Органик дунёси
Ҳайвонот олами. Бу ерда ҳайвонлардан курак оёқлилар ва қушлар тури кўп. Қирғоққа ёпишган музда ва саёзликларда тюленларнинг 5 тача турини кўриш мумкин. Улардан Уэдделл залварли тюленининг узунлиги уч метргача боради, сўнгра асосан сувда яшайдиган крабхўр тюлень (қисқичбақалар билан озиқланади), денгиз қоплони деб аталадиган йиртқич тюлень бош- ка тюленларга ва пингвинларга ҳужум қилади, ах.ён-аҳёнда Росс тюлени ва денгиз фили (узунлиги 6 ж га боради) учрайди. Совет Антарктика экспедициясининг ходимлари Вестфоль воҳасининг соҳилида денгиз филларининг 400 тача бўлиб ётганини кўришган.
Антарктика қушларининг 11 туридан бўрон қушларининг хили кўп- роқ, улар скелета ентил бўлгани учун жуда яхши учади (6 тури бор). Сўнгра пингвинлар ва поморниклар (2 тури) бор. Антарктида қирғоғи- га як;инлашган сайин аввало Антарктика бўрон -қушини, сўнгра кумуш ранг кул ранг бўрон қушини, ниҳоят, қор бўрон қушини кемадан кўриш мумкин. Қор бўрон қуши материкнинг ичкарисига, қирғоқдан бир неча оз километр олисга ҳам уя қўяди. Бўрон қушларининг қолган уч тури — баҳайбат бўрон қуш, Вильсон качуркаси ва Кап зангори бўрон қуши унчалик кўп учрамайди.
Антарктиданинг энг йирик қуши император пингвиниднр(бўии 115 см, вазни 45 кг). Бу қушлар Антарктида қирғоқларида 15 та йирик тўда (цушлар бозори) ҳосил қилади, уларнинг ҳаммасида 135 мингга яқин пингвин бўладм. Лекин кичкина (бўйи 60 см, вазни 6 кг) ва жуда ҳара- .атчан Адели пннгвинлари кўпроқ Адели пингвинига ухшайдиган Акта рьтида пингвини кам учрайди. Пингвинлар кушларнинг жуда кадимги группасидир. Уларнинг қолдиқлари Антарктиданинг миоцен давридаги ётқизиқларида топилган. Улар қирғоқда жўжа очади: император пннтвинлари қишда, Адели пингвинлари ёзда бола очади.
Антарктидада бўғим оёқлилар йуц деса бўлади. Майда каналар, қанотсиз ногохвостка ва бельжик пашшаси камдан-кам учрайди Ғар- бий воҳа билан Бангер воҳаеининг кўлларида юмалоқ чувалчанглар, эшкак оёқли қисқичбақалар (циклоплар) ва шохча оёқли дафниялар яшайди. Кишки анабиоз уларнинг ҳаммасига характерлидир.
Океан ва айниқса материк биогеографик областларининг характерли белгнси шуки, ҳаёт формалари соҳил ёнига тўпланган. Материк об- тастчасида бунинг сабаби ички районларнинг ҳаёт учун ноқулайлиги (совуқлити, овқат йўқлиги) дир. Антарктидадаги ҳайвонлар билан ўсимликлар ҳаёти океанга бевосита ёки билвосита боғлиқ.
Биогеографлар Антарктидада 4 та ҳаёт арепасини ажратишади: кирғоқ яқинндаги ороллар ва музлар, материк якинидаги воҳалар (масалан, Бангер воҳаси), нунатаклар аренаси (Мирний яқинидагн Амундсен тоғтари, Виктория Еридаги Нансен тоғи ва ҳоказо) ва музлик қалқонининг аренаси Кирғоқ якинидаги ороллар ва музлар арена- сида ҳаёт учун шароит қулай. Хасуэлл оролларидаги биомасса материкнинг якинидаги воҳаларига нисбатан ўн минг баравар кўп Нунатаклар \ч\н факат бактериялар, сув ўтлар, лишайниклар ва жуда мажмағил мохлар характерлидир. Қушлардан бўрон қушлари ва поморниклар — денгизнннг сўнгги жарчилари бу ерга аҳён-аҳёнда учиб келади. Музлик қалқони аренаси денгиз билан деярли ҳеч боғланган эмас. Бу ерга як- кам-дуккам поморкалар одамга эргашиб учиб келааи
Do'stlaringiz bilan baham: |