А.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти мутахассислик: 5А 111801-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси


Ёшларни баркамол авлод қилиб тарбиялаш шакллари



Download 5,11 Mb.
bet16/23
Sana17.04.2022
Hajmi5,11 Mb.
#558090
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
“ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ мактабгача

Ёшларни баркамол авлод қилиб тарбиялаш шакллари:
1. Оила тарбиясида;
2.Мактабгача таълим муассасаларида;
3. Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида, олий таълим муассасаларида:
- дарс жараёнларида;
- экскурсияларда;
- лабораторияларда;
- факультатив машғулотларда;-
- синфдан ташқари тарбиявий ишларда;
- мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари тарбиявий ишларда;
4. махаллада;
5. Ижтимоий муносабатлар тизимда олиб бориладиган маънавий - маърифий ишлар ёшларни баркамол шахс сифатида шакллантиради.Бундай тарбиявий ишлар ўсиб - улғайиб келаётган ёшларга бир қатор имкониятларга эга бўлиши ўзларига боғлиқликларини тушуниб етишига ёрдам беради.

Ёшларни инновацион технологиялар воситасида баркамол шахс қилиб тарбиялаш жараёнларида қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади.
Улар:
-ўз ички ҳаракатини жаддаллаштириш;
- ўзини тартибга солиш;
- муомала қилишни ўрганиш;
- хулқини тўғрилаб бориш;
- ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш;
- меҳнат қилишга одатланиш;
- маънан юксалиб бориш;
- атроф – мухитга онгли ёндошув;
- қувонч ҳадя эта олиш;
- озодаликка риоя этиш;
- ўқишга иштиёқ билан ёндошув;
- очиқ кўнгилли бўлиш;
- гўзалликни ҳис қилиш;
- тасаввур қилиш;
- ўзгаларга гўзал ҳулқ билан жавоб бериш;
- ёмон ва зарарли нарсалардан сақланиш;
- ота – онани ҳурмат қилиш;
- яхши дўст бўлиш;
- яхши касб – ҳунарнинг илк сирлари билан танишиш кабилар шаклантирилади. Бундай имкониятлар эса ўз - ўзидан ёшларни баркамоллик сари етаклайди. Ёшларни баркамоллик сари йўналтириш технологияси кейинги қисмда ёритилади.

2.2. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда инновацион технологияларнинг роли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 487 сонли қарори 2019 йилнинг 11 июнида қабул қилинди. У “Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланган бўлиб, унда асосан таълим-тарбия жараёнига болаларни хар томонлама интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний ривожлантиришни таъминлайдиган замонавий таълим дастурлари, илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, уларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда Инновацион марказ деб аталади) этиб қайта ташкил масаласи кўриб чиқилган. Шунга асосан Инновацион марказ ташкил этилди.


Қуйидагилар Инновацион марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;

  • таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;

  • мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш;

  • ахборот хавфсизлигининг тегишли даражасини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ягона ахборот маконини шакллантириш;

  • мактабгача таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари, стартап-лойиҳалар ташаббускорлари, олимлар, молия институтлари ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун зарур ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

  • таълим-тарбия жараёни доирасида фойдаланиш учун ўқув-методик материалларни, мультимедиа контентини, мактабгача таълим тизими ташкилотларининг педагоглари ва раҳбарларини ўқитиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;

  • мактабгача таълим тизими ходимларининг инновацион ахборот-коммуникация ва педагогика технологиялари соҳасидаги билим ва малакасини ошириш, инновацион таълим муҳитини ташкил этиш;

  • истиқболли йўналишларни белгилаб олиш ва мактабгача таълим тизимини, шу жумладан таълим соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ва янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

  • мактабгача таълим сифатини баҳолаш усулларини ва мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник жиҳозлаш ҳолатини миллий устуворликларни инобатга олган ҳолда, асосан халқаро эътироф этилган рейтинг агентликлари индикаторлари бўйича баҳолаш усулларини такомиллаштириш;

Инновацион марказ томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини ўз вақтида ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
мактабгача таълим муассасалари биноларининг прототипларини ва технологияларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш орқали болалар учун хавфсиз таълим муҳитини яратиш, кейинчалик келажакда янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун концептуал намуналарни тасдиқлаш;
мактабгача таълим муассасаларида истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ва фойдаланиладиган товарлар ҳамда материаллар хавфсизлигини лаборатория йўли билан таҳлил қилиш11. Шу қарорга асосланган ҳолда мактабгача таълим тизимида болажонларни баркамол шахс қилиб шакллантириш жараёнига инновацион технологиялардан фойдаланишни мақул деб топдик.
Таълим муассасаларини ривожлантириш учун “янги”, “янгилик”, “инновация”, “инновацион жараён” каби биринчи кўришда содда, лекин аслида мураккаб бўлган тушунчаларни ўзлаштириш зарур. Авваллари инновацион масалалар фақат иқтисодий томонлама кўриб чиқилган. Бироқ вақт ўтиши инновацион фаолият таълим-тарбия жараёнида кенг қўлланила бошланди. Дарсни қизиқарли ва самарали бўлишини таъминлайди.
«Инновацион технология» тушунчаси таълим самарадорлигини оширувчи омиллардан фойдаланиш, турли педагогик жараёнларни лойиҳалаш ва амалда қўллаш орқали билим эгаллашни Такомиллаштириш усулларини қамраб олади. «Мактабгача таълим тизимида инновацион технологиялар» дейилганда турли педагогик янгиликларни яратиш, қабул қилиш, баҳолаш, ўзлаштириш ва амалда татбиқ этиш жараёнини бошқариш тушунилади. Мактабгача таълим муассасаларда яратилган шароит ва имкониятлар энг сўнгги инновация намуналарини жорий этиш учун мослаштирилгани педагогларнинг ижодий фаоллигини кучайтириш учун хизмат қилмоқда.
Ҳозирги давр таълим тараққиёти янги йўналиш – инновацион фаолиятни майдонга олиб чиқди. “ Инновацион педагогика” термини ва унга хос бўлган тадқиқотлар ХХ асрнинг 60-йилларида Ғарбий Европа ва АҚШда пайдо бўлган. Дастлаб инновацион фаолият Ф.Н. Гоноболин, С.М. Годнин, В.И. Загвязинский, В.А. Кан-Калик, Н.В. Кузмина, В.А. Слатенин, А.И. Щербаков ишларида тадқиқ этилган. Бу тадқиқотларда инновацион фаолият амалиёти ва илғор педагогик тажрибаларни кенг ёйиш нуқтаи назаридан ёритилганХ. Барнет, Дж. Бассет, Д. Гамильтон, Н. Гросс, М. Майез, А. Хейвлок, Д.Чен, Р.Эдем ишларида инновацион тараққиётларни бошқариш, таълимдаги ўзгаришларни ташкил этиш, инновациянинг “ҳаёти ва фаолияти” учун зарур бўлган шарт шароитлар масалалари таҳлил қилинган. Янгилик киритишнинг психологик аспекти америкалик инноватик олимлардан бири Э. Роджерс томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараёни қатнашчиларининг тоифалари таснифини, унинг янгиликка бўлган муносабатини, уни идрок қилишга шайлигини тадқиқ этган.

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish