Савол: Қалб ва бисмиллаҳ?
Жавоб: Инсон қалби бир қанча эшиклардан иборат бўлган гумбаздирки, унга ҳар хил душманлар киради.
-Қалбга турли томондан ўқлар отилиб туради.
-Қалб бир денгиздирки унга турли томонлардан ҳар хил сувлар қуйилиб туради ва тиниқ денгиз лойқаланиб ҳам туради.
-Қалбга турли ўй-фикрлар ҳам ҳужум қилиб туради. Шундай экан қалбни муҳофаза этувчи ва уни тозалаб турувчи калималар бу:”Аъузу” ва “Бисмиллаҳ”қудсий (илоҳий)калималаридир.
Муҳаммад с.а.в.айтади:”муаллим болага илк сабоқ берар экан,унга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим,дегил!”деб айтса ва у бола ҳам “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, деса ,шак-шубҳасиз,Аллоҳ таоло шу бола учун ҳам, ота-онаси учун ҳам, муаллими учун ҳам дузахдан омонлик хати ёздиргай” дейилган.
Аллоҳ таолодан ўзига шайтондан паноҳ тилаган ва омонлик хоҳлаган ҳар қандай инсон бу қудсий калималарни айтиб юриши муҳим шартлардан биридир.
(Аъузу ва бисмиллаҳнинг сирлари”Т:.2005.27- бет)
Савол: ”Фотиҳа” сурасининг моҳиятини биласизми?
Жавоб:“Фотиҳа” сураси 2 марта нозил бўлган 7 оятдан иборат.
Биринчи -Маккада - намоз фарз бўлган вақтда, иккинчи марта Мадинада эса Қибла Каъбага ўзгарган вақтда нозил бўлган. Қуръоннинг аввалги сураси бўлгани учун уни “очувчи”деган маънода “Фотиҳатул - Китоб” , деб ном олган.
"Фотиҳа” сураси моҳиятига кўра турлича номланади:
-“Уммул -Қуръон”-Қуръон сураларининг онаси;
-“Фотиҳатул-Китоб”- очувчи сура;
-“Суратул канз”- Арш ҳазинасидан бир ҳазина;
-“Суратуш -шифо” ва “аш-Шофия” -ўлимдан бошқа барча касалликларга даводир;
-“ал-Асос”-диннинг асосий масалаларини баён этувчи;
-“ал-Вофия ва “ал- Қофия”-ислом ҳақиқатларин ўз ичига олувчи;
-“Суратул - ҳамд” ва “ас-Сабъул-Масоний” Ҳар ракатда такрор ўқиладиган ҳамд сураси;
-“Суратус-салот”-намоз сураси каби номлари бор.
Хуллас, “Фотиҳа” сураси кўп дардларга даводир. Бу сурани кўп ўқишлик Аллоҳ ғазабидан эмин бўлишликка сабаб бўлади. Бу сура нурдир уни кўп ўқиган нурга кўмилади.
(Ал-Бурсавий.Т:.2014.”Авроди Қуръоний” 47-бет)
Савол: Аллоҳ таоло инсонларни қандай сифатлар билан яратган?
Жавоби Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. айтишларича Аллоҳ таоло инсонни уч турлик сифатлар билан яратган:
1.Ҳайвонийлик сифатлари;
2.Шайтонийлик сифатлари;
3.Фаришталик сифатлари;
1.Ҳайвонийлик сифатлари:емоқ-ичмоқлик, ухламоқ, (Жимо қилмоқлик)эр-хотинлик, уршиш-талашиш, бир-бирини ўлдиришлик хайвонлар каби.
2.Шайтонийлик сифатлари:бир-бирига макр-ҳийла қилишлик, ғийбат, зулум,тухмат, хиёнат,алдамчилик, ҳалқ ичида бузғинчилик,
фитна-фасодгўйлик кабиларни содир этадилар.
3.Фаришталик сифатлари: бир-бирига яхшиликлар қилиш,
илм-маърифатлилик,раҳимдиллилик, тақводорлик, кўркам аҳлоқлилик, эзгу-ниятлилик кабилардир.
(А.Соғуний. “Тарихи муҳаммадий”Т:.2020.85-бет)
Савол: Инсонлар хақни ноҳақликдан (ботилдан) қандай ажратадилар?
Жавоб:Аллоҳ таоло инсонга яхшини ёмондан, хақни ботилдан ажратиш учун инсоннинг қалб гавҳари бўлган АҚЛ гавҳарини бериб қуйган. Инсон Аллоҳ таоло юборган илмлар, илоҳий китоблар асосида берилган ҳукмлар, ҳадиси шарифлар кўрсатмалари асосида шу ақлини ишлатиб, хақни – нохақликдан ва ботилдан ажратадилар.
Савол: Инсоннинг энг катта жиҳати қандай жиҳат?
Жавоб: Аслида жиҳат инсоннинг ўзидаги бор имкониятлари ақл заковатини ишга солиб Аллоҳ йўлида сарфлаши. Инсондаги энг катта жиҳат эса, нафс тарбияси учун қилинадиган жиҳатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |