Савол: Мусонинг а с о (ҳассаси)си ҳақида нима биласиз?
Жавоб: Шуайб (а.с.) умрларинг охирларида кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. Шуайб (а.с.)нинг уйида Одам (а.с.)нинг жаннатдан олиб чиққан а с о пайғамбарлар орқали қўлма-қўл ўтиб сақланиб келаётган эди. Мусо (а.с.) Шуайб (а.с.)нинг қўйларини ун йил боққанидан сўнг, Мусо.(а.с.)га қизларидан бири Сафурони унга никоҳлаб берган ва уйида сақланиб келаётган а с о ни Мусо(а.с.)га беради. Мусо пайғамбар булганидан кейин шу а с о билан кўп мўъжизалар содир бўлган.
(Қуръони карим.”Қасос”сураси, 27-оят 388-бет)
Савол: Аллоҳ таоло билан Мусо (а.с.)билан сўзлашган жой?
Жавоб: Аллоҳ таоло билан Мусо сўзлашадиган жой Тур тоғи, ҳозирги Миср худудига кирувчи Синай ярим оралиғидаги тоғ. Шу жойда Мусо а.с. Аллоҳ билан сўзлашган ва илоҳий битикларни қабул қилиб олган.
(Қуръони карим. “Қасос сураси тафсири. Т:.2004.44-оят,391-бет)
Мусо (а.с.) Тур тоғида Аллоҳ таолодан Муҳаммад с.а.в. нинг умматларини кўрсатишларини сўраган.Аллоҳ уларни кўрсатмасада, уларнинг овозларини эштттиришини айтади ва “Эй, Муҳаммад уммати!”-деб нидо қилади. Мусо а.с.нинг қулоғига:”Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Иннал ҳамда ван неъмата лакавал мулк.Ла шарика лак”,-деган овоз эшитилади....(Хз.).
(Қуръони карим.Т:.2004.”Қасос”сураси тафсири. 46-оят 391-бет)
Савол: Нима учун жума куни “Қаҳф”сураси ўқилади?
Жавоб:Ҳар жума куни “Қаҳф” сурасини ўқиса ердан самогача нур кўтарилади ва қиёматгача порлаб туради, икки жума оралиғидаги гуноҳлар мағфират этилади. Ўқилган Қаҳф сураси саккиз кун дажжолдан муҳофаза қилади дейилган. Жума куни “Қаҳф сураси ўқилганда 70 000 фаришта авф тилаб туради.
Шунингдек, Жума намозидан сунг “Ихлос”,“Фалақ”,”Нас” сураларини 7 мартадан ўқиса келаси жумагача Аллоҳ таоло муҳофазасида бўлади.
(“Мустажаб дуолар”. Т:.2005. 138-бет)
Савол: Бу дунё ва охирот ҳақида?
Жавоб:Куръони каримнинг “Қасос” сураси, 60-оятида таъкид билан бу фоний дунёдан охиротнинг яхши эканлиги тўғрисида ақлни ишлатиш тарғиб этилган. Шунинг учун донолар: “Охиротни дунёдан устун қўймаган одам ақилсиздир”,-деганлар. (“Қасос” сураси тафсири, 60-оят,393-бет)
Аллоҳ таоло бу дунёда қоронғу кеча ва ёруғ кунни яратиб, у иккисини ўрин алмашиниб турадиган қлиб қўйганлиги инсонлар учун катта имкониятдир. Улар кундузлари ишлаб, ижод қилиб, кечалари дам олиб куч қувват йиғадилар. Аммо охирот жаннатида меҳнат, машаққат деган туйғулар бўлмагани учун қоронғу кечага ҳам эҳтиёж йўқдир. Шунинг учун у ерда доимий ёруғлик ҳукм суради. (“Қасос” сураси тафсири, 71-оят,394-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |