tender.mc.uz порталида эълон қилиниб, тендер натижаларига кўра шаффофлик таъминланган ҳолда пудратчи ташкилот билан шартнома тузилган.
Шунингдек, 2022 йилда қурилиши режалаштирилган лойиҳа қиймати 39 млрд сўмлик замонавий типдаги 1200 ўринли ўқув биносининг лойиҳаси Қурилиш вазирлигининг tender.mc.uz порталида эълон қилиниб, пудратчи ташкилотларнинг таклифлари кутилмоқда.
Шу билан биргаликда университетда бошқарув, ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш мақсадида товар-моддий заҳиралар, мебел жиҳозлари, ўқув ва бошқа воситалар харидлари амалга оширилади. Ушбу жараён ҳам давлат махсус ахборот портали (xarid.uz) дан фойдаланган ҳолда электрон аукцион ва электрон дўкон орқали харидлар амалга оширилади.
Жорий йилнинг март ойида университетда 2020-2021 йилларда қурилиш таъмирлаш ишлари учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳамда Давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан текширишлар олиб борилди. Текширув натижаларига кўра университетда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фарор ва фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талаблари асосида бажарилган деб ҳисобланиб, хеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |