Ўқитиш тизимига инновациянинг кириб келишини таълим
мазмунида, ўқитиш методларида, дарс шакли, ўқитиш турлари, ўқитиш воситаларида кўришимиз мумкин.
– таълим мазмунига инновация анъанавий, ноанъанавий ва
масофавий ўқитиш турларининг кириб келиши билан изоҳланади.
– ўқитиш методларига инновация актив, пассив ва интерактив
методларининг кириб келиши мисолида кўрамиз. Актив методни қўллаш
талабаларни дарс жараёнидаги фаоллигини оширишга хизмат қилса, пассив метод талабаларни бир томонлама тушунча берилиши билан изохланади.
Интерактив метод эса биргаликда фаол ҳаракат қилиши (ўқитувчи билан
талаба, талаба билан талаба) тушунилади.
– дарс шаклига инновацияни кириб келишини стандарт, ностандарт ҳамда вертуал дарс шакллари мисолида кўришимиз мумкин.
– ўқитиш турларидаги инновацияни муаммоли таълим, эвристик таълим, даражаланган таълим, интеграцияланган таълим, интерфаол таълим, информал таълим, расмий таълим, норасмий таълим турлари билан изохланади.
– ўқитиш воситаларига инновацияни кириб келишини дарс жараёнида мультимедиа, электрон доскалар ва бошқа воситалар билан изохлаймиз.
–ўқитиш методларидаги инновацияни қуйидагиларда кўришимиз
мумкин;
1. Актив метод. Бу метод талабаларни дарс жараёнида фаоллашувига,
маълум бир ҳолат ва воқеликга нисбатан фикрлашга-мулохаза юритишга
ундайди.
2. Пассив метод. Бу метод дарс жараёнида талабаларда ўрганилаётган
мавзу бўйича бир томонлама тушунча ҳосил бўлишига олиб келади.
3. Интерактив метод. Бу методни мақсади дарс жараёнида ўқитувчи ва талабаларни биргаликдаги фаол ҳатти-ҳаракатларига асосланади. Дарс шаклида инновация қўйидаги шаклда кўришимиз мумкин:
а) Стандарт дарс –дарс ичидаги структура ўзгармайди.
б) Ностандарт дарс –дарс ичидаги структура ўзгаради.
в) Вертуал дарс - яни масофадан ўқитиш.
Инновация қуйидаги босқичларни қамраб олади:
Биринчи босқич - янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо бўлиши. Уни оддий гина қилиб кашфиёт босқичи деб аташ мумкин.
Иккинчи босқич, - ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш.
Учинчи босқич - янгиликни амалда қўллаш.
Тўртинчи босқич - янгиликни ёйиш, уни кенг тадбиқ этиш.
Бешинчи босқич - бирон бир соҳада янгиликнинг ҳукмронлик қилиши. Кейинчалик унинг ўрнини янгиси эгаллайди.
Олтинчи босқич - янги муқобил эскисининг фаолиятини қисқартиради.
Бугунги кунда жамият талабларига мос, буюк аждодларимизга муносиб, замон билан ҳамнафас, маънан ётук ёшларни тарбиялашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни қабул қилинган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси ижросини мухим ахамият касб этади. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим – тарбия олаётган болажаонларни баркамол шахс сифатида тарбиялашда буюк сиймоларимизнинг ибратли ҳаёти, ижодидан самарали фойдаланиш керак.
Биз буюк сиймолар фаолиятини ўрганганимизда шунга амин бўламизки, улар юксак маънавиятни шакллантиришда шарафли ва машаққатли йўлни босиб ўтган. Улар:
- улардаги болажонларга мехр - мухаббат;
- болажонлар учун борини бериш истаги;
- болажонлар учун топишмоқлар яратиш;
- тез айтишлар ўйлаб топиш;
- эртаклар тўқиш;
- ривоят ва ҳикоялар ёзиш;
- болажонлар учун кашфиётлар яратиш истаги боболарга рохат бахш этган.
Буюклар асарларида қайд этилган турмуш тарзи, ватанга мухаббат, ота – онага самимий муносабат, болаларга хос шижоат, болаларча жасорат, энг гўзал туйғулар мохирлик билан ёритиб берилаганлиги бугунги кунга қадар ўз жозибадорлигини йўқотган эмас.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларда баркамол шахс тарбиясини такомиллаштириш жараёнларида буюк сиймолар ижодида ва фаолиятида учрайдиган миллий қадриятларни болажонлар онгига сингдириш орқали уларнинг дунёқараши шаклантирилади. Бунда қуйидаги тушунчалар ва уларнинг мазмун мохиятини англатиш мухим ахамият касб этади: оила, қариндош, ота - она, мехр, дўстлик, атроф – мухит, ватан каби бир қатор тушунчаларни мактабгача таълим ёшидаги болаларга ўргатиш жуда ҳам зарур. Чунки, таълим – тарбия жараёнларида болажонларга ўз атрофини қуршаб турган ибрат олса арзигулик нарсаларнинг мохиятини англатиб бориш орқали кўп натижаларга эришиш мумкин.
Мактабгача таълим муассасаларининг болажонларига миллий ғурурни сингдиришда халқимизнинг фан, адабиёт, санъат ривожига қўшган ҳиссаси, буюк алломалари, атоқли саркардалари фаолиятини ибрат – намуна қилиб кўрсатиш мухим ахамият касб этади. Шарқ мутафаккирларининг фаолиятидан кенг фойдаланиш болажонларда:
боболар рухига ҳурмат, тарихга эхтиром, қадриятларни эъзозлаш, яхшиликка умид, болаларча орзу қилиш, Ватанни севиш, китобхонлик каби хислат ва фазилатларни шакллантиради.
Мактабгача талим ташкилотларида болажонлар шарқ мутафакирларининг
ҳаёти ва ижодини ўрганишлари ҳамда миллий қадриятларни саҳнага олиб чиқишлари мумкин. Бунда тарбиячи педагоглар болажонларга миллий қадриятларни англаб олишларида ёрдам бериб туришади.
Шарқ мутафакирларининг ибратли ҳаётини ва ижодини ҳамда миллий – маънавий қадриятларни ёшларнинг ёш даврлари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда кундалик реал ҳаёт билан боғлаб тушунтириш ишларини олиб бориши болажонларда:
мустақил ва эркин фикрлаш кўникмаларини шакллантиради;
баркамоллик фазилатларини таркиб топтиради;
Ота - боболарга ҳурмат туйғусини уйғотади;
Замон талабларига мос авлод бўлиб етишишларига шарт - шароитларни яратади;
Жамоага мослашувчанлигини оширади.
Мактабгача таълим ташкилотларида шарқ мутафаккирларининг ҳаётини ва фаолиятини ёш даврларига мослаб ўргатиб бориш баркамол шахс тарбиясининг асосий вазифаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |