Араб ёзувининг кенг имкониятлари режа: I. Кириш: Ёзув-китобатнинг вужудга келиши II. Асосий қисм


ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли хатти маъқалий бўлиб, тик чизиқлар билан ифодаланган. Аммо узоқ истеъмолда бўлиб, шуҳрат қозона олмаган



Download 88,52 Kb.
bet3/10
Sana24.02.2022
Hajmi88,52 Kb.
#244871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Адҳамжон

АРАБ ХАТИНИНГ ТУРЛАРИ

28 ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли хатти маъқалий бўлиб, тик чизиқлар билан ифодаланган. Аммо узоқ истеъмолда бўлиб, шуҳрат қозона олмаган.


VII асрдан бошлаб унинг ўрнини араб ёзувининг энг қадимийси ва энг машҳури ҳисобланган хатти куфий эгаллайди.15
Хатти куфий деб аталишининг сабаби ҳазрати Усмоннинг (розияллоҳу анҳу) халифалик даврида Қуръони карим бир неча нусхада кўчиртирилди. У зот Қуръонни асл нусхадан кўчиришни буюрдилар. Шулардан бир нусхаси Куфа шаҳрига юборилган. Кейинчалик Ироқ, Хуросон, Ўрта Осиё мана шу Куфа шаҳрига юборилган Қуръондан нусха кўчирганлари учун у “Куфий Қуръон” ва “Куфий хати” деб атала бошлади16.

Куфий хати


Араблар фатҳ қилинган ерлардаги девонларни араблаштирув ва тартибга солишдан аввал барча мусулмонлар учун ўқишга осон бўлган ёзувни танлаш устида бош қотирадилар. Оқибатда куфа аҳли ўрганган хат турининг аниқ ва чиройлироқ бўлгани сабаб бошқа шаҳарларда жорий хат турларидан кўра ушбу хат турини танлайдилар. Шундай қилиб, куфий хати давлатнинг барча ноҳияларида қўлланиладиган ёзув турига айланиб қолди. Бу хат нуқталардан холи бўлиб, ўзининг соддалиги ва безаклардан холилиги билан ажралиб туради.


Бу ёзув тури геометрик шаклларга асосланган бўлиб, ёзувида фақат тўғри ва доиравий чизиқлар қўлланади. Бу хат туридан асрлар давомида бошқа турли хил араб хатлари вужудга келган. Ҳар асрнинг куфий хати турлича ўзгариб, турли вилоятларда унинг турли хил шакли қўлланганлиги ҳамда у ишлатилган аср ва минтақага қараб, унга турли номлар берилган (масалан, V аср куфийси, VII аср куфийси, мамлуклар куфийси, андалус куфийси). Шу зайлда ундан етмишдан ортиқ шу турдаги хат тарқалади.17
Сўнгра хатти маъқалий ва куфий хати асосида хат санъати ҳақидаги барча рисолаларда хабар қилинишича, араб ёзувининг санъаткорона яратилган олти хил асосий услуби майдонга келган:
I.ثلث – сулс хати – тўрт баҳраси текис, икки баҳраси юмалоқдир.
2. نسخ – насх хати ихтирочиси машҳур санъаткор хаттот Ибн Муқлаъ ҳисобланади.
3.محقق – муҳаққақ – бир бўлак қисми текис бўлиб, қолган бўлаклари юмалоқ шаклдадир.
4. ريحاني – райҳоний хати – муҳаққақдан келиб чиққан. Муҳаққақ ва райҳоний хатининг ихтирочиси Ибн Баввоб бўлган.
5. توقيع – тавқеъ хати – ярим текис, ярим юмалоқ чизиқдан ташкил топган.
6. رقاع – риқоъ хати – кўпчилик ҳарфлари бир-бирига қурама қилиб ёзилади. Тавқеъ ва риқоъ ихтирочиси маълум эмас.
Айрим олимлар таълиқ хатини ҳам бу олти хат ёнига қўшиб, асосий хат услубларини етти тур қилиб кўрсатадилар. Таълиқ хатининг ихтирочиси Абулъол номли шахс деб кўрсатганлар. Текшириб кўрилганда Абулъол ихтиро этган таълиқ хатининг график асослари куфий хатидан келиб чиқиб, бу хат форсий матнларни ёзиш учун ихтиро қилинган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, муҳаққақ биринчи услуб, райҳоний хати ундан келиб чиққан. Сулс учинчи услуб, насх хати ундан келиб чиқарилган. Бешинчи услуб ҳисобланган тавқеъ хатидан сўнгги олтинчи хат риқоъ келиб чиққан. Бу хат услубларини қуйидаги чизмада кўриш мумкин:




Download 88,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish