Қарори ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/27
Sana24.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#235348
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
Умумийси

 
5-боб. Якунловчи қоидалар 
21. Иш юритиш ва махфийлик режимини ташкил этиш ҳамда таъминлаш бўйича чора-
тадбирлар Департамент томонидан белгиланган тартибда мустақил амалга оширилади. 
22. Жазони ижро этиш тизимини моддий-техник воситалар ва бошқа мол-мулк билан 
таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади. 
23. Департамент, жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини ташкил этиш ва 
тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилади. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига 
3-ИЛОВА 
 
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш 
КОНЦЕПЦИЯСИ 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси (кейинги 
ўринларда — Концепция) ушбу соҳадаги ишларнинг устувор йўналишлари ва асосий принциплари 
асосида ишлаб чиқилган бўлиб, аввало, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча 
ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг (кейинги ўринларда — ходимлар) умумий дунёқараши, сиёсий 
онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, 
касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ вазифаларни белгилаб 
беради. 
2. Концепция миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ички ишлар органларида 
маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, 
ходимларнинг маънавий салоҳияти ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларнинг онгида Ватан 
тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ фаолиятнинг 
устувор йўналишларини акс эттиради. 
3. Ходимларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини ошириш, фаол ҳаётий позицияси, 
интеллектуал салоҳиятини, Она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини мустаҳкамлаш, ғоявий ва 
ахборот хуружларига қарши иммунитетини кучайтириш, уларни фуқаролик бурчи ва конституцион 
мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш бўйича маънавий-
маърифий ишларни ташкил этиш ушбу концепциянинг асосий мазмунини ифодалайди. 
4. Концепцияга кўра, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар «Ватанга ва халққа 
садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!» концептуал ғояси асосида ташкил этилиб, унда 
давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш устувор вазифа 
сифатида белгиланади. 
Мазкур ғоянинг асосий мазмун-моҳияти фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун 
устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қарши курашишда ўз жонини аямайдиган, 
ватанпарварлик, фидойилик, садоқат ва ҳалоллик фазилатларига эга ходимларни шакллантиришдан 
иборат. 
5. Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг асосий 
вазифаларига қуйидагилар киради: 
ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, 
ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш; 
ходимларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини 
юксалтириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот 
хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш; 
ходимларни фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик 
билан виждонан бажаришга йўналтириш. 
6. 
Ички 
ишлар 
органларида 
маънавий-маърифий 
ишлар 
Ўзбекистон 
Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари ва Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ ташкил 
этилади. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish