Ҳар бир муассасанинг фаолиятидаги са­марадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатларнинг қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ



Download 297,12 Kb.
bet5/20
Sana22.02.2022
Hajmi297,12 Kb.
#79933
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
малак иши Рахматова Гулноз

4-модда. Билим олиш ҳуқуқи
Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чииши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар,ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
Билим олиш ҳуқуқи:
давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;
ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган олда таълим олишни ташкил этиш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш;
барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;
оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Бошқа давлатларнинг фуқаролари ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга.
Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
Ўқувчиларнинг ҳаётий эҳтиёжларига мос ва самарали усулларни қўллаш орқали билимлар тақдим этилиши, кўникмалар ҳосил қилиниши, таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашувни амалга оширишга педагогик ҳамда бошқарув жиҳатдан шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур технологиянинг афзалликлари шундан иборатки, бунда:

  • ўқитувчининг кучсиз ўқувчиларга ёрдам, кучлиларига эътибор бериши учун қулай педагогик шарт-шароит вужудга келади;

  • ўқувчиларнинг таҳсил олиш суръати ва билимларни ўзлаштириш сифати ортади;

  • ўқувчиларнинг таҳсил олишга бўлган қизиқиши, эҳтиёжи ва майллари кучаяди.

3.2 Мактабни илмий-методик асосда бошқариш
Мактабни илмий-методик асосда бошқариш- ўқитувчи ва ўқувчиларни педагогик қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, мактаб ҳаётининг барча жабҳаларида ўқитувчи, ўқувчилар, оила ва жамоат ташкилотларининг иштирокини таъминлаш ҳамда таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштирган ҳолда йўлга қўйиш таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларини амалга оширишдан иборатдир.
Ўқувчиларнинг миллати, дини, эътиқодлари, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий шароити ва қобилиятидан қатъий назар, ўқув жараёнида фаол иштирок этишлари учун ижодий муҳитва имконият яратиш, педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, эркин ривожланишларини таъминлаш, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири бўлган “ДТС доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очикдиги”га амал қилишни таъминлайди.
Республикамизда амал қилаётган таълимнинг янги модели - таълим- тарбия жараёнини тубдан янгилаш билан бир қаторда, таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтиради. Бу эса ўқув муассасаларини ривожлантиришнинг асосий омилидир. Шунга кўра, мактаб раҳбарлари ташаббускорлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик, ижодкорлик сифатларига эга бўлишлари керак. Улар муваффақиятларни таъминловчи вазифаларнинг қанчалик тўғрилиги ва ўз вақтида таълим-тарбияни ташкил этишда янги ёндашувнинг асосий моҳияти, анъанавий таълимда кўзда тутилган натижаларни бермаётган мажбуран ўқитишдан воз кечиш ва унинг ўрнига:

  • замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали таълим жараёнини самарали ташкил этиш;

  • ўқувчиларнинг мустақил ишлаши ва мустақил фаолиятига кенг йўл очиш;

  • тегишли талабларни жамоа орқали қўллашни амалга ошириш муҳимдир.

Янгича педагогик муносабатларнинг вужудга келиши ўқувчи шахсига табақалашган ёндашув, яъни таълим жараёнини индивидуаллаштириш тамойилини рўёбга чиқаришни талаб этади. Мазкур тамойиллар асосида таълим жараёнини ташкил этишда:

  • ўрта савияли ўқувчига нисбатан мўлжал олишдан воз кечиш;

  • ҳар бир ўқувчи шахсининг энг яхши сифатларини аниқлаш ва уни ривожлантириш, уларнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари, қобилиятлари, танлаган йўналишлари, шахсий сифатлари, аклий интеллектуал хусусиятларини аниклаш;

  • ҳар бир ўкувчининг эҳтиёжи, қизиқиши, иқтидори ва имкониятига яраша ўкув топширикларини тайёрлаш;

  • таълим-тарбия жараёнида ўкувчи шахсининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозим.

Мактабларда таълим жараёнини илмий-методик асосда ташкил этишнинг муҳим жиҳати сифатида фан ўкитувчиларининг билим, малака, касб-маҳорати доирасида замон талабларига мувофиқ фаолият кўрсатишларини таъминловчи узлуксиз методик хизматни вужудга келтириш зарур.
Ўқитиш методларининг ҳар бири ўзининг умумдидактик моҳиятига кўра, таълим жараёнининг субъектлари ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорлигидаги ҳаракат модели ҳисобланади.

Download 297,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish