«archipelag»


IX. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ



Download 63,18 Kb.
bet9/12
Sana21.02.2022
Hajmi63,18 Kb.
#38993
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
e-expert.uz oferta

IX. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
9.1. Ушбу Шартномани бажаришда юзага келувчи низолар ва келишмовчиликлар Тарафларнинг ўзаро музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
9.2. Низоларни Тарафларнинг музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этиб бўлмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган келишмовчиликларни судгача ҳал қилиш тартиб-таомиллари бажарилгандан сўнг, улар Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг муҳокамасига берилади.
X. МУДДАТЛАР, ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
10.1. Шартнома ушбу Шартноманинг 3.3.-бандида кўрсатилган тартибда Буюртмачи томонидан акцепланиши билан кучга киради ва уни бекор килгунгача амал қилади. Бунда ушбу Шартнома бўйича Ижрочининг мажбуриятлари Буюртмачи томонидан хизмат ҳақи тўловини амалга оширилганидан ва барча манба маълумотлар тақдим этилгандан кейин вужудга келади. Буюртмачи томонидан тўловни ва барча манба маълумотлар тақдим этилиши қанча муддатга кечикса ишларни бажарилиши ҳам шунча муддатга кечикади.
10.2. Ижрочи исталган вақтидан Ижрочининг сайтида жойлашган ушбу Шартнома ва унинг иловалари шартларига ва кўрсатилаётган хизматлар нархларига ўзгартириш ва/ёки кўшимча киритиш режалаштирилган кундан 7 (етти) календар кун олдин Ижрочи Буюртмачини маълумотларни оммавий эълон қилишнинг мажбурий тартиб-таомилларига риоя қилиб, яъни Буюртмачининг шахсий кабинети ёки электрон почтасига тегишли хабарнома жўналиш ёҳуд ўзгартиришларни Ижрочининг сайтида эълон қилиш йўли билан хабардор қилиб, ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритишга ҳақли.
Бунда, агарда Ахборот тақдим қилган кундан 7 (етти) календар кун ичида Буюртмачининг ушбу ўзгартириш/ қўшимчаларни қабул қилишдан бош тортиши ва/ёки Буюртмачи Ижрочининг хизматидан фойдаланишни давом эттириши ва/ёки Ижрочининг хизмати учун ўзгарган шартларда тўлов қилиши ва/ёки Шартноманинг 10.4-бандига асасан ўз ҳуқуқларини қўлламаслаги ҳақида Ижрочи ёзма хабар олмаслиги, Буюртмачининг кўрсатилган ўзгартиришлар/қўшимчалар билан розилигини англатади.
10.2.1. Ушбу Шартнома ва унинг иловаларига киритаётган ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар қонун ва меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ бўлса, ушбу расмий
ҳужжатларга ўзгаришлар кучга кириши билан бир вақтда кучга киради.
10.3. Агарда Буюртмачи Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёки Буюртмачи томонидан Тизимда 3 ой давомида электрон ҳужжат алмашинуви амалга оширилмаганда (нофаоллик) шахсий кабинетга киришни чеклаб ва мавжуд барча электрон ҳужжатларни ўчириб Ижрочи бир тарафлама (судсиз) тартибда ушбу Шартномани бажаришдан бош тортиши (Шартномани бекор қилиши) мумкин. Бир тарафлама рад қилинган ҳолларда, Шартнома бекор қилинган ҳисобланади. Ижрочи томонидан ушбу Шартномани бекор қилиниши ва хизмат кўрсатишни тугатилиши шахсий кабинетга кириш ёпилган ҳисобланади.
10.3.1. Ушбу шартнома 10.3.-банд асосида бекор қилинган ҳолларда, пул маблағлари Буюртмачига қайтарилмайди ва жарима ҳисобланади.
10.4. Буюртмачи бир тарафлама (судсиз) тартибда шахсий кабинетидаги ўзининг аккаунтини деактивациялаб, ушбу Шартномани бажаришдан бош тортиши (Шартномани бекор қилиши) мумкин. Бир тарафлама рад қилинган ҳолларда, Шартнома бекор қилинган ҳисобланади. Ушбу Шартнома бекор қилиниши ва хизмат кўрсатишни тугатилиши аккаунтнинг деактивациялангани ҳисобланади.
10.5. Ижрочининг ахборот тизимидаги техник бузилиш даврида, Тарафлар бошқа алмашинувини шахсан имзо қўйилган қоғоз кўринишида амалга оширадилар.

Download 63,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish