Режалаштириш – бошқарув фаолиятининг бошланиши ва асосидир. Тайёр режалар нима қачон ва ким томонидан бажарилишини кўрсатиб туради.
Режалаштириш ўтмишдаги ривожланиш, ҳозирги шароитларни таҳлил қилиш ва келажакка реал вазифаларни қўйишни назарда тутади.
Ташкиллаштириш – тизимни юзага келтиришдир, бунда қуйидаги уч компонент: интилувчи гуруҳлар, иқтисодий муносабатлар ва техник воситалар мантиқий равишда бир- бирига боғланган бўлади.
Назорат – иш фаолиятини тартибга келтириш, таснифлаш, ҳодисаларни олдиндан белгиланган шакли бўйича баҳолашдир. Назорат ёрдамида ижтимоий-психологик объектлар, улар учун умумий бўлган хусусиятларнинг ёрқин даражасига қараб (эксперт баҳолаш) дастлабки таснифлаш амалга оширилади.
Раҳбарликда баъзида ўз эътиборини фақат вазифаларга, ишга қаратган ёки фақат ходимларга қаратган раҳбарни кўриш мумкин. Албатта, бундай кўринишдаги раҳбарларнинг иккаласи ҳам жиддий камчиликларга эга, деб баҳоланади.
Шу ўринда бошқарув маданияти, бошқарув маънавияти тушунчаларини изоҳлаб ўтсак.
Бошқарув маданияти – бошқарув ва раҳбарлик соҳасидаги муайян мақсадга эришиш йўлида инсоний салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар мажмуи. Бошқарув маданияти ходимлар фаолияти, мақсад-муддаолари ва уларнинг қадриятларини ҳисобга олган ҳолда бошқарувни амалга ошириш ҳисобланади.
.Раҳбар қонуннинг асосий тамойиллари асосида иш юритади.
3-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.
Кузатишларимиз бугунги кунда таълим муассасаларини илмий-методик асосда бошқаришда:
узлуксиз таълим босқичлари орасида узвийликнинг тўла таъминланмаганлиги;
раҳбар кадрларнинг касбий, илмий-методик тайёргарлиги таълим мазмуни ва унинг методик таъминотидан орқада қолиши;
аксарият мактаб раҳбарларида ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявий- сиёсий етуклиги етарли даражада эмаслиги;
умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларини тайёрлаш тизимининг илмий-назарий ҳамда методик жиҳатдан етарлича асосланмаганлиги, бу жараёнда замонавий педагогик, ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга эътибор берилмаслик каби нуқсонлар мавжуд эканлиги тасдиқланмоқда.
Мактабнинг умумий вазифаси қуйидаги саволларга бериладиган жавоблар билан белгиланади:
мактаб ўз фаолиятини айнан кимлар ва қандай таълим эҳтиёжларига йўналтиради? Вазифани белгилаш бу - ижтимоий буюртмага кўр-кўрона эргашиш ёки фақат мактабнинг ички иши бўлиб қолмай, балки ташқи ҳамда ички эҳтиёж ва имкониятлар тенг келиши билан белгиланадими?;
у ўқувчиларнинг қандай контингентини ҳисобга олади? Бу саволларга бериладиган жавоблар умумий ёки ихтисослашган мактабларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида бўладими?
мактаб қандай даражадаги таълим хизматларини кўрсата олади?
мактаб учун қандай таълим вазифалари устувор?
таълим хизматларидан ташқари, мактаб ўқувчиларига яна нималарни таклиф қилиши мумкин?
мактаб ўз ходимлари учун нималар қила олади?
мактаб кенг ижтимоий доирага нисбатан ҳудудий таълим тизими учун қандай тайёрланаяпти? Шуни қайд этиш лозимки, мактабнинг вазифаларини мунтазам танлаш ушбу ҳудуддаги бутунаҳолининг манфаатларини ифодаловчи таълим тизими ходимлари билан мослашган бўлиши лозим.
Таълим муассасалари раҳбарларининг касбий-педагогик тайёргарлиги - бу уларнинг илмий-назарий, психологик-педагогик, илмий-методик тайёргарлиги, ғоявий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий етуклигидан иборат.
Касбий-педагогик тайёргарликнинг таркибий қисмлари бир-бирини тўлдиради, ўзаро узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг мазкур таркибий қисмлар бўйича эгаллаган билим, кўникма ва малакалари педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли, раҳбарнинг илмий-методик тайёргарлиги касбий-педагогик тайёргарликнинг таркибий қисмлари ичида асосий ўринни эгаллайди.
Ҳозирги даврда таълим муассасаларига юқори идоралардан тушган буйруқлар, кўрсатма, қарорлар, низомлар, йўриқномаларни кўр-кўрона, номигагина ижрочилар эмас, балки ўз фаолиятига жиддий қарайдиган, ҳар бир бажараётган вазифасига ижодий ёндашувадиган раҳбар тайинланишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки раҳбарнинг теран тафаккури ва кенг дунёқараши, замон талабига жавоб берадиган, педагогика, психология, бошқарув илмидан хабардорлиги, ижодий фазилат ва хислатларга, иймон- эътиқодга, муомала маданиятига эга, ижтимоий фаол, ташкилотчи ва тадбиркорлиги у бошқараётган таълим муассасасининг келгусидаги самарали фаолиятини белгилайди.
Раҳбарлик фаолиятининг энг нозик жиҳати - бу ўқув муассасасида ўқитувчи ва ходимлар билан иш олиб бориш, улар фаолиятини ташкил этиш, педагогик жамоани бир мақсад-муддао йўлида бирлаштириш, уларнинг ҳурматини қозониш, севимли раҳбарига айланиш ҳисобланади. Бу эса раҳбардан ижтимоий психология, мулоқот санъати ва маҳорати тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларга ҳамда коммуникатив, конструктив ва ташкилотчилик қобилиятларга эга бўлишни талаб этади.
Бошқарув педагогикаси ёки тадқиқотчи олимларнинг илмий-назарий қарашлари билан бирга бу масалага ҳаётий тажрибалар асосида баъзи бир ёндашув ва фикрлар билдириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Унда янги раҳбар қандай қилиб педагогик жамоа ҳурматини қозониши мумкинлиги, шунингдек “муаммоли” ходимлар билан ишлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида қуйидаги тавсиялар берилади:
педагогик маҳорат таълим жараёни хусусиятларини билиш, уни ташкил этиш ва ҳаракатга келтира олиш кўникмаси ҳисобланади;
технологик маҳоратконструктив ва ташкилотчилик қобилиятлари билан боғлиқ бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни етказиш, ишни ташкил этиш ва режалаштириш жараёнини ўз ичига олади;
коммуникатив маҳорат инсонларни тўғри тушуниш, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган кўникмалардан ташкил топади;
таҳлилий маҳораттаълим жараёнини чуқур ва пухта тушуниш, тизимнинг энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни қисмларга ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш ва таҳлил қила билишдан иборатдир;
хизмат юзасидан муносабатга киришиш маҳорати раҳбарлик бир неча босқични ўзида мужассам этгани билан анча мураккаблигини кўрсатади.
Замонавий педагогик жараёнда таълим муассасаси олдига мақсад қўйишда мактаб раҳбари:
таълим тизимида мавжуд эҳтиёж ва муаммоларнинг таҳлили мақсад қўйишнинг бош омили бўлиб хизмат қилиши, бунда дастлабки имкониятлар ва воситалар, заҳиралар ҳисобга олиниши кераклиги;
мақсадлар муҳим муаммоларни ҳал қиладиган даражада долзарб бўлиши лозимлиги;
мақсадлар мураккаб, бироқ аниқ бўлиши, мактабнинг яқин келажакдаги ривожланишини ифодалаши шартлиги;
мақсадлар қанчалик пухта (исталган натижанинг аниқ даражаси ва унга эришиш муддати кўрсатилган ҳолда) шакллантирилган бўлса, уларга эришиш шунча осон кечиши;
мақсадлар ташхисловчи, рағбатлантирувчи, изланишга ва ташаббускорликка ундовчи ҳарактерга эга бўлиши лозимлиги;
мақсадлар мактаб олдида турган вазифаларга мос келиши керакл-иги;
ҳамкорликдаги фаолият мақсадлари унинг барча субъектларига маълум, улар учун тушунарли ҳолда қабул қилинганлиги жамоавий фаолият ва мақсадлар бирлигини таъминлаши;
кичикроқ аниқ мақсадлар йирикроқ ва узоқ муддатли мақсад ҳамда интилишларга бўйсундирилиши мақсадга мувофиқлиги талабларни ҳисобга олиши лозимлигини кўрсатмоқда.
Ўқувчиларнинг таълимий эҳтиёжларини инобатга олиш ва ривожлантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |