А.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти мутахассислик: 5А 111801-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси



Download 5,11 Mb.
bet12/23
Sana17.04.2022
Hajmi5,11 Mb.
#558090
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
“ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ мактабгача

Баркамоллик – камолот, балоқатга эришган, бекаму кўст, етук, мукаммал, комил, маърифатли кишиларга нисбатан қўлланадиган тушунча. У инсоннинг ақлий, маънавий, ахлоқий жиқатдан етуклиги, ўзи танлаган касб- қунарнинг устаси бўлиши, шахс сифатида шаклланиб, Ватан тараққиёти, эл-юрт фаровонлиги учун жон куйдириши, эзгу ғоя ва ниятлар билан бунёдкорлик ва яратувчанлик қобилиятига эга бўлишини ҳам англатади. Баркамол инсон бошқаларга ўрнак бўлади, уларни ўз ортидан эргаштиради. Бундай инсонлар қанча кўп бўлса, жамият шунча баркамол бўлади, илм-фан, маданият ривож топади.
Шарқ мутафаккирларининг таълим-тарбия, оила ва оилавий тарбия ҳақидаги қарашлари асосан ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашга йўналтирилганлиги билан мухим ахамият касб этади. Шарқ мутафаккирларининг илмий меросида баркамол шахс тарбиясига катта эътибор берганлар. Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Носир ал-Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Кайковус, Алишер Навоий, Хусайн Воиз Кошифий каби мутафаккирларнинг қатор асарларида ёш авлодни манъан шакллантириш масалалари кўтарилган. Мисол учун бола тарбияси масаласи Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий қарашларида қуйидагича талқин қилинган. “Замондан яхшироқ таълим берувчи муаллимни, инсондан яхшироқ таълим оладиган ўқувчини кўрмадим”. У бола тарбиясида ижтимоий муҳитнинг ўрнини алохида қайд қилиб, бола шахси таълим натижасида камолатга эришиб боришини таъкидлаган.
Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” асарида ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялашда қуйидагиларга эътибор қаратади: “Фарзанд қанчалик билимли, ақлли – хушли бўлса ота-онанинг юзи шунчалик ёруғ бўлади”. У бола тарбиясида отанинг масъулиятига алоқида эътибор бериб. “Кимнинг ўғил-қизи эрка бўлса, деб ёзади у, унда шу ота – онанинг ўзи мунгли бўлиб йиғлайди. Ота болани кичкиналигида бебош қилиб қўйса болада гуноқ йўқ, барча жафо отанинг ўзида; ўғил қизнинг хулқ атвори ярамас бўлса, бу ярамас ишни ота қилган бўлади. Ота болаларини назорат қилиб, турли ҳунарларни ўргатса, улар улғайгач, ўғил – қизим бор деб севинади; ўғил-қизга ҳунар ва билим ўргатиш керак, токи бу ҳунар билан уларнинг феъл – атворлари гўзал бўлсин”.
Шарқда кенг тарқалган панднома тарзида ёзилган машҳур асарлардан бири Унсурул маолий Кайкавуснинг “Қобуснома” сидир. Бу асар Шарқ педагогик фикр тараққиётида муҳим ўринни эгаллайди ва қанчадан-қанча авлодларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. “Қобуснома” фалсафий дидактик асар бўлиб, шахс шаклланишининг барча томонларини ўз ичига олади. Унинг “Фарзанд парвариш қилмоқ зикрида” деган боби бевосита оиладаги бола тарбиясига бағишланади. “Қобуснома”да ота-онанинг қатор вазифалари санаб ўтилади. Улар қуйидагилардан иборат:
- болага яхши исм қўйиш;
- оқил ва меҳрибон энагага топшириш;
- тўй-томоша қилиб, суннат тўй ўтказиш;
- ўқиш ва ёзишни ўргатиб, касб – ҳунар ва илмли қилиш;
- ҳарбийлар аҳлидан бўлса, сипохийликни ўргатиш.
Кайкавус бола тарбиясида талабчанлик билан меҳрибонликни бирга олиб бориш лозимлигини таъкидлайди. «Ёш бола илм билан одобни таёқ билан ўрганур, ўз ихтиёри билан ўрганмас. Аммо фарзанд беадаб бўлса ва сенинг ул сабабдан қаҳринг келса, ўз қўлинг билан урмагил, муаллимнинг таёқи билан қўрқитгил. Болаларга муаллимлар адаб берсинлар, токи сендан ўғлингнинг кўнгли қолмасин».
Кайковуснинг “қобуснома” асари бугунги кунда ҳам , ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда , ахлоқий қадрият сифатида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
Ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялашда буюк мутафаккир, шоир А.Навоий ота-онанинг яхши сифатлари орқали амалга ошириш масаласини кўтаради. Масалан: “Яхши хотин, дейди Навоий – оиланинг давлати ва бахти уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ҳусунли бўлса – кўнгил озиқи, хушмуомила бўлса жон озиқидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади”.
А.Навоий оиладаги айрим иллатларни ва ўзаро келишмовчиликларни бола тарбиясига салбий таъсири ва унинг бузулишига сабаб бўлувчи асосий омиллар ҳақида ҳам ёзади. Яхши ва ёмон хулқлар ва уларнинг келиб чиқиши сабабларини кўрсатиб беради. Болада пайдо бўладиган ёмон хулқларни олди олинмаса, бора-бора иллатга айланади – деб уқтиради.
Юқоридаги фикрлардан маълум бўлдики, шарқ мутафаккирлари ўзларининг педагогик қарашлари билан ўз даврларидан анча илгарилаб кетганлар. Уларнинг бу қарашлари бир неча асрлардан бери аждодларимиз тафаккурини бойитиб келмоқда ва ҳозирги кунда ҳам уларнинг бунёдкор ғоялари ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялашда ўз қийматини йўқотгани йўқ,
Баркамоллик ватанпарварлик, жасорат, қиммат, қатъият, ирода мустақкамлиги каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирган тушунчадир.1 Мактабгача ёшдаги болажонларни баркамоллик сари йўналтириш бу бугунги куннинг энг асосий талаби эканлигини англаб, шунга мос фаолият юритиш ҳар – бир педагогнинг бурчидир.


Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish