Қарори ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва


-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/27
Sana24.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#235348
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Умумийси

4-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш 
12. Департамент бевосита Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига бўйсунади ва 
вазирнинг зиммасига ички ишлар органларининг жиноий жазоларни ижро этиш тизимини 
ривожлантириш ва қонунийликни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади. 
13. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда ички 
ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган Департамент бошлиғи 
раҳбарлик қилади. 
14. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга 
тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 5 нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар 
биринчи ўринбосарга эга. 
15. Департамент бошлиғи: 
Департамент ишини ташкил этади ва фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўзига юклатилган 
вазифаларни бажаришда шахсан жавобгар бўлади, ўз ўринбосарлари, Департамент таркибий 
бўлинмалари ва минтақавий мувофиқлаштириш марказлари бошлиқларининг ваколатларини ва 
функционал вазифаларини белгилайди; 
минтақавий мувофиқлаштириш марказлари, жазони ижро этиш муассасалари, тергов 
ҳибсхоналари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Департамент шахсий таркибининг функционал 
вазифаларини тасдиқлайди; 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларини (ишчилари ва 
хизматчиларини) сақлаш учун бюджет ажратмалари доирасида смета харажатларини тасдиқлайди; 
иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, капитал таъмирлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган 
шахсларни меҳнатидан фойдаланишнинг истиқболли ва йиллик иш режаларини, молиявий режаларни, 
иқтисодий нормативларни тасдиқлайди; 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасаларини тезкор-хизмат, ишлаб чиқариш ва молия-
хўжалик фаолияти натижаларини, улар ишини текшириш материалларини, прокуратура органлари 
тақдимномаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 
(Омбудсманнинг) мониторинг натижалари ва бошқаларни кўриб чиқади; 
ўз ваколати доирасида Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасаларининг барча шахсий 
таркиби бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатма ва фармойишлар чиқаради; 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларини (ишчи ва хизматчиларини) 
лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 
томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ходимлар бундан мустасно; 
ўз ваколати доирасида Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимларига 
«майор» махсус унвонигача бўлган (шу жумладан, «майор» махсус унвонини ҳам) унвонларни беради; 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимлари (ишчи ва хизматчилари)ни 
рағбатлантириш, уларга интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини ҳал этади; 
хизмат вазифаларини самарали ва сидқидилдан бажариб келаётган ходимлари (ишчи ва 
хизматчилари)га Департаментнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан уларнинг пул 
таъминоти миқдорининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 100 фоизигача ойлик индивидуал устамалар 
белгилайди; 
ўз ваколати доирасида Департамент ходимларига меҳнат таътили беради; 
белгиланган тартибда Департамент ходимларини хизмат сафарига юборади; 
Департаментнинг бўлинмалари ва муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади; 
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар, шунингдек, Департамент, унинг бўлинмалари ва 
муассасалари ходимлари (ишчилари ва хизматчилари) томонидан йўл қўйилган ҳодисалар, қонун 
бузилиши, хизмат ва меҳнат интизоми, товар-моддий бойликларни ўзлаштириш ҳолатлари юзасидан 
хизмат текшируви ўтказишни тайинлайди; 
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини амалга оширади, шикоят, ариза ва 
таклифларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар қабул қилади; 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасаларини сақлаш учун Ўзбекистон 
Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий маблағларни қонун ҳужжатларига 
мувофиқ тасарруф этади; 
тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш учун 
молиявий маблағларни сарфлаш нормаси ва тартибини белгилайди; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 


16. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига қуйидагилар 
тўғрисидаги таклифларни киритади: 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасалари ходимлари (ишчи ва хизматчилари)нинг 
чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди; 
Департамент, унинг бўлинмалари ва муассасалари тузилмасига ҳамда штатлар сонига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; 
белгиланган тартибда Департаментнинг бўлинмалари ва муассасаларини ташкил этиш, қайта 
ташкил этиш ва тугатиш; 
жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари режими турини ва уларни тўлдириш 
лимитларини ўзгартириш; 
жазони ижро этиш муассасаларида ажратилган турли режимдаги участкаларни ташкил этиш; 
ўзининг ўринбосарлари, Департамент бўлинмалари ва муассасалари бошлиқларини лавозимга 
тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш; 
ўз ваколати доирасига кирмайдиган шахсий таркибга махсус унвонлар бериш, давлат ва 
идоравий мукофотларга тақдим этиш. 
17. Департамент бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини биринчи ўринбосар амалга 
оширади. 
18. Департамент бошлиғи жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарининг 
фаолиятини кунлик ташкил этиш ва назоратини олиб боришни минтақавий мувофиқлаштириш 
марказлари орқали амалга оширади. 
Минтақавий мувофиқлаштириш марказларининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 
жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхоналарининг фаолияти самарадорлигини 
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий ва услубий ёрдам 
кўрсатиш, шу жумладан иш натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 
жазони ижро этиш муассасаларида жиноий жазоларни ижро этиш ва тергов ҳибсхоналарида 
қамоққа олинган шахсларни сақлашни мувофиқлаштириш; 
маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини рўёбга чиқариш ҳамда мажбуриятларини адо этишни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши 
устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш; 
жазони ижро этиш муассасаларининг маҳкумларни тарбиялаш, уларга касб-ҳунар ўргатиш, 
психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда ахлоқан тузалишини таъминлаш борасидаги 
фаолиятни ташкил этиш. 
19. Минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи Департамент бошлиғининг ҳудудий 
вакили ҳисобланиб, мақоми ва пул таъминоти бўйича унинг ўринбосарига тенглаштирилади. 
Минтақавий мувофиқлаштириш марказлари, жазони ижро этиш муассасалари ва тергов 
ҳибсхоналари бошлиқлари Департамент бошлиғининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон 
Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. 
Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари, шунингдек, минтақавий 
мувофиқлаштириш 
марказлари 
ходимлари 
минтақавий 
мувофиқлаштириш 
марказлари 
бошлиқларининг тақдимномасига асосан Департамент бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва 
лавозимдан озод этилади. 
Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ишчи ва хизматчилари жазони ижро 
этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва 
лавозимдан озод этилади. 
20. Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ходимларининг хизмат муддати 
меҳнат стажи ҳисобланаётган вақтда хизматнинг бир куни хизматнинг икки куни деб ҳисобланади. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish