қўшинларнинг профессионал ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш;
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш назарда тутилмоқда.
Хавфсизлик ва тинчлик борасида навбатдаги таъкидланган масала бу маҳаллада жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилди. Бу ерда ҳуқуқ-тартибот идораларп олдига янгидан янги вазифалар белгиланиб, уларни аҳоли осойишталигининг чинакам посбонларига айлантириш йўлида янги дастурлар амалга оширилиши белгиланди.
Янги Ўзбекистон ўз ташқи сиёсати ва минтақавий хавфсизлик масалаларига жаҳондаги мураккаб вазиятдан келиб чиққан ҳолда ёндашмоқда. МДҲ ҳудудида ва минтақа атрофида мураккаб вазият вужудга келаётган шароитда, узоқ ва яқин атрофимизда турли қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлигини сақлаш, ён-атрофимиздаги давлатлар ва халқлар билан ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатликда яшаш учун шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсат халқимизнинг асл орзу-умид ва интилишларига мос келади. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий замирида айнан шундай қараш ва ёндашувлар мужассамдир.
Ўзбекистон шу ташқи сиёсатни оғишмай амалга оширмоқда. Ўзбекистоннинг саъй ҳаракатлари билан Марказий Осиё минтақасида ўзаро дўстона сиёсий иқлим яратилди. Узоқ йиллар давомида сақланиб келган чегара масалалари ҳал этилди. Марказий Осиёнинг мустақиллик тарихида илк бор минтақавий интеграциянинг қиёфаси кўзга ташланди. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар сўнгги 4 йил ичида мисли кўрилмаган даражада ўсди.
Мурожаатномада Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари, устувор йўналишлари давлат раҳбарининг диққат марказида бўлди. Очиқлик, прагматиклик ва амалийлик ташқи сиёсатнинг энг муҳим тамойиллари бўлиб қолади. Энг муҳим янгиликлардан бири норматив характерга эга бўлиб, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг тамойиллари ва устувор йўналишларини қамраб олувчи ҳужжат ҳақида кетмоқда. Маълумки, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати сўнгги йилларда тубдан ўзгарди. Аммо бугунги давр амалдаги ташқи сиёсий фаолият концепциясига нисбатан ўзгаришларни талаб этмоқда. Амалдаги ташқи сиёсий фаолият концепцияси бу, давлатимиз ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ва вазифаларини, ўрта ва узоқ истиқболда Ўзбекистон миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимидир.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё устуворликни сақлаб қолади. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистоннинг ҳаётий муҳим манфаатлари шу минтақа билан боғлиқ эканлигига бориб тақалади. Марказий Осиё ўзининг муҳим геосиёсий жойлашуви ва улкан минерал-хомашё ресурслари захираларига эгалиги туфайли жаҳон миқёсида кучли эътибор объекти бўлиб, йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари туташадиган ҳудуддир.
Марказий Осиё давлатларидан кейин биринчи тилга олинган давлат сифатида Россия келтирилмоқда. Хитой эса иккинчи, ундан кейин АҚШ, Туркия ва ҳакозо давлатлар кетма-кетлиги келтирилади. Хорижий ҳамкорларга бундай устуворлик берилиши халқаро шерикликда Ўзбекистон изчил сиёсатини давом эттиришини ифода этади.
Маълумки, Ўзбекистон 2020 йилда МДҲда ўз раислигини якунлади. Бу даврда Ўзбекистон билан МДҲ давлатлари ўртасида, айниқса Россия Федерацияси билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Жумладан, саноат кооперацияси 2020 йилда ўз мевасини беришни бошлади. Жумладан, Россия Федерацияси билан ҳамкорликда Рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарадиган Тошкент металлургия заводи ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн долларни ташкил этиб, йилига 750 минг тоннагача металл ишлаб чиқариш имкониятига эга. Лойиҳага киритилган жами сармоялар 326,6 млн еврони ташкил этиб, шундан 226 млн евро — Россия экспорт-импорт банки кредити, 147 млн евро — ўз маблағлари, 15,1 млн евро — «Асака» банки кредити ҳисобланади8. Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати тахминан 8,6 йил.
2021 йилда Тошкентда “Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий мероси” конференциясини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Ушбу ташаббус БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида БМТ доирасида илгари сурилган – 2021 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро форумини ўтказиш тўғрисидаги яна бир ташаббусини мукаммал тарзда тўлдиради. Иккала ташаббус ҳам халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг маданий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Ўзбекистон сўнгги йилларда кўпгина соҳаларда халқаро рейтингини мустаҳкамлади. Жумладан, бизнесни рўйхатдан ўтказишда 190 давлат орасида 8-ўрин, энг яхши ислоҳотчи мамлакатлар сафига кирди. «Бизнес юритиш» рейтингида мамлакат 7 та позицияга кўтарилди. 10 йил ичида мамлакатнинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг кредит хавфи рейтингидаги позицияси яхшиланди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида Афғонистон билан икки томонлама алоқаларни кенгайтиради, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича кўп томонлама ҳаракатларга фаоллигини давом эттиради.
Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий муносабатлар ва амалий ҳамкорлик Сурхон— Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори-Шариф — Ҳирот темир йўл қурилиши йирик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар амалга оширилади. Термизда очилган Таълим марказини афғонистонлик 136 нафар талаба битирди, 96 нафари — ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича бакалавр диплом олди, 40 нафари — рус тили, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик бўйича қисқа муддатли курсларни тамомлади. Бугунги кунда улардан айримлари Афғонистон парламентида, вазирликлари ва муассасаларида ишламоқда, олий таълимда фаолият кўрсатмоқда, мустақил бизнес юритмоқда.
Ўз ташқи сиёсатида Ўзбекистон Афғонистонга урғу берар экан Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган икки минтақа ўртасидаги кўприк вазифасини ўташга хизмат қилиши учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради.
Мамлакатимиз анъанавий равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан мулоқотни ва ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият беради. Сўнгги йилларда БМТ ва унинг институтлари, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси ва Инсон ҳуқуқлари кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга эришилди.
Ўзбекистон 2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон ташқи сиёсати учун муҳим институционал фаолият ҳисобланади.
Маълумки ШҲТ доирасидаги савдо айланмаси $ 125 млрдни ташкил этади, ШҲТ аъзо мамлакатлари аҳолиси Ер шари аҳолисининг 44 % ташкил этади. Бу тузилманинг йилдан йилга ошиб бораётган халқаро аҳамиятини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистон учун жуда муҳим ва масъулиятли йил бўлади. Ўзбекистон ШҲТ фаолиятида энг кўп ва самарали ташаббусларни илгари сураётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, гуманитар ҳамда транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга доир кенг кўламдаги масалаларга алохида аҳамият қаратилган. Ўзбекистоннинг раислиги давомида ана шу йўналишда кўплаб муҳим вазифалар, шунингдек Марказий Осиёдан Афғонистон орқали Жанубий Осиёга тортиладиган транспорт йўлагини барпо этишга қаратилган ишлар ҳам амалга оширилади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва диний эътиқод эркинлиги бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни изчил давом эттиради.
Ўзбекистон ташқи сиёсатда хориждаги ватандошлар билан алоқаларни кучайтириш мақсадида “Ватандошлар” жамғармасини тузишни мақсад қилмоқда. Бундан ташқари халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро дўстлик ва бирдамликни кучайтириш мақсадида БМТ резолюцияси билан ҳар йили нишонланадиган 30 июлни Ўзбекистонда ҳам “Халқлар дўстлиги куни” сифатида нишонлаш таклиф этилди.
Ўзбекистон аввало Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш билан минтақада ўзаро ишончга асосланган янги сиёсий иқлим яратмоқда.
Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати дунёдаги етакчи давлатлар ва халқаро сиёсий институтлар томонидан қўллаб-қувватланишига олиб келмоқда.
Ўзбекистоннинг фаоллиги Марказий Осиёда дўстлик, ҳамкорликка асосланган иқтисодий жадал тараққиёт белгиларининг пайдо бўлишига олиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |