А.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти мутахассислик: 5А 111801-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси


Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми



Download 5,11 Mb.
bet10/23
Sana17.04.2022
Hajmi5,11 Mb.
#558090
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
“ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ мактабгача

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми: Диссертация кириш, 3 боб, 6 параграф, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 77 бетни ташкил этади.

I–БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА БОЛАЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ НАЗАРИЙ – ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
1.1. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни баркамол шахс қилиб тарбиялаш педагогик муаммо сифатида.
Республикамизда таълим тизими доимо давлатнинг эътиборида бўлмоқда. Ўтган давр мобайнида соғлом ва ҳар томонлама ривожланган авлоднинг шаклланишини таъминлашга қаратилган самарали мактабгача таълим тизимини ташкил қилиш буйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган икти-содий дастурнинг энг мухим устувор йуналиш-ларига бағишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида такидлаганидек, «Аввалги учрашувларда таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш сохасидаги иш-лар ахволи танкидий тахлил килиб берилган эди. Бу борадаги долзарб вазифаларни амалга ошириш ёшларимиз, жамиятимиз ва мамлакатимиз-нинг келажаги учун стратегик ахамиятга эга эка-ни сабабли ушбу сохадаги ишлар шахсан Бош вазирга юклатилган. Сизнинг эътиборингизни куйидаги вазифаларни амалга оширишга кара-таман. Биринчи вазифа - мактабгача таълим сохасида»2
Мазкур вазифани бажариш борасида жорий йил мобайнида мактабгача таълимни узлуксиз таълим тизимининг ажралмас, бирламчи бўғини сифатида такомиллаштириш буйича давлатимиз рахбари томонидан катор мухим хужжатлар кабул килинди.
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустахкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурла-ри ва технологияларини татбик этиш, болаларни хар томонлама интеллектуал, ахлокий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-ша-роитлар яратиш максадида Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК.-2707-сон карори кабул қилинди. Шу карор билан тасдикланган «Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш буйича 2017-2021 йилларга мулжалланган дас-тур»нинг асосий максадли вазифалари ва йуналишлари каторида илFор хорижий тажри-бани хисобга олган холда болаларни хар томонлама интеллектуал, ахлокий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш белгиланган.
Мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармокларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари уртасида соғлом ракобат мухитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва ху-сусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш, шунингдек, Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини са-марали ташкил этишни таъминлаш максадида Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш туFрисида» ПК,-3305-сон карори кабул килинди. Мазкур карорга берилган шархда таъ-кидланганидек: «... бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхши-лаш, мактабгача ёшдаги болалар камровини ошириш, илFор хорижий тажрибани урганган холда, хар жихатдан замонавий тизим яратиш масаласи долзарблигича колмокда»3 Мазкур карорда мактабгача таълим тизимини ислох килишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш максадида карорда кенг куламли тадбирларни амалга ошириш кузда тутилган, шу жумладан, педагог ва рахбар ходимларнинг малакасини ошириш жараёнини самарали ташкил этиш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан, хорижий мамлакатларнинг илFор тажрибасидан фойдаланиш, таълим муас-сасаларини юкори малакали, замонавий билим-га эга кадрлар билан таъминлаш белгиланган.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошкарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида» ПФ-5198-сон фармонида таъкидлагандек, «Мактабгача таълим сохаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини хисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят мухим ахамият касб этади.
Юртимизда олиб борилаётган узлуксиз таълим тизими ўз олдига ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол шахс сифатида тарбиялаш вазифасини қўйган. Шунинг учун ҳам таълим – тарбия жараёнида ёш авлоднинг илмий дунёқарашини боитиш, маънавий оламини кенгайтириш, тафаккурини шакллантиришга жиддий эътибор берилмоқда. Бундай мақсадга тўлақонли эришиш учун, албатта таълим – тарбия тизимига билим даражаси юқори, юксак маънавият сохиби, тафаккури кенг, педагогик ва психологик билимлар билан қуролланган, замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдалана оладиган педагогларни жалб қилиш зарур.
«Шуни унутмаслигимиз керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боқлиқ.
Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш - таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб боришни талаб этади.
“Мамлакатимизда шу пайтгача хотин-қизларни энг кўп безовта қилиб келган масала – мактабгача таълим муассасаларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Бу чуқур ўйланган сиёсат бўлиб, юртимизда узлуксиз таълим ва тарбия тизимини мукаммал шакллантириш имконини беради.
Шу нуқтаи назардан қараганда, “Келажак – боғчадан бошланади” деган шиор баландпарвоз гап эмас. Аслида ватанпарварлик, эл-юртга фидоийлик бир қарашда оддий, лекин ҳаёт талаби бўлган ана шундай долзарб ишлардан бошланади.
Биз бу йил 3 мингдан зиёд болалар боғчасини ташкил этишни режалаштирганмиз. Шундан 1 минг 200 та боғча янгитдан қурилади, 1 минг 360 та боғча мавжуд биноларда ва 470 та боғча эса уй боғчаси сифатида ташкил этилади. Бу борада давлат-хусусий шериклик муносабатлари асосида ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари ва тадбиркорлар имкониятларини кенг ишга соламиз.
Мен ҳудудларга борганимда шаҳар ва туманларимизда барпо этилаётган янги боғчалар, улардаги шароитлар билан танишишга алоҳида эътибор бераман. Энг асосийси, бундай ишлардан оналар, аёлларимиз, жажжи фарзандларимиз мамнун бўлмоқда.
Айни вақтда бу соҳада ҳал қилишимиз зарур бўлган масалалар ҳам кўп. Масалан, ушбу тизимда фаолият кўрсатаётган қарийб 60 минг тарбиячининг атиги 21 фоизи олий маълумотли, қолгани эса ўрта махсус маълумотга эга.
Ана шу масалани ҳал қилиш учун 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларида мактабгача таълим йўналиши бўйича кундузги бўлимда бакалаврлар тайёрлайдиган 3 йиллик тизимни жорий этмоқдамиз. Шунингдек, бу йўналиш бўйича сиртқи ва кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш тизими ҳам йўлга қўйилади.
Март ойидан бошлаб ҳудудларимиздаги университет ва педагогика институтлари базасида боғча педагоглари ва шу соҳада мутахассис бўлмаган кадрлар учун ярим йиллик ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш курслари ташкил этилмоқда.
Хабарингиз бор, биз ушбу соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш мақсадида яқинда алоҳида қарор қабул қилдик. Унга кўра, шу йил 1 мартдан бошлаб боғча ходималарининг иш ҳақи икки босқичда сезиларли равишда ошириб борилади. Ана шу мақсадлар учун 2018 йилда давлат бюджетидан 386 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 январигача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятидаги иқтисодий аҳволи оғир бўлган айрим туманларда мактабгача таълим муассасаларида боғча тўловлари миқдори 50 фоизга камайтирилди4.
Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси. Бу ҳақда фикр юритганда, мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир» деган чуқур маъноли сўзларини эслайман. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам биз учун шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этади » 5
Шундан келиб чиққан холда, бугунги кунда ўсиб – улғайиб келаётган ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялаш энг мухим вазифалардан бири эканлигини эътироф этиб, шахс тушунчасига эътиборимизни қаратамиз.
«Шахс – алохида киши, ижтимоий ахлоқий моҳиятни ўзида мужассамлаштирган индивид. Бу тушунча барча ижтимоий – гуманитар фанларда ўз предмети нуқтайи назаридан ишлатилади. Шахс – биофизиологик, ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва эстетик фазилат ва хислатларнинг яхлит бир бутунликка айланиши ҳамда муносабатлар тизими билан қамраб олинишидир. Шахснинг шаклланишида қуйидаги омиллар қатнашади;1) биологик (насл); 2)табиий мухит; 3) маданий мухит; 4) ижтимоий тажриба; 5) одамлар билан муносабат.»6 [ Маън луғ] Демак, ёш авлодни шахс сифатида шакллантиришда таълим – тарбия тизимида қуйидагиларга эътиборимизни қаратишимиз мақсадга муоффиқ бўлар экан.

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish