Араб хатининг вужудга келиши ва унинг турлари
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ҳикоя қилинади: “Араб лафзи ва нутқида биринчи ёзган зот Исмоил ибн Иброҳимдир (алайҳиссалом)”.
Биринчи хат ёзган Одамдир (алайҳиссалом) ва у зотга ёзув таълимини берган Аллоҳ Роббил иззадир. Чунончи Қуръони каримда «علم آدم الاسماء كلها» «(Аллоҳ) Одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли) номларни ўргатди»2 деб марҳамат қилинган.3
(Макҳулдан ривоят қилинишича) Исмоилнинг (алайҳиссалом) фарзандларидан бўлган Нафис, Назр, Таймо ва Давмалар араб ёзувига биринчи бўлиб асос солган бўлиб, улар ҳарфларни бир-бирига улаб ёзишни жорий қилганлар, ҳатто алиф билан ро ни қўшиб ёзганлар. Бу (ҳарф)ларни алоҳида шаклда Ҳамис ва Қайдорлар фарқлаб ёзганлар. Бу иккиси ҳам Исмоилнинг (алайҳиссалом) авлодларидан бўлган.
Али ибн Бурҳониддин Ҳалабий “Сийрат ас-саҳиҳ” асарида: “Арабий хатда биринчи бўлиб ёзган киши Исмоилнинг (алайҳиссалом) ўғли Низор ибн Маъд ибн Аднондир” деган.
Масъудий4 айтади: “Арабий хатнинг биринчи тузувчиси Маҳсан ибн Жандал ибн Яъсоб ибн Мадяннинг авлодлари бўлиб, улар Аднон ибн Адд ибн Ададга тушган эдилар. Уларнинг исмлари Абжад, Ҳавваз, Ҳутти, Каламан, Сауфас ва Қарашат бўлган. Улар ўзларининг исмида иштирок этган ҳарфларни ҳисобладилар ва яна исмларида мавжуд бўлмаган ҳарфларни ҳам топдилар. Булар – са (ث), хо (خ), зол (ذ), зод (ض), зо (ظ), ғайн (غ) ҳарфлари эди. Бу ҳарфлардан ҳам яна иккита Саххоз ва Заззоғ сўзларини ясаб ўз исмларининг қаторига қўшиб қўйдилар. Шу билан ҳижоия (алфавит) ҳарфлари тўлиқ бўлди”. Баъзи ривоятларда келтирилишича, булар Мадяннинг подшоҳлари бўлиб, уларнинг раиси Каламан деб аталарди. Ҳаммалари Шуъайбнинг (алайҳиссалом) қавмидан бўлиб, барчалари “зулмат кунида” ҳалок бўлганлар. “Зулмат куни” яъни қаттиқ иссиқдан кейин қоп-қора булут келди, ёмғир ўрнига олов ёғди ва барчалари куйиб кетди. (Мадян қирилиб кетган араб қабилаларидан бири бўлиб, уларнинг ерлари Ақаба қўлтиғидан Тури Синога қадар чўзилган). Каламуннинг қизи отасига атаб марсия ёзган ва бу сақланиб қолган. (Қандай қилиб бу қиз қавми билан бирга ҳалок бўлмай, тирик қолганининг сабабини билмайман”, деб ёзади Масъудий).
Яна Масъудий Ҳишом ибн Калбийдан ривоят қилиб айтади: “Хат (ёзув)нинг илк ижодкорлари Анборда яшаган Булон қабиласининг Той (уруғи)дан уч киши бўлиб, улар Мирор ибн Мурра, Аслам ибн Садра ҳамда Омир ибн Жадралар эди. Улар сурёний алифбосига солиштириб (қиёслаб) араб алифбосини ишлаб чиқдилар. Биринчи босқичда ҳарфларни кўриниши (сурати)ни ёзадилар. Иккинчи босқичда ҳарфларнинг алоҳида ва уланган ҳолдаги шаклини ишлаб чиқдилар. Учинчи босқичда нуқталарини қўйиб чиқдилар ва улар бу хатни “хаттул жазм” деб номладилар. Бу – “кесик” деганидир. Чунки у “Ҳимярий хат”идан кесиб олинган эди. Айтилишича, Анбар аҳли Ҳийра аҳлидан хат таълимини олганлар. Бошқа ривоятда бунинг акси бўлганини айтади. Айтиладики, милоддан аввалги 190-йилларда ҳукмронлик қилган Мунозаранинг даврида Ҳимярий хати Ҳийрага келтирилган. Ҳумяр Ҳуд қавми бўлган аҳли Яманнинг хатидир. Ҳуд – биринчи Од яъни Ирамнинг Од қавми эди. Улар ишлатадиган ёзув “муснад ал-ҳимярий” (химярийча хат) деб номланарди”5.
Мақризий6: “Биринчи хаттотлик қалами бу – Ҳимяр ва Од подшоҳларининг қаламларидир”, деган.
Тарихи ибн Халдун (807 ваф.) китобнинг биринчи жузида қўшимча равишда буюк амир ҳамда моҳир хаттот Шакиб7 Арслон шундай ёзади: “Европалик олимлар, шу жумладан олмониялик шарқшунос олим Мартис Олмоний ҳам қуйидаги фикрни билдирдилар: иограф ҳарфлардан кейин ҳарфлар билан ёзиш Яманда вужудга келган. Ёзишни финикияликлар ихтиро қилган деган фикр машҳур бўлса-да, лекин бу фикр тўғри эмас. Балки биринчи бўлиб яманликлар китобат (ёзиш)ни ихтиро қилганлар. Мартиснинг айтишича, финикияликлар ўзларининг ёзувини яманий араб ёзуви асосида бино қилганлар. Юнонлар эса финикияликлардан олган, ўз ўрнида римликлар юнонлардан олган. Дунёда китобатни улар қўлга киритганлар ва мана шу эътибор билан улар ёзув маданиятига асос солган”8.
Ибн Халдун ўзининг муқаддимасида “Фасл аннал хатто вал китобота мин адодис синоъил инсонияти” бобида шундай дейди: “Араб хати Табобиъалар9 давлатида бенуқсон ва афзалликда маромига етиб бўлган эди. Бу давлат маданийлашиб, дабдабали ҳаёт кечира бошлагач, у “хат ул-ҳумярий” деб атала бошлади ва Оли Мунзир давлатидан бўлган табобиъанинг аслзодалари Ироқ ерлари билан араб мулкини кенгайтиргач бу хат Ҳийрага кўчди. Бироқ уларнинг ёзувлари табобиъаларникичалик аъло даражада эмас эди.
Тоиф10 ва Қурайш аҳли ёзувни Ҳийраликлардан ўзлаштирганлар. Айтилишича, Ҳийраликлардан китобатни ўрганган киши Суфён ибн Умайядир. Яна бир ривоятда бу киши Ҳарб ибн Умайя бўлган ва у китобатни Аслам ибн Садрадан ўрганган, дейилади. Мана шу ҳақиқатга яқин гапдир. Ҳижоз аҳли китобатни Ҳийрадан, аҳли Ҳийра эса табобиъалар ва Ҳумярдан ўрганганлар, деган сўз энг муносиб сўздир. Ҳумярликларнинг ёзуви муснад деб аталган ва ҳарфлари бир-биридан ажралиб ёзиларди. Улар ёзувларини беизн ҳеч кимга ўргатмас эдилар”.11
Араб хатининг маъқалий дейилиши, Маъқал ибн Синонга нисбат берилганини билдиради. Маъқалий хати кўфий хатигача бўлган қадимий ёзувлардан бўлиб, у ҳарфлари бутунлай текис – ёйиқ бўлиб, ҳеч бир ҳарфи думалоқ бўлмаган ва шу жиҳатлари билан кўфий хатидан ажралиб туради. Бу хатни “маъқалий” дейилишига сабаб шуки, 623 милодда шу ном билан аталувчи иккита шахс яшаган – бири Маккада Маъқал ибн Синон ал-Асжий, иккинчиси Басрада Маъқал ибн Ясор ал-Музанийларнинг бирига нисбат берилганлигини билдиради.12
كوفى – Куфий хати – бу хатнинг номланиши ҳақида бир неча фикрлар бор:
а) Куфа шаҳрида ижод этилгани учун Куфага нисбати берилиб «куфий» дейилган;13
б) Замонамиз олимларидан Бухоролик машҳур хаттот Абдулғофир Раззоқ Бухорий эса бу ҳақда шундай деганлар: “Икки дунё саодати бўлмиш Қуръони карим ҳам мана шу хатда битилган. Ҳазрати Усмон (розияллоҳу анҳу) бошчилигида Қуръон китобат қилинди ва бир неча нусхада кўчиртирилди. У зот Қуръонни мана шу асл нусхадан кўчиришни буюрдилар. Шулардан бир нусхаси Куфа шаҳрига юборилган. Кейинчалик Ироқ, Хуросон, Ўрта Осиё халқлари мана шу Куфа шаҳрига юборилган Қуръондан нусха кўчирганлари учун у “Куфий Қуръон” ва “Куфий хати” деб атала бошлади ва шундай қилиб, “куфий” атамаси хат оламига кириб қолди. Шунингдек, уммавийлар замонида VII аср охирида тангалар куфий хатида зарб қилина бошлади. Кейинчалик куфий хатига нуқталар, эъроблар (замма, фатҳа, касра) қўйилди. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тарих илмларининг шиддат билан ривожланиши хат ёзишнинг ҳам тез, равон ва қулай бўлишини тақозо қилар эди. Куфий хати эса анча мураккаб бўлгани учун замон талабларига тўла жавоб бера олмасди. Илоҳий илҳом орқали куфий хати асосида пайдо бўлган араб хатининг биринчи ихтирочиси бағдодлик Абу Али ибн Муқла (ваф.338/950 й.) ҳисобланади. Ибн Муқла маъқалий (куфий) хати асосида араб ёзувининг етти хил асосий турини ихтиро этган. Бу кишидан кейин Шайх Жамолиддин Ёқут Жазоирий (277–397/891–1007 й.й.) (алайҳи раҳма вал мағфира) Ибн Муқла таълимоти асосида муҳаққақ ва машҳур олти хатни мукаммаллаштиради. Шунингдек, у насх хатининг ихтирочиларидан биридир. Манбаларда қайд қилинишича, Шайх Жамолиддин Ёқут Қуръони каримни ёқут хатида форсий таржимаси билан бирга минг адад кўчирган. Кейинчалик Ибн Баввоб (ваф.мил.1022 й.) ҳам хат услубининг гўзаллигини мукаммаллаштиради ва 36 хат туридан 17 хилини ихтиро қилади. Буюк хаттот Ёқут (XIII аср) ва бошқа улуғ хаттотлар араб ёзувига сайқал бериб, уларнинг янада мукаммал, жозибадор бўлишига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшганлар, хатдаги услубларни охирига етказиб, такомиллаштирганлар”.14
Биринчи хат ёзган Одам алайҳиссаломдир ва у зотга ёзув таълимини берган Аллоҳ Роббул иззадир. Чунончи Қуръони каримда “(Аллоҳ) Одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли) номларни ўргатди” деб марҳамат қилинган. (Бақара сураси, 31-оят)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Араб лафзи ва нутқида биринчи ёзган зот Исмоил ибн Иброҳим алайҳиссаломдир”.
Али ибн Бурҳониддин Ҳалабий “Сийрат ас-саҳиҳ” (Ишончли тарих) асарида: “Арабий хатда биринчи бўлиб ёзган киши Исмоил алайҳиссаломнинг ўғли Низор ибн Маъадд ибн Аднондир” деган .
(Макҳулдан ривоят қилинишича) Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан бўлган Нафис, Назр, Таймо ва Давмалар араб ёзувига биринчи бўлиб асос солган бўлиб, улар ҳарфларни бир-бирига улаб ёзишни жорий қилганлар, ҳатто алиф билан ро ни қўшиб ёзганлар. Бу (ҳарф)ларни алоҳида шаклда Ҳамис ва Қайдорлар фарқлаб ёзганлар. Бу иккиси ҳам Исмоилнинг (алайҳиссалом) авлодларидан бўлган.
Масъудий айтади: “Арабий хатнинг биринчи тузувчиси Миҳсан ибн Жандал ибн Яъсоб ибн Мадяннинг авлодлари бўлиб, улар Аднон ибн Уддга тушган эдилар. Уларнинг исмлари Абжад, Ҳавваз, Ҳуттий, Каламан, Саъфас ва Қарашат бўлган. Улар ўзларининг исмида иштирок этган ҳарфларни ҳисобладилар ва яна исмларида мавжуд бўлмаган ҳарфларни ҳам топдилар. Булар – са (ث), хо (خ), зол (ذ), зод (ض), зо (ظ), ғайн (غ) ҳарфлари эди. Бу ҳарфлардан ҳам яна иккита Саххоз ва Заззоғ сўзларини ясаб ўз исмларининг қаторига қўшиб қўйдилар. Шу билан ҳижоия (алфавит) ҳарфлари тўлиқ бўлди”. Баъзи ривоятларда келтирилишича, булар Мадяннинг подшоҳлари бўлиб, уларнинг раиси Каламан деб аталарди. Ҳаммалари Шуъайб алайҳиссаломнинг қавмидан бўлиб, барчалари “зулмат кунида” ҳалок бўлганлар. “Зулмат куни” яъни қаттиқ иссиқдан кейин қоп-қора булут келди, ёмғир ўрнига олов ёғди ва барчалари куйиб кетди. (Мадян қирилиб кетган араб қабилаларидан бири бўлиб, уларнинг ерлари Ақаба қўлтиғидан Тури Синога қадар чўзилган). Каламуннинг қизи отасига атаб марсия ёзган ва бу сақланиб қолган. (Қандай қилиб бу қиз қавми билан бирга ҳалок бўлмай, тирик қолганининг сабабини билмайман”, деб ёзади Масъудий) .
Яна Масъудий Ҳишом ибн Калбийдан ривоят қилиб айтади: “Хат (ёзув)нинг илк ижодкорлари Анборда яшаган Булон қабиласининг Той (уруғи)дан уч киши бўлиб, улар Мирор ибн Мурра, Аслам ибн Садра ҳамда Омир ибн Жадралар эди . Улар сурёний алифбосига солиштириб (қиёслаб) араб алифбосини ишлаб чиқдилар. Биринчи босқичда ҳарфларни кўриниши (сурати)ни ёзадилар. Иккинчи босқичда ҳарфларнинг алоҳида ва уланган ҳолдаги шаклини ишлаб чиқдилар. Учинчи босқичда нуқталарини қўйиб чиқдилар ва улар бу хатни “хаттул жазм” деб номладилар. Бу – “кесик” деганидир. Чунки у “Ҳимярий хат”идан кесиб олинган эди. Айтилишича, Анбор аҳли Ҳийра аҳлидан хат таълимини олганлар. Бошқа ривоятда бунинг акси бўлганини айтади. Айтиладики, милоддан аввалги 190-йилларда ҳукмронлик қилган Мунозаранинг даврида Ҳимярий хати Ҳийрага келтирилган. Ҳумяр Ҳуд қавми бўлган аҳли Яманнинг хатидир. Ҳуд – биринчи Од яъни Ирамнинг Од қавми эди. Улар ишлатадиган ёзув “муснад ал-ҳимярий” (химярийча хат) деб номланарди” .
“Биринчи хаттотлик қалами бу – Ҳимяр ва Од подшоҳларининг қаламларидир”, деган. Тарихи ибн Халдун (807 ваф.) китобнинг биринчи жузида қўшимча равишда буюк амир ҳамда моҳир хаттот Шакиб Арслон шундай ёзади: “Европалик олимлар, шу жумладан олмониялик шарқшунос олим Мартис Олмоний ҳам қуйидаги фикрни билдирдилар: иограф ҳарфлардан кейин ҳарфлар билан ёзиш Яманда вужудга келган. Ёзишни финикияликлар ихтиро қилган деган фикр машҳур бўлса-да, лекин бу фикр тўғри эмас. Балки биринчи бўлиб яманликлар китобат (ёзиш)ни ихтиро қилганлар. Мартиснинг айтишича, финикияликлар ўзларининг ёзувини яманий араб ёзуви асосида бино қилганлар. Юнонлар эса финикияликлардан олган, ўз ўрнида римликлар юнонлардан олган. Дунёда китобатни улар қўлга киритганлар ва мана шу эътибор билан улар ёзув маданиятига асос солган” .
Ибн Халдун муқаддимасининг ‘‘Хат ва китобат инсониятнинг кашфиётларидандир’’ (“Фасл аннал хатто вал китобота мин адодис синоъил инсонияти’’) бобида шундай дейди: “Араб хати Табобиъалар давлатида бенуқсон ва афзалликда маромига етиб бўлган эди. Бу давлат маданийлашиб, дабдабали ҳаёт кечира бошлагач, у “хат ал-ҳумярий” деб атала бошлади ва Оли Мунзир давлатидан бўлган табобиъанинг аслзодалари Ироқ ерлари билан араб мулкини кенгайтиргач бу хат Ҳийрага кўчди. Бироқ уларнинг ёзувлари табобиъаларникичалик аъло даражада эмас эди.
Тоиф ва Қурайш аҳли ёзувни Ҳийраликлардан ўзлаштирганлар. Айтилишича, Ҳийраликлардан китобатни ўрганган киши Суфён ибн Умайядир. Яна бир ривоятда бу киши Ҳарб ибн Умайя бўлган ва у китобатни Аслам ибн Садрадан ўрганган, дейилади. Мана шу ҳақиқатга яқин гапдир. Ҳижоз аҳли китобатни Ҳийрадан, аҳли Ҳийра эса табобиъалар ва Ҳумярдан ўрганганлар, деган сўз энг муносиб сўздир. Ҳумярликларнинг ёзуви муснад деб аталган ва ҳарфлари бир-биридан ажралиб ёзиларди. Улар ёзувларини ўзларидан бошқа ҳеч кимга ўргатмас эдилар”.
Do'stlaringiz bilan baham: |