Муаммонинг ишланганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларида ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялаш масаласида умуминсоний ва миллий қадриятларга таяниб иш кўриш таълим – тарбия жараёнида самарали ютуқларга эгалик қилиши каби масалалар ўз ифодасини топган. А.Алиев,Ж.Туленов О.Шарофиддинов,Э.Юсупов,Т.Қурбоновларнинг ишларида ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда, ёшларни маънан етук шахс қилиб тарбиялашда ахлоқий фазилатларни таркиб топтиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари, ёшларда миллий ўзликни англатиш тизимининг шаклланишида миллий маънавиятнинг таъсир кучи таҳлил этилан.
Ўзбек халқининг миллий – маънавий қадриятларини кенг тарғиб қилиш, тарихда бўлиб ўтган воқеаларнинг моҳиятини тўғри англаш, ижтимоий воқеа-ҳодисаларга онгли муносабат билдириш, халқ қаҳрамонларининг фаолиятидан ибрат олиш ёшларнинг баркамол шахс сифатида шаклланишига ёрдам беради. Бу ўринда Маврулов А., Кенжаева. Жамолдинова О.Р. У.Абдуваҳобов, А.Абдуллаев, Т.Абдуллаев , Э.Азимов ,. ва бошқалар томонидан олиб борилган ижодий ишлар ва тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир қаторда ўзбек халқининг тарихи, миллий-этник хусусиятлари, уларнинг баркамол шахсни шакллантиришга таъсири ҳамда унинг бутун дунё маънавиятининг ривожига қўшгн ҳиссалари ёритилган.
Ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда миллий-маънавий қадриятлар жумладан, ўзбек халқ халқ оғзаки ижоди, миллий урф-одат, маросим ва анъаналар, халқ амалий санъати, халқ ҳаракатли ўйинлари ўзига хос таъсир кучига эга. Т.Жавлиев , М.Иномова, Н.Ортиқов , Кушвактов Н. , Тўрақулова И.Х, Юсупов Н, Элибоева Н.С, .МансуровА У.А Юсупов Н.М., Солиева Д.А., Худойбердиева Х. ларнинг ишларида миллий – маънавий қадриятларнинг моҳияти, уларда илгари сурилган бунёдкор ғоялар, миллий маданият ава уларнинг туб мохияти, уларнинг баркамол шахсни тарбиялашдаги энг мухим жихатлари ҳамда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш имконияти ёритиб берилган.
Ёшларни баркамол шахс сифатида шакллантириш ижтимоий-психологик ҳодиса, миллий қадриятларга ҳурмат, маънавий-ахлоқий сифат бўлиб, у самарали ташкил этилган ижтимоий тарбия жараёнида шаклланади. А.Авлоний(Авлоний, Абдулла., М.Иномова, У.Маҳкамов, Н.Ортиқов, Кушвактов Н. , Тўрақулова И.Х ларнинг ишларида баркамол авлодни тарбиялашда, миллий маънавий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар доирасида ёшларни камол топтириш ва уларни ижтимоий фаоллаштириш масалалари ижтимоий, фалсафий, педагогик ва психологик жиҳатдан таҳлил этилган.
Юқорида қайд этилган манбалар билан танишиш узлуксиз таълим тизимида мактабгача таълим муассасаларидаги болажонларни баркамол шахс сифатида тарбиялаш, уларда миллий ўзликни англатиш ахборот ва телекоммуникацион воситалар ёрдамида болажонларни баркамол шахс қилиб тарбиялаш муаммоси магистирлик ишларида махсус тадқиқ этилмаганлигини кўрсатди. Шу сабабли, узликсиз таълим тизимида таълим – тарбия мазмунини янада боитиш, уларнинг педагогик имкониятларини янада такомилллаштириш орқали ёшларда баркамоллик фазилатларини шакллантиришнинг илмий назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Баркамоллик фазилатларига эга бўлган ҳар бир ёш авлод она юртимизнинг буюк бўлишига, гуллаб яшнашига , ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашига ҳисаларини қўша оладилар. Шу сабабли тадқиқот мавзуси « Ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашнинг педагогик асосларии” деб белгиланди.
Тадқиқот мақсади: ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг назарий асосларини ёритиш ҳамда услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти: ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялаш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |