Ҳар бир киши билиши керак бўлган савол жавоблар



Download 128,98 Kb.
bet21/26
Sana23.02.2022
Hajmi128,98 Kb.
#182110
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
РОБИЯ ЯНГИ

(Жаннат аҳли. Т:.2020.75-78 бетлпр)
Савол. Аллоҳ таоло қайси турт(4)нарсани ўз қўли (қудрати)билан яратган?.
Жавоб:
1.Аллоҳ Аршни яратган;
2.Қаламни яратган.
3.АДН жаннатини яратган;
4.Одамни яратган;
Қолган бошқа маҳлуқотларга “БЎЛ” деган ва бўлган. (Шарқ нашриёти.Жннат аҳли.Т:.2020 80-81-бетлар
Савол. Жаннат билан дўзах қандай фарқланади?
Жавоб:
Д ў з а х нафс яхши кўрадиган шахватлар: кайфи- сафо, ўйин-кулгу, бойлик, зинокорлик, чексиз орзу умидлар билан яхшилаб ўраб қўйилган.
Ж а н н а т нафсга ёқмайдиган: сабр -тоқат, халоллик, поклик, тўғрисўзлик, тақво, ибодат, масъулият,парҳезкорлик,намоз, рўза, жавобгорлик ҳар бир лаҳзани ибодат билан ўтказиш кабилар билан
(Шарқ нашриёти.Жннат аҳли.Т:.2020. 113-117-бетлар)


Савол. Жаннатнинг калитлари ?
Жавоб:
-Жаннатнинг калитлари:
-Тавҳид калимаси:( Ла илаҳа ваҳдаҳу ла шарика лаҳу.....);
-Тахлил:(Ла илаҳа иллаллоҳ);
-Ла ҳавла вало қуввата илла биллаҳ ни кўп айтиш;


Савол. Маънавий калитлар ҳақида билганларингиз?
Жавоб:
-Намознинг калити: таҳорат;
-Ҳажнинг калити:эҳром;
-Яхшиликнинг калити: поклик, ростгўйлик;
-Ижобатнинг калити: дуони купайтириш;
-Қалбнинг калити: Қуръон, тавба, гуноҳ қилмаслик;
-Охиротнинг калити: орзу ниятларни камайтириш;
-Ёмонликнинг калити: дунёга берилиш;
-Ризқнинг калити: истиғфор;
(Жаннат аҳли.Т:.2020.)


Савол. Жаннат ва дўзах эшиклари ҳақида билганларингиз?
Жавоб:
Жаннат эшиклари саккиз(8)та, дўзах эшиклари етти(7)та. Ҳар бир эшик орасидаги масофа 40 йиллик масофага тенг дейилади.
Жаннат эшикла ри: йилнинг ҳар душанба, пайшанба кунлари ва рамозон ойида давомида очилади. (Жаннат аҳли 156-бет)
Савол. Жаннатнинг номлари ва маънолари
ҳақида билганларингиз?
Жавоб:
Жаннат аслида битта, диёрлари турлича номланади.
-“Доруссалом”-тинчлик ва омонлик диёри;
-“Ас – салом”-саломатлик ва тинчлик диёри. Ҳамма бир-биригс “салом-салом” дейишади;Аллоҳ ҳам салом йўллайди;
-“Абадийлик диёри” битмас туганмас неъматларга эга бўлган мангу диёр;
-“Маъво жаннати” фаришталар, Жаброил а.с. ткрадиган жаннат диёри;
-“Адн жаннати”кўп боғлар диёри;
-“Фирдавс жаннати” энг афзал диёр;
-“Омонлик жойи”диёри осайишталик диёри;
-“Неъматлар жаннати”барча ичиш ейиш гўзал неъматлар диёри;
-“Садоқат мақоми” диёри фақат яхшиликлар амалга ошириладиган диёр;
(Шарқ нашриёти.Жннат аҳли.Т:.2020. 120-128-бетлар)


Савол. Қайси китоб шафоатчи бўлиб, жаннатга олиб боради?
---Жавоб:
Шафоатчи бўлиб жаннатга олиб борувчи китоб, бу Аллоҳнинг каломи “Қуръони карим”дир.
(Т:.2020.Жаннат аҳли. 285-бет)


Савол. Ўлимнинг сўйилишини биласизми?
Жавоб:
Расулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи вассаллам айтади:
“Қиёмат” куни ўлим “Оқ қўй” шаклида олиб келинади.
Жаннат аҳлига қараб:”Эй жаннат аҳли бу нима?”,-дейди.
Улар бу ў л и м дейдилар. Сўнг дўзаҳ аҳлига қараб: “Эй дўзах аҳли бу нима?”,-дейди. Улар бу ў л и м дейдилар. Сўнгра жаннат ва дўзах аҳли олдида қўй шаклидаги ўлим сўйилади. Шундан сўнг ҳеч қачон ўлим бўлмайди. Жаннат ва дўзах аҳли абадий қолади.
(Т:.2020.Жаннат аҳли. 169-бет)
Савол. Қайси калимани ситқидилдан айтиб юрса жаннатга
киради деганлар?
Жавоб:
“ Лаилаҳа иллаллоҳ” калимасини ихлос билан айтиб юрилса жаннатга киради дейилган.
(Т:.2020.Жаннат аҳли. 277-бет)
Савол.“Хамр” сўзининг маъноси?
Жавоб:
“Хамр” сўзи “тўсувчи”,”беркитувчи” деган маъноларни билдиради. Барча маст қилувчи нарсалар ақлни тўсади беркитади. Шунинг учун тўсувчи беркитувчидир. Бунда барча қуюқ ва суюқ маст қилувчи нарсалар назарда тутилади. (Саҳиҳул Бухорий. Т:.2020.200-бет)
Савол. Аъроф (Аъроф сураси) ҳақида нима биласиз?
Жавоб:
Жаннат ва дўзах орасидаги девор “Аъроф”, яъни “Арасот”дейилади
Охирот диёрида тарозида амаллар битилган саҳифалар тортилади. Савоб ва гуноҳлар тенг бўлган одамлар аърофда туради.
Шунда инсон тириклигида фоний дунёдалигида тафаккур билан “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни ихлос билан айтиб юрган бўлса “Битоқа”да ёзилган бўлиб тарозини босади.
Охиротда “Битоқа”,яъни “Лаилаҳа иллаллоҳ “деб ёзилган кичик ёзув ёрлиқ бўлиб, аърофда турганларга кўрсатиларкан. Агар тирикликда айтиб юрса бу албатта у инсонга ёрдамга келаркан.
(Қуръони карим.Т:.2004. Аъроф сураси)
Савол. Боқий қолувчи солих амаллар қайсилар?
Жавоб:
Боқий қолувчи солих амаллар ҳақида Расули Акромдан сўралганда:
“Улар:
-Такбир- “Аллоҳу Акбар”;
-Ҳамд-”Алҳамдулиллаҳ”;
-Ҳавқала-“Ло ҳавло вало илла биллаҳ”,-деб жавоб берганлар;
Яна солих амалларга беш вақт намоз, “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар киради”,-деганлар.
(Қуръони карим.Т:,2004.Кахф сураси 46-оят тафсири.299-бет)
Савол. Мусо а.с. ва Аллоҳ таоло сўзлашадиган жой?
Жавоб:
Мусо ва Аллоҳ таоло сўзлашадиган жой Миср билан Айла шаҳри ўртасидаги муборак тоғдир.

Download 128,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish