Савол. Иймон ва ислом нима?
Жавоби:
Иймон - ҳақ динга ишонмоқ;
Ислом-динда буюрилган амалларни уз вақтида бажариш;
Савол. Қандай амаллар бор?
Жавоби:
1.Фарз. 2.Вожиб. 3.Суннат. 4.Мустаҳаб. 5.Мубоҳ.
6.Харом. 7.Макруҳ. 8.Мустакраҳ.
Савол. Дин ва шариат ҳақида фикрингиз?
Жавоби:
Бандаларнинг охирот саодатига етиши учун бажариши керак бўлган
Аллоҳ томондан юборилган ҳукумларидир
Савол.”Ваҳий” сўзининг маъноси?
Жавоби :
“Маҳфий” сўзининг маъноси-илоҳий маҳфий ҳабар,-дегани;
Савол.”Эътикоф” нима?
Жавоби : Этикоф-суннат амал бўлиб, Каъба ёки бошқа масжидларда (рўзадорнинг)
Махсус тартибда ибодат билан машғул бўлишидир;
(Қ.к. “Бақара”, 125-оят Т:.2004 А. Мансур)
Савол. Қибланинг номлари?
--Жавоби :
1.”Масжиди харам”.
2.”Қибла”-ибодатда юзни қаратадиган томон.
3.”Байтуллоҳ” -Аллоҳнинг уйи
4.”Хонаи Каъба”
5.”Ал-Байтул -атиқ (қадимий уй)
(Қ.к. “Бақара”, 149-оят Т:.2004 А. Мансур, 23 бет)
Савол.”Мийсоқ” нима?
Жавоби :
“Мийсоқ”-аҳдлашув
Аллоҳнинг руҳлар билан гаплашуви
Аллоҳ:Мен роббингиз эмасми? -деганда, Руҳлар:”Роббимизсан”,- деб жавоб берган.
(Қ.к. “Ҳадид”, 57-оят Т:.2004 А. Мансур, 8 бет)
Савол.”Ихлос” нинг маъноси?
Жавоби :
“Ихлос”-кирдан тозалаш демакдир.
1.Холис ихлос - олдин кир бўлиб кейин тозаланиш;
2.Ихлос мусаффо-асли тоза Аллоҳни кўргандек ибодат қилиш;
Савол. Исломда нечта фарз бор?
Жавоби :
Исломда бешта фарз бор:
1.Иймон.
2.Намоз.
3.закот. 4.Рўза. 5.Ҳаж.
Савол. Қуръонт карим қаерда неча йил ваҳий қилинган?
Жавоби :
Йигирма уч йил (23):
13 йил Маккада;
10 йил Мадинада ваҳий қилинган.
Савол. Қуръони каримдаги 114 та суранинг қанчаси Маккаи мукаррамада ва қанчаси
Мадинаи мунавварада ваҳий қилинган?
Жавоби : Бақара сураси 286 оятдан иборат. 286 ни чизиқча билан бўлсак аниқ бўлади.
2/86 демак чизиқчадан кейин 86 та сура Маккада;
28/6 демак чизиқчадан олдинги 28 та сура Мадинада нозил бўлган;
Савол. Қуръони каримда ер юзига биринчи бўлиб тушган сура қайси ва у қандай бошланади?
Жавоби:
Қуръони каримда ер юзига биринчи бўлиб тушган сура бу “Алақ” (лахта қон) сураси бўлиб ,“Иқро!”, “Ўқи!” ,- деб бошланади.
Яъни: Иқро бисми роббикаллазий холақ?
(Ўқинг! яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан!)
Ҳолақол инсаана мин ъалақ; (У инсонни лахта қондан яратди.)
Иқро ва Роббукал акром; (Ўқинг! Роббингиз эса карамлидир.)
Аллазий ъаллама билқолам; (Уинсонга қалам билан ёзишни ҳам ўргатди)
Савол.”Қуръон” сўзининг маъноси ва унда қанча оят бор??
Жавоби: “Қуръон”-Қироат қилиш, ўқиш маъносини билдиради.
Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят, 77439 калима, 325743 та ҳарф бор.
(Т:.1995.Ибодати исломия.19-бет)
Савол. Қуръон нега бандаларга туширилган?
Жавоби:
Инсонларни огоҳлантириш, икки дунё саодатига эришишлари учун бандаларга туширилган;
Савол. Ҳаж ёки умра ибодатига борганда айтиладиган “Талбия” нинг маъноси?
Жавоби:
“Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка лашарика лаббайка,
лака лаббайк,иннал ҳамда, ваннеъмата, лакавал мулк, ла шарика лак!”
Лаббай, Аллоҳим! Лаббай!Сенинг шеригинг йўқ Лаббай, Албатта хамд ҳам, неъмат ҳам,мулк ҳам сеникидир!Сенинг шеригинг йўқ!
(Имом Бухорий Ҳадис Т:. 2019. “Олтин силсила” №2, 26-боб. 420-бет)
Савол. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг фарзандлари?
Жавоби:
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг фарзандлари 7 та бўлган.
Олти нафари Хадижаи кубродан, бир нафари Мория Қибтиядан
Қизлари:Зайнаб, Руқия, Умму Кулсум, Фотима?
Ўғиллари: Қосим,Абдуллоҳ (Хадижадан).
Иброҳим (Мориядан).
Савол. Иймони муфассални айтинг?
Жавоби:
“Амантубиллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт”
Савол. Иймонда нечта фарз бор. Уларни сананг?
Жавоби:
Иймонда еттита фарз бор:
1.Аллоҳга ишониш;
2.Аллоҳнинг фаришталарига ишониш;
3.Аллоҳнинг китобларига ишониш;
4.Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш;
5.Охирот кунига ишониш;
6.Қадарга: яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам,
Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ишониш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишониш;
(Олти диний калима. Т:.2016.207-бет)
Савол. Таҳоратда нечта қарз бор?
Таҳоратда 4 та фарз бор:
1.Юзни тўла ювиш;
2.Қўлларни тирсаклар билан қушиб ювиш;
3.Бошнинг 1\ 4га масиҳ тортиш;
4.Оёқларни тўпиқлар билан қўшиб ювиш;
Савол. Ғусулда нечта фарз бор?
Жавоби
Ғусулда 3та фарз бор:
1.Оғизни ғарғара қилиб чайқаш;
2.Бурунни ачиштириб чайқаш;
3.Баданнинг ҳамма жойини сув етказиб ювиш;
Савол. Таямумнинг фарзлари нечта?
Жавоби
Таямумнинг фарзлари 4 та:
1.Ният;
2.Пок тупроқни қасд қилиш;
3.Қўлни тоза тупроққа уриб юзга суртиш;
4.Икки қўлни тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суртиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |