Араб ёзувининг кенг имкониятлари режа: I. Кириш: Ёзув-китобатнинг вужудга келиши II. Асосий қисм



Download 88,52 Kb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi88,52 Kb.
#244871
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Адҳамжон

VI .“Имлои нав” – сўнгги даврларда пайдо бўлган хат тури бўлиб, XX аср бошларида “имлои нав” деган янги имло пайдо бўлди. Буни айримлар янги хат деса-да, аслида хат тури эмас, тўғрироғи босма хат тури бўлиб, ўзбек тили ҳарфларига мослаштирилган. Бунда “зод” (ض), “изғи” (ظ), “зол” (ذ) ҳарфлари ўрнига битта “за” (ز) ҳарфи қабул қилинган. Ҳозир бу хат туридан Қашқарда, Курдистонда фойдаланилади.
Хаттотлик Шарқ мамлакатларида ўзига хос алоҳида йўналиш касб этган ва фан даражасига кўтарилган бебаҳо санъатдир. Ўрта Осиё халқлари томонидан ислом динининг қабул қилиниши муносабати билан бу ўлкага “Қуръон карим” нозил қилинган араб ёзуви кириб келди. Ўрта Осиё халқлари муомаласидаги қадимий уйғур, ўрхун-энасой, суғд, хоразмий ёзувлари истеъмолдан чиқиб, VII аср охиридан Қуръон ёзуви илму фан ва давлат ишларида расмий ёзувга айланди.
Араб ёзувининг 100 дан ортиқ тури мавжуд. 28 ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли “Хатти маъқалий” бўлиб, тик чизиқлар билан ифодаланган. Аммо узоқ истеъмолда бўлиб, шуҳрат қозона олмаган. VII асрдан бошлаб унинг ўрнини араб ёзувининг энг қадимийси ва машҳури ҳисобланган “Хатти куфий” эгаллайди. Сўнгра хатти маъқалий ва куфий хати асосида араб ёзувининг санъаткорона яратилган 8 хил асосий услуби майдонга келган. Булар: сулс хати; насх хати; муҳаққақ хати; райхоний хати; тавқиъ хати; риқоъ хати; девоний хати; настаълиқ хати.Бу хатлар ичида ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладигани насх хати бўлиб, 22 араб давлатида, Эрон Ислом Республикасида шу хатдан фойдаланилади. Қуръони карим ҳозирги вақтда асосан насх хатида чоп этилади. Риқоъ ёзуви араб ёзувининг қўлёзма шаклида ўз ифодасини топган.Яна сулс деб аталадиган ёзув учун қалам учи камида 3 миллиметр кенг бўлиши керак. Насх ёзуви учун 1 миллиметрли ёки ундан ҳам кичикроқ қаламни ишлатса бўлади. Араб ёзувининг муҳим хусусиятларидан яна бири – у стенографик ёзув хусусиятига эга.
Ўрта Осиё хаттотлик санъати тараққиёти тарихига бир назар солсак, VII–X асрларда Араб халифалигининг марказий шаҳарлари – Макка, Кўфа ва Басрада яратилиб, кейинчалик халифаликнинг бошқа ҳудудларига тарқалган хат турларидан фойдаланган ҳолда Мовароуннаҳр хаттотлик мактаби вужудга келганини билиб оламиз. Аҳмад ибн Умар Ашъас Абу Бакр Самарқандий (XI аср), Аҳмад Табибшоҳ Мовароуннаҳрий (вафоти 1215 йил), Али Банокатий (XIII аср), Жамшид Шоший (XIV аср) каби хаттотлар ушбу мактаб вакиллари сифатида донг таратганлар.
XIV–XV асрларда илм-фан, маданият ва санъатнинг барча соҳаларида бўлгани каби хаттотлик санъатида ҳам мисли кўрилмаган юксалиш кузатилди. Шу даврдан бошлаб Ўрта Осиёнинг турли минтақаларида бир неча хаттотлик мактаблари пайдо бўлди.
XV асрда Темурийлар сулоласи ҳукмдорларининг қўллаб-қувватлашлари билан вужудга келган Ҳирот хаттотлик мактаби Султонали Машҳадий (1437–1520), Дарвеш Муҳаммад Тақий Ҳиравий (XV асрнинг биринчи ярми), Абдулжамил Котиб (вафоти 1505/1506 йил) каби вакиллари билан элга танилган.
XVI асрда Шайбонийлар сулоласи хонлари саъй-ҳаракатлари билан асос солинган Бухоро хаттотлик мактаби Мирали Ҳиравий (вафоти 1557 йил), Мир Убайд Бухорий (ваф. 1601 й.), Мир Ҳусайн Кўланкий Бухорий (XVI аср), Саййид Абдуллоҳ Бухорий (вафоти 1647), Ҳожи Ёдгор (вафоти 1663), Аҳмад Дониш (1826–1897) каби вакиллари билан шуҳрат қозонди.
XVIII аср бошларида Хива ва Қўқон хонликлари ҳудудида Хоразм ва Фарғона хаттотлик мактаблари, XIX асрда эса Самарқанд ва Тошкент хаттотлик мактаблари шаклланди.
Хоразм хаттотлик мактаби ўзининг Мунис Хоразмий (1778–1829), Комил Хоразмий (1825–1899) каби намояндалари билан танилган бўлса, Фарғона хаттотлик мактаби Мирзо Мирзо Шариф Дабир (XIX аср), Муқимий (1850–1903), Самарқанд хаттотлик мактаби Очилдимурод Мирий Каттақўрғоний (1830–1899), Абдулжаббор Ургутий Самарқандий (1885–1910), Тошкент хаттотлик мактаби эса Муҳаммад Юнус Котиб (XIX аср) ва Муҳаммад Шоҳмурод Котиб (1850–1922) каби вакиллари билан машҳур бўлди.
Хаттотлик санъатидан меъморчилик ва халқ амалий санъатида ҳам кенг фойдаланилган. Юртимизда азалдан меъморий иншоотлар – масжидлар, мадрасалар ва мақбараларнинг ташқи ва ички деворлари, пештоқлари турли нақшлар билан биргаликда хаттотлик услубларида ёзилган битиклар – Қуръони карим оятлари, ҳадислар, ҳикматли сўзлар ва шеърий парчалар билан безатилган.Мусулмон хаттотлик санъати Хитой, Япония ва Европада ҳам кенг тарқалган.
Шарқда хаттотларнинг хатлари маъно ифодасидан ташқари, кишини ҳаяжонга солиб, унга эстетик завқ берган. Ҳар бир хатга санъат мўъжизаси сифатида қаралган.
Бугунги кунда Ҳабибулла Солиҳ, Салимжон Бадалбоев, Абдулла Мирсоатов, Тўхтамурод Зуфаров, Алишер Шомуҳамедов ва бошқаларнинг хизматлари катта. Ҳабибулла Солиҳ 1998 йили Истанбулда ўтказилган халқаро хаттотлар беллашувида «Девоний» хат услуби бўйича кучли ўнликдан жой олган. 1999 йили у хаттотликда янги тарз, яъни нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф қилгани учун Лоҳурдаги халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» унвонига сазовор бўлган.
Бухоро хаттотлик санъатида Ҳирот хаттотлик мактабининг алоҳида ўрни бор. Чунки Амир Убайдуллохон Ҳирот хаттотларини, моҳир ҳунарманд ва олимларини салтанатнинг пойтахти бўлмиш Бухорога келтирди. Шулар орасида замоннинг энг зўр хаттоти бўлган Мир Али Ҳиравий ҳам бор эди.
Араб ёзувининг муҳим хусусиятларидан яна бири – у стенографик ёзув хусусиятига эга. Одатда араб ёзувида Қуръони карим ва бошланғич синфлар учун қўлланмалар ва луғатлардагина қисқа унли ҳарфлар (ҳаракатлар) ёзилади. Қолган ҳолатларда улар ёзувда акс этмайди.
Хулоса
Бизгача илмий мерос сифатида етиб келган қўлёзма асарларни ўрганар эканмиз, ўтмишда ҳаттотлик санъатини севган ҳаттотлар яшаганлигини кўрамиз. Уларнинг сермашаққат меҳнати туфайлигина ҳар хил асарларнинг қўлёзма нусхалари бунёд этилган.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида унутилаёзган китобат санъати хаттотларимиз томонидан қайта тикланди. Бунда Ҳабибулла Солиҳ, Салимжон Бадалбоев, Абдулла Мирсоатов, Тўхтамурод Зуфаров, Алишер Шомуҳамедов ва бошқаларнинг хизматлари катта. Ҳабибулла Солиҳ 1998 йили Истанбулда ўтказилган халқаро хаттотлар беллашувида «Девоний» хат услуби бўйича кучли ўнликдан жой олган. 1999 йили у хаттотликда янги тарз, яъни нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф қилгани учун Лоҳурдаги халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» унвонига сазовор бўлган.
Бугунги кунда Абдулазиз Мансуров, Ислом Маматов, Салимжон Бадалбоев, Ғафуржон Ҳақбердиев каби хаттотлар ҳам бу санъат турининг ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида хаттотлик санъатининг ўқитилиши ота-боболаримиз анъаналарини давом эттириш ва ёшлар орасидан истеъдодли хаттотлар етишиб чиқишига хизмат қилади. Ташкил этилаётган “Ҳикматлар олами” хаттотлик фестивали ҳам бундай эзгу ишларнинг янгича талқинидир.
Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказининг музейида ҳам буюк аждодларимизнинг ҳаттотлик санъати дурдоналари ўзининг ёрқин ифодасини топади.
Ватанимиз ўз олдига имон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, яъни мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялаш вазифасини қўйган бугунги кунда аждодлар меросини тадқиқ қилиш масаласи инсонлар ҳаётидаги, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти каттадир. Комил инсонлар ҳаёти, сўзлари ва эзгу амаллари эса биз учун ҳамиша юксак ахлоқ намуналари бўлиб келган.
Аждодларимизнинг бой маънавий мерослари қўл ёзмалар воситасида бизгача етиб келди. Уларнинг илмий меросларини ўрганиш билан бир қаторда, энг катта хизматларини адо этиб берган хаттот ва котибларнинг машаққатли меҳнатларини зикр қилиш, уларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш биз авлодларнинг бурчидир. Бу ананани биз давом эттирсак, келажак авлодлар билан аждодларимиз орасини боғлайдиган занжирнинг бир ҳалқаси бўламиз. Бу эса жуда муҳим вазифадир.



Download 88,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish