Ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. Бошқарув тизимини издан чиқиши ҳар қандай давлатни инқирозга учратади



Download 21,78 Mb.
bet3/7
Sana25.02.2022
Hajmi21,78 Mb.
#272916
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 мавзу Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик МАЪРУЗА МАТНИ

Биринчиси, камбағалларда иқтисодий фаолликни уйғотиш. Шарқда бир доно гап бор:” Камбағалликка ялқовлик қўшилса, бунинг давоси йўқдир”. Шу сабабли камбағалларни ялқовликдан фориғ этиш талаб қилинади. Муҳими, камбағалларга ишлаб пул топиб, тўқ яшашига шароит ва имконият яратиш керак.
Иккинчиси, камбағалларга давлатнинг ва корхоналарнинг моддий ёрдам беришини ташкил этиш. Бу восита зарур бўлса-да, боқимандалик кайфиятини туғдириб, фаолликка ундамайди. Шу сабабли бу йўл ўзини ўзи боқишга қодир бўлмаган кишиларга, масалан, ногиронларга ва кўп болали оилаларга нисбатан сайланган ҳолда қўлланади. Ижтимоий ёрдам узоқ вақт ишсиз қолганлар, касбини йўқотганларга ҳам берилади.
Умуман айтганда камбағаллик муайян мақбул турмуш даражасини таъмин эта олмаслик, маълум бир шахс ёки оила зарурий эҳтиёжларининг имкониятлардан ошиб кетишидир.
Ж аҳон банки маълумотларига кўра, 736 миллион киши (аҳолининг 10 фоизи) ўта қашшоқлик шароитида (кунига 1,9 доллардан кам киримга эга), дунё аҳолисинингдеярли ярми – 3,4 млрд. киши – кунига 5,5 доллардан кам тушумга эга. Қашшоқлик даражаси энг юқори қитъа Африка, сайёрадаги энг қашшоқ мамлакатлар – Конго демократик республикаси (ўта қашшоқлик даражаси – 77,1 фоиз) ва Мадагаскар (77,6 фоиз).
Мамлакатимиз аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад кўрсаткичи бўйича ўртача даромадга эга мамлакатлар қаторидан жой олган (киши бошига йилига ўртача 1533 АҚШ доллари). Киши бошига кунига 3,2 доллар камбағаллик чизиғининг ўртача кўрсаткичидир. Миллий даромади ўртачадан баландроқ мамлакатлар учун кунига киши бошига 5,5 доллар камбағаллик чизиғининг ўртача кўрсаткичидир.
Иқтисодий ўсишнинг аҳамияти тўғрисида гапирилганда унинг даражасини ҳам эътиборда тутиш лозим. Иқтисодий ўсиш суръатларининг аҳамиятлилик даражаси турли мамлакатлар реал ЯИМнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда фарқланади. Реал ЯИМ ҳажми нисбатан кичик бўлган мамлакатлар учун 8-10% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати меъёрдаги ҳолат саналиши, реал ЯИМ ҳажми жуда катта бўлган мамлакатлар учун 2-3% даражасидаги иқтисодий ўсиш суръати эса аҳамиятли кўрсаткич ҳисобланиши мумкин.
И қтисодий ўсиш суръатининг аҳамиятини иқтисодчилар томонидан қўлланилувчи «70 миқдори қоидаси» ёрдамида ҳам очиб бериш мумкин. Бу қоидага кўра, миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилаётган ЯИМ ҳажмини 2 бараварга оширишда қанча вақт талаб этилишини аниқлаш учун 70 сонини йиллик ўсиш суръатига бўлиш керак бўлади. Масалан, мамлакатимиздаги ўсиш суръатининг 9% даражасида ЯИМни 2 баравар ошириш учун 7,7 йил талаб этилади (70:9). Холбуки, иқтисодий ўсишнинг 2000 йилдаги 4,0% даражасида бу кўрсаткичга 17,5 йилда (70:4) эришиш мумкин эди. Кейинги йилларда иқтисодий ўсиш суръатининг янада оширилиши бу муддатнинг аҳамиятли равишда қисқаришига олиб келади.
Ижтимоий маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ёки интенсив турларини белгилаб беради.
Экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун ишлаб чиқариш омиллари миқдори икки баробар кўпайтирилиши лозим, содда қилиб айтганда мавжуд корхоналар билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна корхоналар қурилиши лозим. Экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади.
И қтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, янада илғор ишлаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади.
Реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади. Шу сабабли кўпроқ устувор экстенсив ва устувор интенсив иқтисодий ўсиш турлари ҳақида сўз юритилади1.
Иқтисодий ўсишнинг алоҳида томонларини тавсифловчи кўрсаткичлари ҳам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси, меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, миллий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик даражаси;
б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси;
в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат;
г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси.
Иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. У тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ЯИМ кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. Бунда иқтисодиётнинг йирик соҳалари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги нисбат ҳам ўрганилади.
Халқаро валюта жамғармаси 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга тушишини прогноз қилмоқда. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг еса 1,8 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси коронавирус пандемияси шароитида жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши прогнозини еълон қилди.
Таҳлилчилар глобал ЯИМнинг 2020 йилда 3 фоизга пасайишини тахмин қилишмоқда, бу кўрсатгич 2008−2009 йилларда бўлган молиявий инқирозга нисбатан анча ёмон.
Х алқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, жорий йилда ривожланган давлатларнинг иқтисодиётининг ўсиш суръати 6,1фоиз пасаяди. Мисол учун, AҚШ иқтисодиёти 5,9 фоизга, Евроиттифоқ ҳудуди — 7,5 фоизга, Япония — 5,2 фоизга пасаяди ва Хитойда ўсиш даражаси 1,2 фоизгача тушади.
Умуман олганда, 2020 ва 2021 йиллардаги жаҳон ялпи ички маҳсулотининг пандемия туфайли инқироздан келиб чиқадиган умумий йўқотиши тахминан 9 триллион долларни ташкил қилиши мумкин.
Халқаро валюта жамғармасининг пандемия 2020 йилнинг иккинчи ярмида якунланишини тахмин қилувчи таянч ссенарийга кўра, 2021 йилда иқтисодий фаоллик барқарорланиши ва сиёсий қўллаб-қувватлаш билан глобал иқтисодиёт 5,8 фоизга ўсиши кўзда тутилган.
Aгар пандемия 2020 йил охиригача чўзилиб кеца, у ҳолда глобал иқтисодиёт ўсиш суръати бу йил 6 фоизга пасаяди. Aгар коронавирусининг тарқалиши 2021 йилга қадар давом еца, унда глобал ЯИМ 8 фоизга камаяди.
ХВЖ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2019 йилда прогноз қилинган 5,6 фоиздан 2020 йилда 1,8 фоизга тушишини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, 2021 йилда иқтисодий ўсиш тикланиб, 6 фоизни ташкил қилиши мумкин.
Шунингдек, ҳисоботга кўра, Қозоғистон ЯИМ 2,5 фоизга (2019 йилда прогноз 4,5 фоиз эди), Қирғизистонда еса 4 фоизга (2019 йилда прогноз 4,5 фоиз еди) пасайиши кутилмоқда. Тожикистон иқтисодиёти 1 фоизга (2019 йилда прогноз 7,5 фоиз эди), Туркманистон 1,8 фоизга ўсади (2019 йилда прогноз 6,3 фоиз эди).
Эслатиб ўтамиз, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ЯИМ — 4,7 фоизга тушишини прогноз қилганди. Жаҳон банки эса Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш даражаси кескин пасайиб, 1,6 фоизни ташкил этишини айтиб ўтган.
Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни 2030 йилгача концепциясида макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш барарорлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсиши ва кам таъминланганликни қисқартириш назарда тутилади.
Прогнозлар бўйича 2030 йилга бориб Ўзбекистонда реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини 2,1 баравар ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ўсишини хорижий валютада 3 баравар ёки 2018 йилдаги 1533 АҚШ долларига нисбатан 4538 АҚШ долларигача таъминлаш кўриб чиқилади. Қўйилган мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсишнинг ўртача йиллик суръатларини 6,4 фоиздан паст бўлмаган даражада қўллаб-қувватлаш зарур бўлади.
2030 йилга бориб аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг эришилган қиймати Ўзбекистонга даромадлар даражаси ўртадан юқори бўлган жаҳон мамлакатлари гуруҳига кириш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадлари ўсишини ва кам таъминланганликни икки баравар қисқартириш имконини беради.
Ишлаб чиқариш реал ҳажмлари ўсишини 2,3 баравар (ялпи ички маҳсулот улушини 2018 йилдаги 26,3 фоиздан 2030 йилда 33,3 фоизгача кўпайтириш) қурилиш ишларини 2,1 баравар (5,7 фоиздан 6,4 фоизга ва хизматлар соҳасини 2,1 баравар кўпайтириш (35,6 фоиздан 39,3 фоизгача) таъминлаш ва тегишли равишда қишлоқ хўжалиги улушини 1,8 баравар пасайтириш (32,4 фоиздан 21 фоизгача) 2018-2030 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсишининг асосий омиллари ҳисобланади.
Иқтисодиёт ишлаб чиқариш салоҳиятининг ўсиши экспорт ҳажмлари 3 баравар кўпайишини таъминлайди. Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун капитал қўйилмалар ҳажмларини – 3,1 баравар, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни – 7,0 баравар кўпайтириш талаб этилади.
К оронавирус пандемияси шароитида кўплаб корхоналарнинг анчагина қисми маълум муддат ишламай турди, даромадлар камайди. Бундай вазиятда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш, инқирозга йўл очмаслик учун кичик бизнес ва тадбиркорликка имтиёзли шароит яратиш муҳим ҳисобланади. Бинобарин, 2020 йил Давлат дастурида белгиланганидек, 1 июлдан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди. Шу жиҳатдан, Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Солиқчи-кўмакчи” тизими кичик бизнес ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этяпти.
“Солиқчи-кўмакчи” тизимининг моҳияти шундан иборатки, “биз энди иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан, унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини тушунтириб, тўғри йўлдан боришига шароит яратиб беришимиз зарур. Ундан кейин эса, бизнес субъектининг “яшаб кетиши”, фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганларининг қайта тикланишига кўмаклашиш, бухгалтерия ҳисобини юритиши, ҳисоботларини тўлдириши ва топшириши, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича хизмат кўрсатишга асосий эътибор қаратилади. Шу боис, бизнинг фаолиятимиз аввалгидек, қанча солиқ қонунчилигини бузиш аниқланди ва қўшимча солиқ ҳисобланди, деб тадбиркорни жазолашга эмас, аксинча, эндиликда солиқ қонунчилиги бузилиши нечоғлик камайгани ва тадбиркорларни ортиқча харажатлардан сақлаб қолишга қанча ҳисса қўшилганига қараб белгиланадиган бўлди”2.
Ҳозирги кунда янги иш бошлаган тадбиркорларга оёққа туриб олиши учун дастлабки 6 ойда бухгалтерияни юритиб бериш, ҳисоботларини тўлдириш, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда солиқ идоралари кўмакдош бўляпти.
“ Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятини яратиш учун, биринчи навбатда, мавжуд автомаштирилган тизимларни янада мукаммаллаштиришни тақозо этади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган салбий фарқ суммасини тадбиркорлик субъектларига қайтариб бериш асосий йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Солиқ кодексига асосан, 2020 йил 1 июлдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган салбий фарқ суммаси тадбиркорларга қайтариб берилиши амалиётга жорий этилди. Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилиш кифоя. Тадбиркорга солиқ органининг қарори асосида солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза тушган санадан эътиборан олтмиш кундан, айрим тадбиркорларга эса етти кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.
Солиқ суммасини тезлаштирилган тарзда қоп­лаш тартибидан эса, йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслардан тортиб, экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахслар, ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари манфаат кўриб келяпти. 2020 йилда солиқ тўловчиларга 8,6 триллион сўм, шу жумладан, 1 июлдан кейин 5,7 триллион сўм пул маблағлари қайтариб берилди.
Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни давом эттириш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида келгуси йилда 6 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши тадбиркор ва ишбилармонлар учун катта имкониятлар яратади. Шунингдек, Ҳукумат томонидан Жаҳон банки билан биргаликда бошланган қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш дастурини кенгайтириш учун қўшимча 100 миллион доллар йўналтирилади.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар, шунингдек, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.
М амлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши ва аҳоли эҳтиёжлари ўсиши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда. 2000 йилда бир нафар маиший фойдаланувчи бир ойда 114 кВт/соат электр энергияси ишлатган бўлса, охирги йилларга келиб бу кўрсаткич 200 кВт/соатга етди. Бугунги кунда республикамиз бўйича электр энергиясидан умумфойдаланишда аҳоли улуши 26,5 фоизга етган. Ваҳоланки, 1990 йилда ушбу кўрсаткич 13,9 фоиздан иборат эди.
Электр энергияси ишлаб чиқаришга кетадиган харажатларнинг асосий қисмини табиий газ, мазут, кўмир ташкил этмоқда. Мазкур кўрсаткич ҳозирда 43 фоизга тенг ва уларнинг нархи дунё бозорида қимматлашиб бораётгани инобатга олинса, унинг аҳамияти янада ошади. Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш 86 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу иссиқлик электр станцияларида йилиги 17 млрд. м3табиий газ сарфланмоқда, ваҳоланки, шунча газни қўшимча қиймат яратиш (синтетик ёқилғи, полипропилен олиш) жараёнларига йўналтириш мумкин. Бу эса,ўз навбатида, ижтимоий муаммоларни ҳам (аҳоли бандлиги, атроф муҳит муҳофазаси) ҳал этиш имкониятларини яратади3.
Президентимиз мамлакатимиздаги энергия ресурсларига бўлган талабни қондириш мақсадида нефть-газ ва энергетика соҳаларидаги ислоҳотларни ва бошланган йирик лойиҳаларни якунига етказишимиз лозимлигини, жумладан, 2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантириш бошланишини қайд этиб ўтди.
Хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланган. Келгуси йили Тошкент, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 760 мегаватт бўлган янги электр станциялари ишга туширилиши, Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар бўлган, йилига 1,5 миллион тонна керосин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган мажмуа тўлиқ маҳсулот беришни бошлаши бу соҳада муҳим қадамлар қўйилганлигидан дарак беради.
Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ёқилғи-энергия ресурслари барқарор ривожланишнинг энг мураккаб ечимларидан бири бўлиб қолмоқда. Энергия ресурслари омили жамият ҳаётининг барча соҳаларига кириб борди ва мамлакатларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун зарур шартлардан бирига айланди. Энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва узлуксиз таъминот жамият тараққиёти, камбағалликни қисқартириш, фаровонликни ошириш, аҳолининг маданий ва маънавий ривожланишида асосий омил бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг энергетика сиёсати мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда миллий энергетика имкониятларидан жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши учун фойдаланиш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилгандир4.
Мурожаатномада табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этиш, бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши, “Ўзтрансгаз” компанияси эса фақат газни транспортировка қилиши кўзда тутилаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 4388-сонли қарори билан “Ўзтрансгаз” АЖ “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидан чиқарилиб, унинг негизида иккита мустақил тизим – “Ўзтрансгаз” ва “Худудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари ташкил этилган.
“Ўзтрансгаз” АЖга:
- табиий газни кейинчалик ягона оператор сифатида етказиб бериш, жумладан экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар, шу жумладан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар асосида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ва хорижий компаниялардан харид қилиш;
- тўғридан-тўғри шартномалар асосида магистрал газ қувурига уланган истеъмолчиларга, шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан комиссия шартномалари асосида газ тақсимлаш тармоқларига уланган истеъмолчиларга табиий газни сотиш;
- газ қувурлари ва компрессор станцияларини ХМИ/ХҲМТ маблағларини жалб этиш орқали қуриш, реконструкция қилиш, ер ости газни сақлаш омборларида табиий газни сақлаш ҳажмларини ошириш, юқори босимли газ тақсимлаш пунктларида табиий газ оқимларининг мониторинги ва бошқаруви тизимини (SCADA) ҳамда автоматлаштирилган назорат тизимларини жорий этиш орқали газ транспорт тизимининг “заиф” жиҳатларини бартараф этиш ва унинг транзит салоҳиятини ривожлантириш вазифалари белгиланган.
Шунингдек, суюлтирилган газ бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида унинг импортига ўрнатилган божлар бекор қилиниши, заргарлик соҳасида ҳам тадбиркорларга хомашё сотиб олиш учун кенг имкониятлар яратилиши, 2021 йил 1 мартдан бошлаб, кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби ўрнатилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитени линиясининг 2-босқичини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумки, темирйўлчилар томонидан 2020 йилда ер ости Юнусобод линиясининг узунлиги 2,9 километр бўлган “Туркистон” ва “Юнусобод” метро бекатлари ҳамда ер усти ҳалқа метро линиясининг 1-босқичида 11,5 километр бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” участкаси бунёд этилиб, жами 7 та бекат фойдаланишга топширилган эди. Айни пайтда ушбу йўналишдан кун давомида 15 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланмоқда. Йил охирида эса 5 та бекатдан иборат Сергели линияси ҳам қуриб битказилди ва бугунги кунда ушбу йўналишдан ҳар куни 20-25 минг йўловчи ўз манзилларига етиб боришлари учун катта қулайлик ва имконият яратилди. 2020 йилнинг декабрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси томонидан ер усти ҳалқа метро линиясининг 2-босқичида 15 километрлик “Қўйлиқ – Қипчоқ – Янги ҳаёт” участкасида қурилиш ишлари бошланган эди. Айни пайтда ушбу участка ҳудудларида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Т ошкент ҳалқа ер усти метро йўлининг 2-босқичи Қўйлиқ бозоридан Тошкент шаҳрининг Миробод ҳамда Сергели туманидан ўтган Катта ҳалқа йўли, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Хонобод кўчаси ҳамда Сергели туманининг Қипчоқ кўчасидан ўтиб, Сергели линиясининг 5-бекатига уланади ҳамда Янги ҳаёт туманига етказилади. 15 километрлик умумий узунликка эга ушбу участкада 9 та бекат қуриш режалаштирилган. Эътиборлиси, метронинг 2-босқичи 9-бекати Янги ҳаёт туманидаги Кўп тармоқли касалхона, Тошкент металлургия заводи ҳамда яқин орада қуриладиган ва келгусида 60 минг аҳоли истиқомат қилиши кўзда тутилган мега лойиҳа – “Minerva sity” ҳудудига яқин жойда қурилади. Сабаби ушбу ҳудудда янги кўп қаватли турар жойлар қурилади ҳамда аҳоли ташрифи янада ортади. Метро бекати эса ушбу ҳудуд аҳолиси ва бу ерга ташриф буюрадиган йўловчилар учун муҳим транспорт турига айланади.
Бугунги кунда лойиҳанинг 2-босқич қисмида режага кўра, 538 та устундан 25 таси ўрнатилди, уларга босқичма-босқич ригеллар монтаж қилинмоқда. Ушбу участкада лойиҳага кўра 3 минг 228 та балка ўрнатиш белгиланган бўлса, ҳозирда уларнинг 129 таси ўрнатилди. Бугунги кунда Катта ҳалқа йўли, Хонобод ҳамда Қипчоқ кўчаларида ер усти метро участкасини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Қўйлиқ ҳудудидан Катта ҳалқа йўли бўйлаб қарийб 600 метр йўналиш бўйлаб пойдевор, устун ҳамда ригеллар ва уларга 26 метрлик балкалар ўрнатилди ҳамда бетон ишлари тугатилди. Хонобод кўчасида эса пойдевор, устун ва ригелларни ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Қипчоқ кўчасида ҳам пойдеворлар қазилиб, устунларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳа қурилиш ишларига 150 дан ортиқ техника, машина ва механизмлар ҳамда 3 минг 500 нафарга яқин малакали муҳандис ва ишчи-ходим жалб қилинган. Улар техника ва меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда иш олиб боришмоқда ва кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган. Қурилиш объектига зарур маҳсулотлар ҳам ўз вақтида етказиб берилмоқда.
Шунингдек, қурилиш техникалари ва автотранспорт воситаларини сақлаш ва таъмирлаш учун 2 та база ташкил этилган. Ер усти ҳалқа метросининг қурилиш жараёнида бажарилаётган ишлар сифати бўйича Давлат архитектура ва қурилиши назорати инспекцияси ҳамда “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси мутахассислари томонидан мунтазам назорат олиб борилмоқда.
Қ урилиш ишлари олиб борилаётган участка йўлларида муҳандислик коммуникацияларини бошқа ҳудудларга кўчириш ва уларни тармоқларга улаш, йўл-транспорт инфратузилмалари ва автомобиль йўлларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Унга кўра “Қўйлиқ – Қипчоқ – Янги ҳаёт” участкаси доирасида қурилиш майдонида мавжуд сув, оқова, газ тармоқлари, турар ва нотурар бинолар қурилиш майдонидан бошқа ҳудудга кўчирилмоқда.
“Қўйлиқ – Қипчоқ – Янги ҳаёт” участкаси фойдаланишга топширилгач, бир кун давомида 46 минг йўловчи ташилиши режалаштирилган. 700 га яқин янги иш ўрни ҳам яратилади. Айни пайтда режага кўра барча қурилиш ишлари белгиланган тармоқ жадвали асосида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз режага кўра Тошкент ҳалқа ер усти метрополитени линиясининг умумий узунлиги 54,8 километрдан иборат бўлиб, мавжуд Ўзбекистон, Сергели, Чилонзор ҳамда Юнусобод йўналишларига тўғридан-тўғри уланади.
Ўзбекистон хорижий инвесторлар билан тенгма-тенг иқтисодий алоқалар олиб бориш асосида шерикчилик муносабатларини олиб борадилар. Ҳар қандай инвестициялар мамлакатимизга кириб келишига йўл қўйилмайди. Агар кириб келаётган инвестициялар мамлакатимиз иқтисодиётига унинг ривожланишига кенг имкониятлар яратса, бундай хорижий инвестициялар юртимизга биринчилар қаторида кириб келади.
Ж аҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қулай инвестиция иқлими шаклланмасдан ва хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга фаол жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди.
Ўзбекистон раҳбариятини мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш сари тутган изчил йўли хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш жараёнини фаоллаштириш учун реал шарт-шароит яратмоқдалар.
Миллий иқтисодиёт тузилмасини тубдан ўзгартиришнинг ҳозирги босқичида бевосита хоржий инвестициялар катта қизиқиш уйғотмоқда. Уларни жалб этишнинг асосий усуллари қуйидагилардир:

  • қўшма корхоналар очиш (шу жумладан, хорижий инвесторларга ўзбек эмитентлари акциялар пакетларни сотиш йўли билан);

  • Ўзбекистон ҳудудида бутунлай хорижий капиталга тегишли корхоналарни рўйхатдан ўтказиш;

  • концессиялар асосида хорижий капитални жалб этиш;

  • хорижий инвесторларни мамлакатнинг муайян минтақаларига фаол жалб этишга қаратилган эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) кўпайтириш.

Ҳозирда жалб этилган хорижий инвестициялар тузилмасини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, бундай инвестицияларнинг катта қисми экспортга мўлжалланган тармоқларга: ёқилғи-энергетика мажмуи, нефт-газ, кимё, олтин қазиб олиш ва пахтани қайта ишлаш саноатига, ёки ўз-ўзини қоплаш муддатлари қисқа бўлган ва кўп фонд талаб қилмайдиган юқори рентабелли лойиҳаларга: савдо, телекоммуникация, умумий овқатланиш, йирик шаҳарларда офис ва меҳмонхона бинолари қуриш, озиқ-овқат саноати ва молия хизматига йўналтирилмоқда.
Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этишни бошқариш, рағбатлантриш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати комплекс амалга оширилмоқда. Бу жараённи муваффақиятли юритиш учун республикада қатор фармонлар, қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
И нвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида чет эл инвесторларига давлат томонидан кафолат берувчи йўналишлар ҳам мавжудки, булар қуйидагилардан иборат:
- миллийлаштириш ва реквизициядан сақланган ҳолда, сиёсий хавф-хатарни суғурта қилиш;
- субъектларнинг фойда ва бошқа олган маблағларини чет эл валютасида чегарадан (бошқа давлатларга) ўтказиш;
- макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инвестиция учун қулай муҳит яратиш;
- жорий инвестициянинг кейинги ҳолати ёмонлашса, инвестиция киритилган вақтдан бошлаб қабул қилинган қонунларнинг узоқ муддат давомида қўлланилишини таъминлаш;
- инвесторларнинг ҳуқуқлари тасодифий ҳолатларда бузилган тақдирда давлат органлари орқали келтирилган зарарларни тўлаш;
- республика банкларида чексиз ҳар қайси валютада ҳисоб рақамларини очиш;
- республика ҳудудида суғурта компанияларини хорижий капитал иштирокида ташкил этиш.
Чет эл инвестицияси жалб қилинган кичик корхона (йирик корхона бўлса ҳам) даромадининг маълум қисми солиқдан озод қилинади. Чунки, бундай кичик корхоналарга ишлаб чиқаришни кенгайтиришда инвестиция ва янги технологияни жорий қилиш учун имконият яратиш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодиётни модернизациялаш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш, мамлакат иқтисодиётининг тармоқлари ва соҳаларида амалда фаолият юритаётган техника ва технологияларни янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш инвестицион жараёнларни нечоғли тўғри ва самарали амалга оширишга боғлиқ.
С аноат тармоқлари занжирини таъминлашда барча соҳалардаги ишлаб чиқаришни барқарорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан, тармоқлар фаолиятида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун марказлашган, марказлашмаган жамғармалар маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришга ҳамда улардан самарали фойдаланиш масалаларига урғу берилмоқда. Мамлакат иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.
Юртимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича ҳудудлар кесимида тузилган шартномалар 1031 та бўлиб, 14,498 трлн.сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган, шунингдек ушбу инвестицион лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 44382 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумаладан, Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар киритилиши назорати олиб борилган объектлар бўйича 2020 йил ҳолатига кўра, 16,7 трлн.сўм инвестиция маблағлари ўзлаштириш натижасида 62972 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий хажми 2017 йилда 72155,2 млрд.сўмни ташкил этган бўлса 2019 йилга келиб 195927,3 млрд.сўмни, 2020 йил учта чорагида 138106,6 млрд.сўмни ташкил этган.




Download 21,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish