Архитектура ва шахарсозлик асослари


Барокко архитектурасига доир бинолар хакида кандай маълумотлар  биласиз?  Адабиётлар



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/18
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#66376
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
arxitektura va shaxarsozlik asoslari

3. Барокко архитектурасига доир бинолар хакида кандай маълумотлар 
биласиз? 
Адабиётлар: 
1. Мирюсупова М. Х. Архитектура ва шахарсозлик тарихи «Уйгониш 
даври архитектураси». Укув кулланма Т., 2005й. 


Маъруза №4 
Мустакил Узбекистон архитектураси ва шахарсозлиги 
ривожининг замонавий муаммолари ва ечимлари. 
 
Режа: 
1. Урта Осиё меъморчилиги дурдоналари. 
2. Мустакиллик даври архитектурасидаги ривожланишлар. 
3. Янги Узбекистон архитектурасидаги корпоротив усул. 
4. Ресубликада маданий иншоотларининг ривожланиши. 
Урта Осиё кадимий масканлардан хисобланиб, Дуне санъати ва 
адабиёти тараккиётига муносиб хиссасиникушиб келган. Шунингдек бу 
улкада яратилган меъморчилик дурдоналари хам жахон халклари 
меъморчилигиорасида 
муносиб 
уринга. 
Жумладан 
сомонийлар 
макбараси,Минораи Калон, Хужа Ахмад Яссавий хонакохи, Самарканд, 
Бухоро, Хива, Шахрисабз ва бошка катор шахар меъморий 
ансамбллариузининг бадиий ифодаси, сержилолиги билан кишилар 
диккатини тортиб келмокда. Бу ердажуда кадамзамонлардан бошлаб 
сугорма дехкончиликнинг вужудга келиши катор шаха рва 
кишлокларнингбунёд этилишига шароит яратди. 
Табиий иклим ва географик шарт – шароит хамда имкониятларни 
хисобга олиб шу ер иклим шароитига мос тушадиган шахарсозлик 
анъаналари, бинолар турлари, курилиш ансамбллари бунёд этилди. 
Жуда кадим замонлардан тог тоши, хом гишт ва пахсадан нафис 
тарзда безатилган тарихий обидалар ва меъморий шаклларарпо этилди. 
Гарчи бу улка ёгочга бой булмасада, ундан устун, тусин, токи каби 
курилмалар ясаш йулга куйилади, гоят нафис уймакорлик элементлари 
ишлаб чикилади. Кейинчалик пишик гишт куллаб ток равок ва 
гумбазостикурилмаларининг бенихоя турли туман шакллари ишлаб 
чикилдики уларни урганиб чикиш Яна бир неча йилларни талаб этади. 
Айникса сирланган сополгаштчалар уйлаб топилгандан кейин 
парчин, кошин ва кошинбуруш санъати алохида тараккиёт чуккисига 
кутарилди. Геометрик уйгунлаштириш ва мутаносибликни куллаш 
туфайли гузал иморатлар барпо этилди. Хаттотий, ислимий ва 
геометрикнакш турлари махсус саъат даражасига кутарилди. Тураржой 
биолари барча шароитларини хисобга олган бино турларини келтириб 
чикарди. 
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Урта Осиёга булган 
тажавузкорлик ва унинг Россия томонидан босиб олиниши бу улка 
табиий тараккиётинибир кадар секинлатди. Айникса булиб утган 
инкилоб махаллий меъморчиликни умумий колок совет колипига солди.
Мустакилликка эришгач Узбекистон Республикаси узининг 
тарихий меросига булган муносабатини тубдан узгартирди, хорижий 
мамлакатлар билан кенг доирада алокаларни йулга куйди, миллий мафкура 
асосларини ишлаб чиқди, хамда ижтимоий-иқтисодий реформаларни олиб 


боришда бир катор ютукларга эришилмоқда. Ушбу катта узгаришлар 
архитектуранинг ривожланишига хам катта хисса кушди. Курилишнинг янги 
ижтимоий 
пойдевори 
ва 
замонавий 
курилиш 
материаллари 
архитекторларнинг уз фаолиятларига булган муносабатларини узгартирди. 
Архитекторлар узларининг асосий вазифалари сифатида замонавий 
иншоотларнинг янги архитектуравий шаклларини излашда деб билиб, 
бунинг учун мавжуд барча воситалардан фойдаланмокдалар. Бирок XXI аср 
узбек архитектурасининг тугилишига сабаб булган асосий мухит- бу тарихий 
мерос ва миллий анъаналардир. Кадимий узбек курувчиларининг бой 
тажрибалари хозирда курилиш худудининг табиий-иклим шароитларини хар 
томонлама эътиборга олишда ёрдам бермокда. Сунгги 10 йиллар ичида 
Узбекистон архитектураси уз миллийлигини қўлга киритиш томонга караб 
катта кадам ташлади. Бунга мисол килиб шу йиллар давомида барпо этилган 
куплаб иншоотларни курсатишимиз мумкин. Мустакиллик йиллари 
мобайнида Тошкент маркази таниб булмас даражада узгариб кетди. Хозирда 
Мустакнллик майдони худди кайтадан .тугилаётгандек, бу ерда Мустакиллик 
байрам ва бошка тантанали байрамлар нишонланмокда Майдоннинг бир 
кисми «Хотира» меъмориал комплеси учун ажратилган. Халклар 
Дустлиги Сарой ва миллий боғ ўртасида эса хар йили Навруз байрами 
кенг нашонланади. 
Тошкентдаги Амир Темур музейи (1995) мафкуравий ахамиятга эга 
жамоат биноларидан бири булиб, унинг архктектуравий шаклига миллий 
анъаналаримизнинг таъсири борлиги куриниб туради. Маъмурий бинолар 
архитектурасидаги классик услуб Тошкент Хокимияти биноси(1996) ва 
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси (1997) биноларига хосдир. Бу 
биноларнинг иккаласи хам кенгайган гумбазлар билан ёпилган булиб, 
уларнинг интеръери миллий архитектура анъаналарига хос булган ёгоч 
уймакорлиги, ганч ва наккошлик композициялари билан безатилган. 
Янги Узбекистон архитектурасида корпоротив усул хам пайдо булди. Бу 
усул бизнес билан боглик булган биноларга хосдир. Бундай биноларга 
«Интерконтиненталь» мехмонхонаси, бизнес марказ ва Узбекистон 
миллий банкини мисол килиб курсатиш мумкин. Шунингдек бу услубни 
Пушкин кучасидаги бизнес марказ биноларида, Халклар Дустлиги 
майдонидаги биноларда, банклардаэ турли офис ва кайта тикланаетган 
объектларда яккол куриниб турибди. Тошкент шахрининг эски шахар кисми 
Корасарой, Сагбон, Фаробий, Навоий, Лабзак кўчаларининг реконструкцияси 
натижасида умуман узгача тус олди, Юнусобод ва Эски шахар кисмини 
бирлаштирувчи янги йуллар курилди. Юнусобод йули метросининг ишга 
туширилиши, «Шератон» , «Меридиан» мехмонларининг, «Узбекистон» 
«Ёшлик» мехмонхоналарининг рекокструкцияси хам эсда коларли 
ходисалардир. Узбекистоннииг тарихий шахарларида янги мехмонхоналар 
курилди: Бухородаги «Бухоро», Самарқанддаги «Афросиёб» ва бошка катта 
ва кичик мехмонхоналар мехмонхона сервиси инфраструктураси сезиларли 
даражада узгартирди. 


Ресубликада маданий иншоотларининг ривожланиши эса республика 
рахбариятининг доимий гамхурлигидан далолат беради, Горький номидаги 
Рус драма театри, Узбекистон Миллий театри, Тошкент Давлат 
консерваторияси , «Туркистон» концерт зали ана шулар жумласидандир. 
Республика маданий хаётидаги йирик воқеалар сифатида Самарканд 
вилоятидаги «Ал Бухорий» меъмориал мажмуасини, Кува ва Фаргонадаги 
«Ал Фаргоний», Самарканддаги «Мотрудий», Термиздага «Алпомиш», 
Урганчдага «Жалолиддин Мангуберди» меъмориал мажмуаларини фахр 
билан тилга олиш мумкин. Архитектура ёдгорликлари ва маданий меросни 
сақлаш ва тиклаш сиёсати доирасида улкан реставрация ишлари олиб 
борилди. Самарканддаги Бибихоним мачити, Бухородаги Минораи Калон 
узининг архитектуравий чиройини яна кайта тиклади. Самарканддаги Шохи 
Зинда, Бухородага Чор Бакр, Термиздага Султон Саодат меъмориал 
ансамбли, Тошкентдаги Каффол Шоший мақбаралари хозирда кайта 
тикланяпти.
Спорт иншоотлари курилишига хам катта эътибор қаратилмокда. НБУ 
стадиони, Олимпия сузиш бассейни, «Жар» спорт мажмуаси, замонавий 
теннис кортлари, 3000 томошабинга мулжалланган ёпик универсал теннис 
майдони фикримизнинг далилидир. 
Ўзбекистонда Саноат архитектураси хам тез суръатларда ривожланяпти. 
Андижонда автомобил заводи курилди. Бухоро нефт тортиш заводи 
курилиши тугалланди, Ургенчдаги қанд заводи, Фаргонадаги тукув 
фабрикалари курилишлари хам тугалланди. 
Усиб келаётган ёш авлод замонавий талабларга жавоб берувчи янги 
биноларда таълим олмокда. Согликни сақклаш объектлари курилишида хам 
куплаб ишлар амалга оширилди.
Замонавий Узбекистон архитехтурасида ана шундай ривожланиш 
жараёни хозирги кунда хам жадал суръатларда давом этмокда. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish