1.2. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни баркамол шахс қилиб тарбиялашнинг ижтимоий – педагогик хусусиятлари_
Ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда маънавий юксакликка эриштириш энг мухим омиллардан бир бўлганлиги сабабли ҳам унга давлат миқёсида жудда катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти И.А. Каримов мустақилликнинг илк давридан бошлаб ёшлар тарбиясига алохида эътибор берди. У ўзининг бир қатор асарларида ёшлар муаммоси давлат муаммоси эканлиги қайд этиб уларни тарбиялашда маънавий тарбия мухимлигини эътироф этди. “маънавият - инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги ҳаётимизда ҳар томонлама ўз тасдиғини топиб бораётган ҳақиқатни яққол ифода этган бўламиз”8.
Ўзбекистон Республикасининг президенти Мирзиёев, Шавкат Миромонович ўзининг “Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови” деб номланган асарида “Азиз дустлар!
Барчамизга аёнки, юртимиздаги ҳар кайси инсон, ҳар кайси оиланинг энг эзгу орзу-максадлари, хаётий манфаатлари аввалам бор унинг фарзандлари тимсолида намоён бўлади, руёбга чикади. Албатта, бу борада юртимизда улкан ишлар килинмоқда ва улар амалда ўзининг ижобий натижасини бермокда.
Бу хакда гапирганда, барчамизга чексиз гурур ва ифтихор багишлайдиган бир мисолни айтиб утмокчиман. Жорий йилда Бразилияда ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 44 та медаль, жумладан, 12 та олтин медални кўлга киритгани мамлакатимиз хаётида тарихий вокеа бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, халкаро майдонларда юртимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчи ёшларимизга, уларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийларига чукур миннатдорлик билдираман.
«Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» дастуридан ёшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш масаласи алохида ўрин эгаллаши табиийдир.
Бу борада фарзандларимиз учун зарур шароитлар яратиш, янги-янги таълим -тарбия, маданият, санъат ва спорт масканларини барпо этиш, ёш оилалар учун уй-жойлар куриш, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик сохасига кенг жалб этиш буйича бошлаган ишларимизни янги, юксак боскичга кўтарамиз.
Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз.
Ёш авлод тарбияси ҳакида гапирганда, Абдурауф Фитрат бобомизнинг мана бу фикрларига ҳар биримиз, айникса, энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал килишларини мен жуда-жуда истардим. Мана, улуғ аждодимиз нима деб ёзганлар: «Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-хурмат топиши, жахонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан колиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлик»”9.
Шунинг учун ҳам бизнинг юртимизда бунга алохида эътибор берилмоқда. Шунинг учун биз маънавият нима?, у қандай келиб чиққан, деган саволга юқоридаги фикрларни асос қилиб олдик ва ўз илмий изланишларимизда уларга таянамиз.
Таълим жараёнларида бирон бир ишни уддалаш учун унга албатта ижод билан ёндошиш талаб қилинади. Ижод қилиш учун эса ўқувчиларда сабр – тоқат , чидам, бардош каби иродавий хислатлар шаклланган бўлиши керак. Бундай иродавий хислатларни шакллантириш ҳам ўқитувчи олдидаги вазифалардан биридир. Бундай иродавий хислатларнинг таркиб топиши ўз – ўзидан таълим – тарбия жараёнидаги диққатни бошқарувчанлик томонларии билан характерланади.Шунинг учун ҳам ўқувчиларининг дарс жараёнларига ижодий ёндошув малакаларини шакллантириш керак.
Келажакда Ўзбекистонни юксак даражада тараққий этган иқтисоди билангина эмас, балки билимдон, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиш лозим.
Комил инсон – етук шахснинг шаклланишида Кадрлар тайѐрлашнинг миллий модели ва дастури хал қилувчи роль ўйнайди.Миллий модель ва дастур мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ўз Ватанига фидокор, исти қлол ва демократия ғояларига садокатли шахсни шакллантиришга хизмат қилади. Ижтимоий –сиёсий ҳаёда онгли равишда қатнашадиган, ижтимоий жараѐнларга фаол таъсир кўрсатадиган. Ўз мамлакатни тақдири учун маъсул бўлган шахсни тарбиялаш – Кадрларни тайѐрлаш миллий дастурининг бош мақсадларидан биридир.
Милий истиклол ғояси, ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсадларини ифода этадиган, унинг ўтмиши билан келажагини боғлайдиган, унинг асрий орзу – умидларига етишишга хизмат қиладиган ғоялар тизимидир.
Миллий истиклол ғояси:
Ўзбекистон Республикасининг Конституц иясига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, демократия прин ц и пларига асосланади;
Халқнинг асрлар давомида шаклланиб келган юксак маънавиятини, унинг анъаналари ва одатларини, буюк аждодларимизнинг умрбоқий меросини ўз ичига олади;
Эзгулик, адолат ва хақикат, озодлик ва мустақиллик ғояларини, халқ ишончи ва эъти қодини ифодалайди;
Ватанни гуллаб – яшнашига, Ватанда тинчлик таъминланишига, халқ фаровонлиги оши ришга хизмат қилади;
Жамиятнинг ҳамма аъзоларини, барча аҳоли қатламларини миллий ғоя – Ўзбекистоннинг буюк келажаги мақсадларига эришишга сафарбар қилади;
Миллатидан, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқарода миллий ифти ҳор ва қадр –қиммат туй ғуларини, Ватанга муҳаббатни, ўзаро ҳурматни, мустақи ллик ғояси ва демократияга садоқатни тарбиялаши керак;
Маърифатпарварлик орқали жамоатчилик онгида тара ққи ѐт, эрк ва миллий исти қлол ғояларини шакллантиради.
Миллий истиқлол ғояси – ҳар бир ватандошимиз, унинг оиласи, бутун жамият учун Ватан олдидаги бурч ва масъулиятини бажаришнинг маънавий мезонидир.
Миллий истиқлол ғояси асосида мактабгача таълим тизимидаги болажонларни тарбиялашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни ёвуз ғоялардан асраш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларнинг мустақил дунёқарашини шакллантириб боришга эришиш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни эркин тафаккурини шакллантириш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларнинг илғор ижтимоий онгни шакллантириш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни ижод қилишга йўналтириш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни ўз билимлари ва кучларига ишонадиган шахс қилиб тарбиялаш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларнинг ишончини оқлаш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларнинг ахлоқий тарбиясига жиддий эътибор қаратиш;
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни саҳийликка ўргатиш;, Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни замон талабларига мос равишда шакллантириш.
Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни узлуксиз та ълим тизимида кўпроқ халқ педагогикасида, ўйинларда ва шу кабиларда ўз аксини топган илғор методлар орқали миллий, маънавий – ахлоқий қадриятларга ўргатиш орқали яхши натижаларга эришиш мумкин.
Ижтимоий педагогика ам узоқ ва чуқур анъаналарга эга.Бунда шахсга ҳурмат, раҳм – шавқат, миллий анъаналарга ҳурмат мухим ахамият касб этади. Ижтимоий педагогика яқин келажакда ўқитувчи ёки тиббий ҳодим сингари оммавий касбга айланади, чунки айрим оламнинг ижтимоий касаллигини олдини олиш ва маънавий – ахлоқий оғишини даволаш «ижтимоий эпидемия»га қарши курашга нисбатан анча осондир.Ижтимоий педагогиканинг тадқиқот объекти педагогика ўрганадиган жараѐн ва воқе лик бўлиб, у масалани муайян, ўзига хос аспектда кў ради. Унинг ўзига хослиги эса «ижтимоий» деган сўзда ифодаланган. Ижтимоий педагогиканинг объекти инсоннинг ижтимоийлашув жараѐнидир. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим тизимидаги болажонларни халқнинг бой мероси, педагогикасидан, фан, маданият, жамият ютуқларидан фойдаланиб, ижтимоий педагогика ўз назариясини, методи ва технологияси ёрдамида баркамол шахс қилиб шакллантиришда ўзига хос таъсир кучига эга.
«Ижтимоий» тушунчасида одамларнинг бирга яшаши билан боғлиқ жараѐнлар ифодаланган, аммо уларнинг мулоқоти ва ўзаро алоқалари турли шаклларда бўлади. Демак, педагогика ўсиб келаётган авлод тарбияси ва таълими тўғрисидаги қайғуриб, жамият аъзосини тарбиялаш ва унга таълим беришга ҳаракт қилади. Шунинг учун ҳам таълим -тарбия жараѐнида миактабгача таълим тизимидаги болажонларнинг жамият ҳаѐтига киритишида фаоллик кўрсатади. Мактабгача таълим тизимидаги болажонларни ижтимоийлаштириш мураккаб ва давомли ҳодисадир. Бир томондан ҳар қандай жамият ўзининг ривожланиш этапида маълум ижтимоий, маънавий қадр-қиммат, ўзини тутиши, ахлоқий қонун -қоидалар, нормалар ишлаб чикади.
Жамият бир авлод шу жамиятдаги қонун - қоидаларни эгаллаб унинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида яшаб, фаолият кўрсатишни кўзда тутади. Бунинг учун жамият таълим-тарбия нормаси орқали шахсга таъсир кў рсатади Иккинчи томондан, атрофдаги оламда содир этилаѐтган турли ҳодисалар унинг шаклланишга таъсирини кў рсатмай қолмайди.
Жамият ўзаро муносабатда бўлган ўзаро ҳаракатланадиган хилма-хил ижтимоий институтларни ўзида намоён қилади. Шулар орқали бола томонидан ижтимоий нормаларни эгаллаш жараёни амалга ошади.
Мактабгача ёшдаги болажонларнинг комил инсон бўлиб вояга етишида нималарга эъхтиборни қаратиш керак:
Биринчидан, мактабгача ёшдаги болажонларнинг ҳаётида юзага келган ҳодисалар ўрганилади.
Иккинчидан , маълум сабаблар асосида болажонларнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратишни ўрганиш кўзда тутилади.
Учинчидан, салбий таъсир этувчи ҳодисаларни олдини олишга ўрганилади.
Тўртинчидан, болажонларни мантиқан ва асосли фикрлашга ўргатиб борилади.
Бешинчидан, болани хақикатгуй қилиб тарбиялаш ва вояга етказиш;
Олтинчидан, боланинг мустақил фикрлай олиши учун шарт – шароитлар яратиш;
Еттинчидан, болаларни муомала маданиятига ўргатиш;
Шундай қилиб, мактабгача таълим ташкилотларида ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялаш жараёнларида қуйидаги фазилатлар шакллантирилади Булар:
- ахлоқан юксалиш;
- хушфеъллик;
- одоблилик;
- сахийлик;
- виждонлилик;
- ҳаёлилик;
- иболилик;
каби фазилат ва хислатлар шакллантирилади. Улар ўз навбатида келажакда инсониятнинг равнақи йўлида самарали ишларни амалга оширишга қодир бўлган шахслар бўлиб вояга етади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддасида . Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари кўрсатилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турларда ташкил этилади:
умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.
Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотининг умумий ривожлантириш йўналишидаги гуруҳларида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятлар таъминланади.
Қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг битта ташкилотда алоҳида гуруҳларда, шунингдек инклюзив гуруҳларда биргаликда ўқишини ҳамда тарбияланишини ташкил этишга қаратилган мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Мактабгача таълим ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турларда ҳам ташкил этилиши мумкин. Юқорида қайд этилган барча мактабгача таълим ташкилотларида болажонларни ҳар томонлама етук, баркамол инсон қилиб тарбиялашда ёшларнинг ахлоқий тарбиясини юксалтиришга бизнинг жамиятимизда алохида урғу берилмоқда. Ёшларни ахлоқан камол топтириш масалалари кейинги қисмларда ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |