3.2. Ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялашга оид тажриба – синов ишларининг самарадорлик даражаси
Биз тажриба синов ишларини ташкил қилишда қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг билим даражасини уларнинг келажакдаги фаолиятини эътиборга олган холда аниқлаш вазифаси қўйилган эди. Шундан келиб чиққан холда тажриба синов ишларининг мақсади узликсиз таълим тизимида ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда миллий қадриятларнинг ролини ёритишнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганиш орқали назарий асосларини ёритиш ҳамда услубий тавсияларни ишлаб чиқиш йўли билан ўрганиб,баҳолаш деб белгиладик.
Ушбу ўринда шаклланувчи (изланувчи) ва таъкидловчи ТСИ жараёнида ёшларнинг баркамол шахс сифатида шаклланишига оид билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга қаратилди.
Тажриба ва назорат гурухларида таълим жараёнининг фарқи шундан иборатки, назорат гурухида талабалар, ўқувчилар билан машғулотлар анъанавий методлар ёрдамида олиб борилди, тажриба-гурухида эса диссертант томонидан таклиф қилинган компьютер учун тайёрланган мулоқотли ва телекоммуникацион воситалар ёрдамида таьлим берилди. Унинг мазмуни шундан иборатки, миллий қадриятлар асосида ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашнинг воситалари шакллантирилди. Ахборот технологияларидан фойдаланиш ёшларнинг психологик рухиятини ушлаб туришда, физиологик холатларини толиқтирмасликда ва дидактик имкониятларини юксалтиришда ўзига хос мазмун касб этди.
Тажриба синов ишлари асосан Даштобод шахридаги мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилди. Бу жараёнда фаол таълим ва тарбия элементларидан фойдаланиш имкониятлари аниқланиб, уларнинг сифат жихатидан ривожи ва самарадорлиги илмий – назарий (илмий фаразлар асосида) асосланиб, амалий жихатдан исботланди. Бунинг учун дастлаб иштирокчиларнинг қизиқишлари инобатга олинди. Қизиқишларга мос муаммоли вазиятлар яратилиб, таълимий – тарбиявий материалларининг ахамиятлилигини янада кучайтирилиб,интерфаол воситаларда тарбия мақсадларини амалга оширишга хизмат қиладиган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар яратилди.
Назорат ва тажриба - синов гурухларининг натижалари мунтазам равишда тахлил этилиб борилди ва уларни ўзаро таққослаб, тегишли хулосалар чиқарилди, ҳамда лозим топилганда айрим тузатишлар киритилди. Айниқса, бу жараёнда қатнашаётган тадқиқотчи, ўқитувчи-экспертлар билдирган фикрларга жиддий эътибор берилди.
Ёшларни баркамол шахс қилиб тарбиялашга йўналтирилган технологиядан дастлабки ва охирги назорат – синов натижаларидан фойдаланилди.
Таклиф қилинган таълим технологияси самарадорлиги бир қанча мавзуларни: «Саломлашиш одоби», «Табиат», «Ота – она», «Сув», «Гуллар», «Бизнинг боқчамиз», « Менинг оилам», «Бахор», «Ким бўлса экани», “Очиқ ҳавода”, “ Қум ва сув ўйини”, “ Тирмашиб чиқ”, “Ёш тадқиқотчи” каби ўйинларда бир неча бор ўз тасдиғини топди.
Юқорида қайд этилган ўйинлар жараёнида анъанавий усул билан инновацион технологияларсолиштирилиб кўрилганда улардаги фарқ қуйидаги жадвалда яққол сезилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |