Ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. Бошқарув тизимини издан чиқиши ҳар қандай давлатни инқирозга учратади



Download 21,78 Mb.
bet5/7
Sana25.02.2022
Hajmi21,78 Mb.
#272916
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 мавзу Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик МАЪРУЗА МАТНИ

бешинчидан, электр таъминотига уланиш тизимини такомиллаштириш;
олтинчидан, қурилишга рухсат олиш жараёнини соддалаштириш ва бошқалар.
«Бизнес юритиш» ҳисоботида мамлакатимиз кўрсаткичларини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 21 сентябрдаги «2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5544-сон Фармонида ҳам белгилаб берилди .
Стратегиянинг бош мақсади мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш ҳисобланади7.
Қуйидагилар стратегиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
– Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
– барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш;
– илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун таълим, илм-фан ва тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;
– инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат ва хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш, бу соҳалардаги тадбирларни молиялаштиришнинг замонавий ва самарали шаклларини жорий этиш;
– бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
– мулкчилик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, рақобатбардош бозорлар ташкил этиш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
– барқарор фаолият юритадиган ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратиш.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг янада ривожланиши ва кенгайишига, иқтисодиётдаги ишбилармонлик муҳитининг мустаҳкамланишига имкон яратади.
Сўнгги йилларда мамалакатимизда Янги Ўзбекистонга хос бўлган қурилиш соҳасида ҳам бир қатор замонавий бунёдкорлик ишлари жаддалик билан амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида халқаро даражадаги бино ва иншоотлар мажмуалари билан бир қаторда қишлоқ ҳудудларда ҳам шаҳар шароити типидаги аҳоли турар жойлари қад ростламоқда. Эътиборли жиҳати йилдан-йилга аҳоли учун қурилаётган уй-жойлар сони ортиб, улурни арзон нархларда сотиб олиш учун фуқароларимизга бир қатор қулайликлар яратиб берилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг Президентлик лавозимига киришган илк даврларида қабул қилинган қарорлари асосида фуқароларимиз учун уй-жойлар қуриш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилиниб, ўтган тўрт йилда 140 мингта уй-жой барпо этилди. Йилига қурилган уйларнинг ўртача сони таққосланганда, бу аввалги даврдаги кўрсаткичдан 4-5 баравар кўп демакдир.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида 2021 йилда 54 минг оила уй-жой билан таъминланиши, шундан 45 мингтаси давлат ипотека дастури доирасида қуриб топширилиши маълум қилди. Эътиборли жиҳати мазкур қурилишлар аҳолимизнинг ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қуриб топширилиши аниқ рақамлар билан белгилаб берилди.
Ҳ удудлар миқёсида айтганда, Қорақалпоғистонда 2290 та, Андижонда 4665 та, Бухорода 3220 та, Жиззахда 1670 та, Қашқадарёда 3710 та, Навоийда 1836 та, Наманганда 4025 та, Самарқандда 4479 та, Сурхондарёда 3989 та, Сирдарёда 1414 та, Тошкент вилоятида 4046 та, Фарғонада 4530 та, Хоразмда 3016 та ва Тошкент шаҳрида 7556 та уй-жойлар қурилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида аҳолини уй-жой билан таъминлашда нархларнинг арзонлиги ва алоҳида эҳтиёжмант қатламларни ҳисобга олиш бўйича ҳам масъуллар олдига бир қатор топшириқларни қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиб, бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик чораларни кўриш вазифасини қўйди.
Шу билан биргаликда, уй-жойлар қурилиши учун давлат томонидан ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилмоқда. Жумладан, жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади. Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Мисол қилиб айтганда, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартирани (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўми эса давлат томонидан субсидия сифатида берилади. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради.
Т аълим ва тарбия, фан, касбий ҳамда бошқа соҳалардаги яратувчилик, кашфиёт, ихтироларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, дунё айвонида рақобатлаша оладиган мутахассислар тайёрлаш, ҳар томонлама инсон манфаатларига ҳизмат қилувчи қудратли ва адолатли фаровон давлат яратиш анъаналаримизни қайта тиклаш бугунги куннинг асосий вазифасига айланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг даъватли сўзлари билан айтадиган бўлсак, Янги Ўзбекистон Мустақилликни қўлга киритгандан сўнг, Учинчи Ренессанс, яна бир Уйғониш даврини бошлади. Бу уйғонишни Олий таълим соҳасидаги ислоҳатлар, жумладан Халқаро таълим стандартлари тавсифи ўлчовлари бўйича таълим жараёнларини ташкил этиш, миллий таълим ютуқларини ҳалқаро даражада татбиқ этиш масалаларида ҳам яққол сезишимиз мумкин.
Глобаллашув жараёни ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқишни ва рўёбга чиқаришни талаб қилади. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли фармонлари ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистон таълим тизимини барпо этишда катта роль ўйнамоқда.
Олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:
– олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш;
– таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш;
– олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;
– маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш вазифалари қўйилди.
Хусусан, таълимнинг ривожи билан бутун бир давлатнинг келажагини белгилаш мумкин.
Республикамиздаги таълим соҳасининг ривожланишида биз албатта ривожланган хорижий давлатлар тажрибаларидан кенг фойдаланишга катта эътибор беришимиз зарур.
Ш у боисдан давлатимизда ташкил этилган дунёнинг энг салоҳиятли олий ўқув даргоҳларидан Англиянинг Вестминистр университети, Италиянинг Турин политехника институти, Сингапур менежментни ривожлантириш олийгоҳи, Жанубий Кореянинг ИНХА коммуникацион технологиялар университети, Россиянинг Губкин номидаги нефть ва газ университети, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Г.В.Плеханов номли Росиия иқтисодиёт университети филиалларининг ташкил этилгани ҳам таълим тизимининг жаҳон талабларига мос ривожланиши омили ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 25 июндаги ПФ-6035-сонли «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра инсон ҳаётини турли касалликлар ва техноген ҳодисалардан ҳимоя қилиш фаолиятини илмий лойиҳалаштириш орқали мутаҳассислар тайёрлаш вазифаси қўйилиши диққатга сазовордир. Ундан ташқари тиббиёт ходимлари ўз ҳизматларини аҳоли орасида олиб боради, билим ва тажрибаларини оширади, янги мутахассисликларни ўрганишади, моддий рағбатлантирилади. Бу ҳужжатда мутахассислар тайёрлаш борасидаги ишларда ҳам туб бурилиш ясаш кўзда тутилади.
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида ”Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги” факультети ташкил этилди.
С оғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда: бир ой муддатда тегишли тиббиёт олий таълим муассасаларида «Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги» факультети фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрди; ҳал этиладиган масала: Бугунги кунда 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси фаолият олиб бориб, уларнинг айримларида “Тиббий профилактика” факультети мавжуд. Ушбу факультетда дарс машғулотлари ва амалиёт асосан даволашга (ихтисослаштирилган ёрдамга) йўналтирилган. Тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида (алоҳида қарор асосида) туман-шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида тиббиёт маълумотига эга бўлган валеолог, тиббий психолог, нутрициолог, диетолог, фармаколог, кинезиолог, реабилитолог, профпатолог лавозимларини киритиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йилда бажарилиши лозим бўлган қуйидаги вазифалар белгиланган;
–18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади:
– 10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;
– 3 та хорижий олий таълим муассасаси;
– 5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.
Б угунги кунда республикада 128 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 96 таси маҳаллий ҳамда 24 таси хорижий олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари ҳисобланади. Жумладан, сўнгги 3 йилда янги 6 та олий таълим муассасаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.
Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 261 та таълим йўналиши ва 559 та магистратура мутахассислиги киритилди.
2020/2021 ўқув йилида 59 та олий таълим муассасасида сиртқи таълим, 10 та олий таълим муассасасида кечки таълим шакли жорий этилди.
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналиши бўйича 600 минг, магистратура мутахассислиги бўйича эса 20 695 нафарни ташкил қилиб, сўнгги 3 йилда 2 бараварга ошди.
2020/2021 ўқув йили учун қабул параметрлари бакалавриат кундузги шакли 103575 нафарни, сиртқи шакли 35350, кечки шакли 5025 нафарни ташкил этди, магистратурага 10 425 нафар талаба қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. Масалан, 2020/2021 ўқув йилининг ўзида мамлакатимиздаги 33дан ортиқ йирик ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтиши таъминланди.
Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда 45 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, уларнинг сони 128 тага етди. Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун бир ярим миллионга яқин ёшларимиз ҳужжат топширди. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўп демакдир. Бакалавриатнинг кундузги бўлимига 103575, сиртқи бўлимига, 31 350 ва кечки бўлимига 5025 нафар талаба қабул қилинди. Халқаро таълим стандартлари тансифига мос равишда сифатли таълим жараёнларини ташкил этиш, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, ўрта ва олий маълумотли касб эгалари билан иқтисодиётни таъминлаш, илм–фан ютуқларини, хорижий мамлакатлар тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, провард натижада Мамлакатимиз фаровонлигини юксалтириш, дунё айвонида ҳар тарафлама қудратли давлатга айлантириш жамиятнинг энг долзарб масаласига айланди.
Илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса, қизларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида ҳам кўп ишлар қилиняпти. Буларнинг барчаси юртимизда Учинчи Ренессанс – миллий тараққиётимизнинг янги даври пойдеворини яратишга хизмат қилади”.
Ўзбекистон раҳбари дунёнинг турли минтақаларида кечаётган минтақавий можаролар ва тўқнашувлар ҳақида гапирар экан, айнан мана шу мураккабликлар тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги пухта ўйланган сиёсат юритиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришни тақозо этишига урғу берди. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки МДҲ ҳудудидаги кучли мудофаа қобилиятига эга мамлакатлар сирасига киради.
Мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish