А.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти мутахассислик: 5А 111801-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси


II. БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЁШ АВЛОДНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ – ШАРОИТЛАРИ



Download 5,11 Mb.
bet14/23
Sana17.04.2022
Hajmi5,11 Mb.
#558090
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
“ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ мактабгача

II. БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЁШ АВЛОДНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ – ШАРОИТЛАРИ.

2.1. Мактабгача таълим ташкилотларид ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялаш, методлари, воситалари



Мактабгача таълим ташкилотларида болажонларни тарбиялашда жамоавий саъйи – ҳаракатлар амалга оширилади. Педагоглар аввало, билимли бўлиши, ўзи яшаб турган улкан ҳаётини билиши, табиат ва жамиатнинг қонунятларини тушуниши, ижтимой фаол бўлиши билан бир қаторда умумкасбий ва мутахсассисликка оид билимлар билан қуролланган бўлиши шарт. Мисол учун, умумий педагогика ва умумий психология, Ёш даврлар психологияси, мактабгача педагогика, педагогик махорат, змактабгача таълимда педагогик технологиялар, жисмоний таврбия, мусиқа , тасвирий санъат каби фанларнинг мазмун мохиятини билиши уларга болаларни тарбиялашда қўл келади.
Мактабгача таълим ташкилотларида билимлар билан қуроллантириш миллий қадриятларимиз, маънавиятимизни тиклаш жаҳон маданияти, миллий маданиятимиз дурдоналари билан таништириш, уларни жисмоний соғлом маънавий етук қилиб тарбиялашдек вазифалар қўйилган. Шуни инобатга олган ҳолда боланинг соғлиғини сақлаш ва мустақкамлаш, ақлий қобилиятини ўстириш, миллий ва умумиинсоний қадрятлар ва маънавий-ақлий тамойиллар асосида тарбиялаш, Она ватанни севиш ва уни асрашга ўргатиб бориш, кишилик жамиятига муносабатини тўғри шакллантириш, жамиятга ижтимоий фаол шахсни тарбиялаб бериш кабилар таркиб топтирилади.
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагогик ходимлар мактабгача тарбия педагогикаси ва психологияси, ёш болалар физиологияси фанларини билиши мухим рол ўйнайди. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагогик ходимлар таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак.
Мактабгача таълимда инновацин ёндошувнинг вазифалари: болажонларда таълим ва тарбияга оид машғулотларини ўқитишда замонавий ёндашувларни амалга ошириш учун зарур бўлган методологик билимларни шакллантириш, кўникмаларни таркиб топтириш;
- машғулот жараёнларида замонавий таълим воситалардан фойдаланиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш;
-замонавий талаблар мусиқа машғулотларини самарали ташкил қилиш йўлларини ўргатиш;
- машғулот жараёнларида замонавий ёндашувлар, интеграция ва инновацияларни қўллашга ўргатиш.
Мактабгача таълимда инновацин ёндошув болажонларнинг билим, кўникма, малакаларини шакллантиришга хизмат қилиши учун педагогик жамоа машғулотларни ўтишда қўлланиладиган замонавий ёндашувлар, инновациялар ва педагогик технологияларни; таълим ва тарбияга оид машғулотларда қўйиладиган ҳозирги замон талабларни билиши; таълим ва тарбияга оид машғулотлар мазмуни, воситалари, методлари ва шаклларининг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш; “Илк қадам” Давлат ўқув дастури ҳамда “Билимдон” дастури асосида машғулотларни ташкил этиш; - илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ҳақида билимларга эга бўлиши; таълим ва тарбияга оид машғулотларда замонавий инновацион педагогик технологияларни қўллаш; замонавий ёндашувлар, интеграция ва инновациялардан касбий фаолиятида фойдаланиш
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагогик ходимлар олий таълим муассасалари ва малака ошириш ва қайта тайёрлов институтларида ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, тест сўровлари, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш, турли ўйин ва топшириқларни биргаликда ечиш ва бошқа интерфаол таълим усулларини ўрганишган. Шунинг учун ҳам улар болажонларни баркамол шахс қилиб шакллантиришда таълим мазмунини янгилаш, такомиллаштириш ва сифат кўрсаткичларини ошириш баробарида илм – фан тараққиёти билан ҳамқадам боришини, айниқса барча соҳаларга кенг кириб келган ва қўлланилаётган ахборот технологиялари, интерфаол усуллардан унумли фойдалана оладиган, компьютер билан эркин мулоқот қила оладиган ва ўз фаолиятида, мусиқа, тасвирий санъат, жисмоний тарбия машғулотлари самарадорлигини таъминлашга тадбиқ эта оладиган даражада бўлишини таъминлаш масаласи бугунги куннинг муҳим вазифаларидандир. Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интелектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун талай ишлар амалга оширилмоқда.


Бу борада машғулотларини бугунги кун ёшларнинг салоҳиятига мос замонавий талаблар асосида ташкил қилиш технологияси мухим ахамият касб этади. Инновацион технологияларни таълим –тарбия жараёнида қўллаш орқали баркамол шахсга хос бўлган сифатларни шакллантириш жараёнида бола тарбиясига алохида ёндошиш керак.Мактабгача тарбия педагогикаси ёш авлодни ақлий тарбиялаш вазифаларини жамиятимизнинг ижтимоий талабларига ва инсоннинг ақпий ривожланиш моҳияти ва табиатига асосланиб ишлаб чиқади. Ақлий тарбиянинг асосий вазифалари:
1. Болаларда табиат ва жамият тўғрисидаги билимлар тизимини, илмий дунёқарашни шакллантириш.
2. Ақлий фаолият, билиш жараёнлари ва қобилиятларни, ақлий жараённинг хилма-хил усулларини ривожлантириш.
3. Мустақил билиш қобилиятларини, ақлий меҳнат маданиятини ривожлантириш.
4. Ақлий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш.
Билимни тасаввурлар ва тушунчалар, қоидалар, қонуниятлар, системалар шаклидаги турли фанларнинг мазмуни ташкил этади. Ақлий тарбиянинг вазифаси болаларда воқеа ва ҳодисаларни тўла акс эттирадиган юксак даражадаги умумлаштирилган билимлар тизимини шакллантиришдан иборатдир. Билим дунёқарашнинг асосини ташкил этади. Масалан, жонсиз табиат, ўсимликлар, ҳашарот ва ҳайвонларни кузатиши жараёнида тарбиячи болаларда борлиқ тўғрисидаги материалистик тасаввурларни шакллантириб боради.Билимларни эгаллаб бориш натижасида боланинг шахси ҳам шаклланиб боради. Бола санъатнинг ҳар хил турлари тўғрисидаги тасаввур ва тушунчаларни эгаллаб олади. Билим инсоннинг меҳнатга муносабатини шакллантиради.


Ақлий фаолиятни ривожлантириш билим ҳажми ва хусусиятига боғлиқ. Ақлий фаолиятни ривожлантириш эса психик жараёнларни сезги ва идрок этиш, таассурот, хотира, фикрлаш, тасаввур ва нутқни шакллантириш ни ҳам билдиради. Бунда уларга ақлий фаолиятнинг ғоят самарадорлигини таъминлайдиган ҳис-туйғулар нозиклиги ва аниқлиги, идрок этишнинг собитқадамлиги ва тўлақонли, эсда қолишнинг мустаҳ-камлиги ҳамда онглиги, тафаккур мантиқи ва унинг мослашувчанлиги, иж одий хусусият ва мустақилликка хос бўлиши керак. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ўзларига тушунарли бўлган ижтимоий воқеа ва ҳодисалар, кишиларнинг меҳнати, умумхалқ байрамлари, республикамизда яшайдиган баъзи халқлар ҳаёти билан таништирилади. Бу тадбирлар уларда жамияти-миз ижтимоий ҳаётига қизиқиш уйғотиш, Ватанга муҳаббат туйғуси ва байналмилалчилик асосларини шакллантиришга ёрдам беради.
Ақлий таълим — мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг билиш қобилиятини мунтазам ва режали равишда ривожлантириб бориш, болалар боғчаси дастури-да белгиланган энг оддий билимлар тизими билан қуроллантириш, малака ва кўникмаларни шаклланти-ришдан иборат.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ақлий тарбия беришда таълим етакчи роль ўйнайди. Чунки таълим жараёнида ақлий тарбияга доир ҳамма масалалар ҳал этилади. Таълим болаларга изчиллик билан билим беришни, бу билимларни аниқлаш ва тизимлаштириш, билиш жараёнлари, тафаккур фаоллигини ривожлантиришни назарда тутади.
Таълим кузатувчанлик, қизиқувчанлик ва синчковлик, зийраклик, танқидийлик каби сифатларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Таълим жараёнида болаларда ўқув фаолияти асослари ҳосил қилинади, мактабда муваффақиятли ўқиши учун муҳим шарт-шароитлар яратилади. Ҳаёт таълим-нинг икки хил йўл билан амалга оширилишини тақозо
этмокда.
Биринчи йўл — болаларнинг билим, малака кўникмаларини катталар билан ўзаро муносабатда бўлиш орқали эгаллаб боришидир
Таълимнинг иккинчи йўли — махсус тайёргарлиги бор кишиларнинг махсус ўқув муассасаларида болаларни керакли билим, малака ва кўникмалар билан режали равишда қуроллантириб боришидир. Бундай йўл билан таълим беришдан мақсад ёш авлодни замонавий ишлаб чиқариш, жамиятнинг иж тимоий-сиёсий, маданий ҳаётида фаол қатнашиш учун зарур бўлган фан ютуқлари билан таништиришдир10.
Буни амалга оириш учун эса, замонавий ёндошув талаб этилади.Биз бу бора кейинги қисмда фаорлият юритамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 - 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан илк ва мактабгача ёшдаги болаларни (бундан буён матнда болалар деб юритилади) ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди. Яратилган Давлат талаблари кўп жиҳатдан мавжуд бўлган Давлат талабларидан кескин фарқ қилади. Биринчидан, янги турдаги Давлат талабларининг вазифалари такомиллаштирилган. Иккинчидан, соҳа ва кичик соҳаларида фарқ бор. Учинчидан, Давлат талаблари соҳава кичик соҳа индикаторларига ўзгартиришлар киритилган. Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари болаларнинг психологик хусусиятларига асосланган ҳолда таълимтарбия жараёнини белгилаб беради. Шунинг учун мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларидан педагогика ва психологияга оид билимларини янада чуқурлаштириш талаб этилади.
Давлат талабларининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: - мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши, таълим-тарбияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш; - миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида болаларга таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш; - таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахбороткоммуникация технологияларини жорий этиш; - кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш. Давлат талаблари қуйидаги тамойиллар асосида татбиқ этилади: - боланинг ноёблиги; - «Мен» концепцияси ва шахсий таълимини яратишда боланинг фаол роли; - боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг муҳимлиги; - бола таълими ва ривожланишида катталарнинг асосий роли; - болалар ривожланишида индивидуал фарқланишлар мавжудлиги сабабли, ҳар бир болага мослашувчан бўлиб, индивидуал вариативлик асосида ёндашиш. Давлат талаблари ривожланиш соҳалари интеграциясини кўзда тутади ва бола ривожланишига кўмаклашади. Давлат талаблари туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг бешта асосий ривожланиш соҳаларига бўлинган. Ҳар бир ривожланиш соҳаси ўз ўрнида кичик соҳаларга бўлинган бўлиб, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта талаблардан (кутилаётган ривожланиш кўрсаткичларидан) иборат. Давлат талаблари асосидаги ёш даврлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: -гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача); - эрта ёшдаги болалик (1 ёшдан 3 ёшгача); - кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача); - ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача); - катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача); - мактабга тайёрлов ёши (6 ёшдан 7 ёшгача).
Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларида “талаб” сўзининг маъноси қуйидагича таърифланади: бирор-бир аниқ ёшдаги болалар билиши ва бажара олиши шарт бўлган талаблар мажмуидир.Давлат талаблари ривожланиш соҳаларининг индикаторлари эса боланинг кўз билан кўриши ва ўлчаши мумкин бўладиган кўникма ва малакалари кўрсаткичидир, деб таърифланади. Демак, ҳар бир ривожланиш соҳалари, кичик соҳалартаркибига кирувчи фаолият турларининг талаб ва индикаторлари мавжуд. Давлат талаблари боланинг қуйидаги ривожланиш соҳалари бўйича белгиланади:
-жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;
- ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;
- нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;
- билиш жараёнини ривожланиши;
- ижодий ривожланиш.
- «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
- йирик моторика;
- майда моторика;
- сенсомоторика;
- соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик.
- «Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
- «Мен» концепцияси;
- ҳиссиётлар ва уларни бошқариш;
- ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот.
- «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
- нутқ ва тил;
- ўқиш малакалари;
- қўл бармоқлари майда моторикаси.
- «Билиш жараёнининг ривожланиши» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
- интеллектуал-англаш малакалари;
- элементар математик малакалар;
- тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият.
«Ижодий ривожланиш» соҳа қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
- дунёни бадиий тасаввур этиш;
- бадиий-ижодий қобилиятлар.

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish