Антидеприссантлар



Download 123 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi123 Kb.
#42172
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Антидепрессантлар, 2009

Трансамин (парнат)“ногидразинли” бирикмаларга ки ради. Кимёвий тузилиши бўйича фенилциклопропиламинларга мансуб. У МАОнинг кучли қайтар ингибиторидир. Кучли антидепрессантлик хоссасига эга. Терапевтик таъсири нисбатан тезроқ – 2-7 кундан кейин юзага чиқади. Гепатотоксик самараси ниаламидга қараганда пастроқ.
Танламасдан таъсир кўрсатувчи мазкур МАО ингибиторларини жигар, буйрак, касалликларида, миядв қон айланиши бузилганда, кучли руҳий қўзғалишларда қўллаш мумкин эмас.
Кейинги йилларда МАО-Ани танлаб қайтар ингибирловчи воситалар яратилди. Уларга моклобемид, пиразидол ва б. киради. Улар танламасдан таъсир қилувчи МАО ингибиторларидан фарқли равишда нисбатан қисқа таъсир кўрсатадилар. Бундан ташқари, симпатомиметиклар билан бирга қўлланилганда гипертоник криз келиб чиқиш ҳавфи йўқ. Моклобемид бензамид унуми ҳисобланади.
Пиразидол – индол ҳосиласи, учциклик бирикмаларга киради. У МАО-Ани ингибирлаши билан бирга норадреналиннинг қайтар нейронал ушланилишини ҳам камайтиради. Пиразидол периферик ва марказий холиноблокаторлик хоссаларга эга эмас, юқоридаги антидепрессантлардан заҳарлилигининг камлиги, юрак-қон томир тизими фаолиятини ва АҚБни ўзгартирмайди. Ножўя таъсирлари кам кузатилади.


МНС ФАОЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРУВЧИ
(СТИМУЛЛОВЧИ) ВОСИТАЛАР
Улар қўйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Психостимуляторлар;

  2. Ноотроп воситалар;

  3. Аналептиклар.

ПСИХОСТИМУЛЯТОРЛАР
Улар кайфиятни кўтаради, психоматор фаолликни кучайтиради, ташқи таъсуротларни қабул қилишни яхшилайди, чарчаганда толиқиш ҳиссини йўқотади, жисмоний ва ақлий меҳнат қобилиятини оширади, вақтинчалик уйқуга бўлган эҳтиёжни бартараф этади.
Кимёвий тузилиши бўйича психостимуляторлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1. Фенилалкиламинлар
Фенамин
2. Пиперидин унумлари
Пиридрол Меридил
3. Сиднонимин унумлари
Сиднокарб
4. Метилксантинлар
Кофеин


Фенамин – психостимуляторлариннг типик вакили. Кимёвий тузилиши бўйича НА ва адреналинга ўхшаш. Психостимуляторларнинг барча хоссалари фенаминда мужассамланган. Унинг таъсир механизми пресинаптик мембранадан дофамин ва НА ажралишини кучайтиришдан ва уларнинг нейронал қайта ушланилишини камайтиришдан иборат. Бунинг натижасида синаптик оралиқда моноаминлар миқдори ортиб, МНСдаги рецепторларнинг қўзғалиши кузатилади, айниқса ретикуляр формациянинг мия пўстлоқ қисмига стимулловчи қисми ва лимблик системада. Шу туфайли фенамин неостриатумга сусайтирувчи таъсир этади. У гипоталамусда жойлашган овқат марказига таъсир кўрсатиб, очлик ҳиссиётини йўқотади. Нафас марказига бевосита қўзғатувчи самарага эга.
Фенамин асосан билвосита ва қисман бевосита периферик α- ва β-адренорецепторларни қўзғатиб, АҚБни оширади. Бу таъсири адреналинникидан 100-150 марта кучсиз, аммо давомли. Бошқа силлиқ мушакли аъзоларга таъсири адреналинники билан бир хил, аммо кучсиз юзага чиқади.
МИЙдан яхши сўрилади. ГЭТ орқали тез ўтади. Узоқ қўлланилганда кумуляцияланади, ўрганиб қолиш ва қарамлик пайдо бўлади.
Қўлланилиши: невротик субдепрессияларда, нарколепсияда ва шунга ўхшаш ҳолатларда, толиқишларда чарчоқни йўқотиш учун, ақлий ва жисмоний фаолликни ошириш учун ва бошқа психоневрологик ҳолатларда.
Фентаминнинг қўзғатувчи таъсири организмдан катта миқдордаги энергиянинг сарфланишига олиб келади ва шунинг учун уни қабул қилгандан кейин яхшигина ҳордиқ чиқариш лозим (куч тўплаш учун). Фенаминни давомли қабул қилинса руҳий асаб бузилишларига олиб келиши мумкин (ҳатто шизофрения, психоз келиб чиқиши мумкин).
Қарияларда, атеросклерозда, ҳафақонликда, уйқусизликда, жигар касалликларида ва ҳомиладорликнинг кечки токсикозларида қўлланилмайди.
Пиперидин унумларидан пиридрол (пипрадол) ва меридил (центедрин) препаратларининг МНСга таъсири фенаминникига ўхшаш.
Пиридрол психостимуляторлик кучи бўйича фенамин билан деярлик бир хил. Меридил эса ундан кучсиз. Аммо, улар периферик адреномиметиклик самарага эга эмас. Шунинг учун улар юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатмайди.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish