тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари вакилларини
тарбиявий-профилактика
тадбирларига, маҳкумларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувига жалб этиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни белгиланган йўналишлар бўйича бошқа ерга
кўчиришни амалга оширишда ички ишлар органларининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликни
ташкил этиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига риоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик
субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари
бўйича Ўзбекистон
Республикаси Миллий маркази,
шунингдек, бошқа ташкилотлар билан
ҳамкорликни амалга ошириш;
маҳкумларнинг маънавий-ахлоқий
савияси даражасини ошириш, улар билан тарбиявий
тадбирларни ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилаётган шахсларга ижтимоий ва
моддий ёрдам кўрсатишда фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакиллари ва фуқароларни
жалб этиш;
маҳкумларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар ўрганишини таълим ва меҳнат органлари билан
ҳамкорликда ташкил этиш;
озод этилаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуш шароитларини
яхшилаш масалалари бўйича ижтимоий мослаштириш марказлари билан ҳамкорликни
амалга
ошириш;
қонунчиликда белгиланган тартибда Департамент ва унинг муассасалари тиббий кадрларини
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда манзил-колонияларда сақланаётган
маҳкумларни тиббий воситалар билан таъминлаган ҳолда барча турдаги тиббий ёрдам кўрсатиш,
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга малакали даволаш-диагностика ҳамда шошилинч ёрдам
кўрсатиш, турли хил экспертиза ва кўрикдан ўтказиш;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тиббий-меҳнат эксперт
комиссиялари билан маҳкумларнинг ногиронлигини тасдиқлаш ва белгилаш, уларнинг касбий
меҳнатга қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга
ошириш;
давлат органлари, таълим, илмий муассасалар ва бошқа
ташкилотлардан Департамент
фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни олиш
ҳамда тегишли органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу лойиҳаларни
тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлар) тузиш;
қонунчиликка, ИИВнинг кўрсатмалари ва фармойишларига риоя этилиши юзасидан жазони
ижро этиш тизимида молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш ўтказиш;
ходимларнинг моддий-техник ва ижтимоий таъминотини яхшилаш,
уларнинг малакасини
ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш;
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш
муассасаларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини модернизация қилиш учун инвестициялар
(шу жумладан хорижий) жалб қилиш бўйича чораларни кўриш;
муассасалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирларга маҳаллий ҳокимликлар ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб этиш.
Департамент қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.
10. Департамент қуйидагиларга мажбурдир:
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини рўёбга чиқариш ҳамда мажбуриятларини адо этиш бўйича ўз ваколатлари доирасида
зарур чораларни кўриш;
судларнинг, шунингдек, иш юритувида жиноят иши бўлган бошқа органларнинг тегишли
ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазоларни ижро
этиш, қамоққа олинган шахсларни сақлаш;
жазони ижро этиш тизимининг фаолияти ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва ИИВ
раҳбариятига тақдим этиш;
маҳкумларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, уларга психологик, ижтимоий, ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали келгусидаги ижтимоийлашувга тайёрлаш
ишларини
сифатли ва тўлақонли амалга ошириш.
Департамент қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.