Савол. Қачон ҳаж фарз бўлган?
Жавоби:
631 йилда ҳаж қилиш фарз бўлган. 632 йил Муҳаммад с.а.в. биринчи ҳаж қилган.
Савол. “Китоб” сўзининг маъносини биласизми?
Жавоби:
“Китоб” сўзининг маъноси, “ёзилган вароқ” бўлиб “ муқоваланган” дейилган.
Савол. Қабр азобидан паноҳ берувчи сура?
Жавоби:
Қуръони каримдаги 67 чи сура “Мулк” сурасидир. Қиёматда дўзахдан холос этиб, жаннатга киришга сабаб бўлади,-дейилган.
Савол. Жаннат эшикларидан бир эшик жамланган зикр?
Жавоби:
Жаннат эшикларидан бир эшик жамланган зикр: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи” зикридир. (телгирамм)
Савол. “Илм” сўзи Қуръони каримда неча марта зикр қилинган?
Жавоби:
“Илм” сўзи Қуръони каримда “ИЛМ” сўзи 850 жойда зикр этилган, турли кўринишда такрорланган. (Зукколар китоби. Т:.2010)
Савол. Ҳижрий тақвим қачондан бошланади?
Жавоби:
622 йил сафар ойида Муҳаммад с.а.в. Маккадан Мадинага (Ясрибга) кўчиб ўтади (ҳижрат қилади). Ҳижрий тақвим шундан бошланади. (Зукколар китоби Т:.2010).
Савол. Тошкет Ислом институти қачон ташкил этилган?
Жавоби:
1971 йилда Имом бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (маҳади) ташкил этилди. (Зукколар китоби Т:.2010)
Савол. Ўзбекистон Давлатининг байроғи, герби, мадҳияси
қачон қабул қилинган?
Жавоби:
-Ўзбекистон Давлатининг Байроғи: 1991 йил, 8-ноябрда;
-Ўзбекистон Давлатининг герби: 1992 йил,2-июлда;
-Ўзбекистон Давлатининг мадҳияси:1992 йил, 10-декабрда қабул қилинган.
Савол. Маҳмуд Замаҳшарий ким?
Жавоби: Ўрта Осиёлик қомусий олим, ҳадисшунос, тилшунос, луҳатшунос, ва адиб Маҳмуд Замаҳшарий 1075-1144 йилларда яшаб ўтган. У Хоразмнинг Замаҳшар қишлоғида туғилган. Араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илмига оид китоблар ёзган. Араблар орасида катта эътибор қозонган. Араб тилини ўрганишда асосий қўлланма сифатида омма орасида кенг тарқалган “Ал-Муфассал”(Граматика бўйича муфассал китоб)ни ёзган. Маккада лигида 50 данортиқ асарлар ёзган ва “Жориллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) деган шарафли номга сазовор бўлган.
Савол. Нима учун одамлар жаҳли чиққанларида бир -бирига бақиришади?
Жавоби: Инсонлар қалби бир - биридан узоқлашганларида бир-бирига бақиришади. Қалб овози эшитиши учун бақиришадилар. Агар муҳаббат қалб бир бирига яқин ва кучли бўлса сўзсиз гаплашиш мумкин. (Дунё қуръони)
Савол. Навбатдаги жума намозларидан бирида шайх деди:”Мен умримнинг энг бахтли лаҳзаларини хотинимдан бошқа АЁЛ билан ўтказдим”,- деганида ҳамма ҳайрон бўлди ва шайх кимлигини айтганидан сўнг барча намозхонлар хурсанд бўлди. Шайх нима деган?
Жавоби:
Шайх: “Мен умримдаги энг бахтли лаҳзаларимни хотинимдан бошқа аёл: муштипар ва мушфиқ меҳрибон ОНАЖОНИМ билан ўтказдим деган эди.
Бундан ҳамма мамнун бўлган эди.
Савол. Миш-мишларни кимлар ўйлаб топади?
Жавоби:
Миш-мишларни:
1.Ёвузлар ўйлаб топади;
2.Ахмқлар тарқатади;
3.Ақлсиз нодонлар тасдиқлайдилар;
Ана шу ўч тоифадан эҳтиёт бўлиш керак.
Савол. Аллома Ҳасан Басрий қандай ҳолатни
“Нафл ҳаждан яхшироқ”,-дегенлар?
Жавоби:
Ҳасан Басрий: “Онанг билан кечки овқатни бирга еб унинг кузини қувонтиришинг -нафл ҳаждан яхшироқ”,-деганлар
Савол. Дунёда энг митти мамлакат?
Жавоби: Дунёда энг митти мамлакат- Рим папаси қароргоҳи Ватикандир. Унинг бори йўғи 34 гектар. (Зукколар китоби. Т:.2010)
Савол.”Жиҳат” сўзининг маъноси?
Жавоби:
“Жиҳат”: Инсон томонидан жамийки имкониятларни ишга солиб, ҳаракат қилиш маъносини билдиради.Ўзининг бор куч қуввати ақл заковатини ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, дин учун сарфлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |