Аник маркетинг тадкикотларини ташкил килиш айрим коидаларга бўйсунади. Тадкикот объективини танлаш, тадкикот субъективини ажратиш, тадкикот предметини шакллантириш зарур


Маркетинг тадкикотида ахборотли тизим



Download 133 Kb.
bet4/6
Sana26.02.2022
Hajmi133 Kb.
#469854
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маркетинг тадкикотларида тизимнинг ахамияти

Маркетинг тадкикотида ахборотли тизим
Маркетинг тадкикотининг ахборотли тизимида сўровлар мухим роль ўйнайдилар. Биринчи навбатда якка тартибдаги истеъмолчилар уларнинг объектлари бўладилар, савдо мухбирлари ва маркетинг фаолиятида иштирок этувчи бошка шахслар (сотувчилар, коммивояжерлар, товаршунослар хар хил иктисодий ва бошка хизматларнинг ходимлари) хам объект бўлишлари мумкин бўлса хам нима учун ахолининг сўровига бундай мухим ахамият берилади? Тушунарлики, истеъмолчи – маркетинг учун бебахо ахборот манбасидир. Сўралаётгандан бошка яна ким унинг талаблари, заруриятларини яхширок ва тўликрок билиши, ўзининг бозордаги хулки муносабатларини тушунтириб бериши мумкин? Агар талабнинг конунлари, унинг эластиклигини оммавий жараёнларни моделлаштириш йўли билан аниклаш мумкин бўлса, харидларнинг сабаблари, харидорларнинг афзалликлари, улар товар хакидаги фикрларини факат улар билан тўгридан-тўгри мулокот оркали аниклаш мумкин.
Маркетинг тадкикотида сўровнинг икки шаклидан фойдаланилади: огзаки ва унинг турли  - туманлиги интервю олиш ва ёзма анкета тўлдириш. Кўпинча ўзини рўйхатга олиш усули билан кейинги холда экспедицион усул. Бунда сўровни ўтказувчи шахснинг ўзи анкеталарни таркатади ва йигиб олади ва корреспондентлик, унда анкеталар почта оркали таркатилади ва йигиб олинади.  Огзаки сўров ёки интервью олиш иккита турли-туманликка эга: респондент билан якка тартибдаги сухбат (шу жумладан, телефон бўйича сухбат) ва гурхли интервью. Интервью натижаларини махсус ён дафтарчага ёзиб олиш мумкин, аммо магнитафондаги интервьюнинг ёзуви анча махсулдордир. Огзаки сўровдан фарклирок интервью, коидага кўра, саволларнинг катъий кайд килинган дастурига эга эмас, кўпрок эркин шаклда ўтказиладиган сухбат сценарияси хакида гапириш мумкин. Интервью олувчи сухбат хакида тасаввурга эга бўлиши ва хулосаларни шакллантира олиши мухимдир. Интервьюнинг натижалари бўйича, коидага кўра, назарий таърифлар берилмайди. Интервью берувчилар сифатида нафакат истеъмолчилар, балки хар хил мутахассислар хам жалб килинади. Кейинги холда интервью эксперт сўровининг турли-туманлигига асосланади. Гурухли интервью, одатда, мажбурий бўлмаган уй шароитида ўтказилади. Иштирокчиларнинг мувофик сони 6-10 киши. Мавзуни (масалан, нархни кандайдир товарнинг фойдали хусусиятларига мос келиши мухокамаси) интервью олувчининг ўзи танлайди. У сухбатни йўналтиради ва фикрларни эркин алмашувини рагбатлантиради. Гурухли интервюни беришда истеъмолчи фикрлари, харидорларнинг рухиятини аниклаш, унинг бозор сохасидаги хулки, мотивациясини изохлаш имконияти, баъзи бир хорижий маркетологларнинг эътироф этишларига, уни маркетингнинг асосий тадкикот куролларидан бири килади. Маркетингда интервью ўтказиш усули муваффакиятининг асосий шарт – шароити интервью олувчининг юкори малакли касб эгаси эканлиги, алокага кириша олиши, одоблилиги, психилогия асосларини билиши, хар хил аудитория билан алокани йўлга кўя олишидан иборат. Интервью олувчининг шахсий кузатишлари сухбат натижаларини тўлдиради. Унинг натижалари бўйича маълумотнома тузилади, у бошка интервью натижалари билан биргаликда маркетинг бўлимида тўлдирилади, улар асосида тегишли хулосалар чикарилади ва карорлар кабул килинади. Тадкикот сухбатлари маркетингда интервью шаклларидан биридир. Баъзида улар тест билан бириктирилган холда ўтказилади. Улар бир неча турларга ажратилади. Интервьюнинг иккита асосий турига куйидагилар киради: ассоциативлилар, бунда тадкикотчи сухбатдошни унинг туйгусига таъсир килиб, эркин ассоциасияга чакириб, исталган муаммога олиб киради; проециялаштирувчи ва экстенсив тестлар, бунда сўровчиларга тасвирлар (расмлар, фотосуратлар, чизмалар)га эга, аммо матнсиз вараклар таркатилади. Расм сўров олиб борилаётган муаммоларнинг мохиятини акс эттириши ва сўралаётганда жавоб реакциясини чакириши, уни белгиланган нуктаи назарни айтишга мажбур килиши керак. Кўпинча бундай турдаги сухбатларда фирманинг обрўси ёки истеъмолчини товарнинг белгиланган маркасига мухлислиги, хизмат кўрсатишнинг хар хил шакллари афзалликлари ва камчиликлари хакидаги фикрлар, харидор нуктаи назаридан дўкон жойлашувининг кулайлик даражаси аникланади. Огзаки жавоб ёки интервьюни ўтказиш учун жой аник вазиятдан келиб чиккан холда танланади. Бу сўралувчининг уйи, дўкон, савдо кўргазмаси, кўча бўлиши мумкин. Одамларнинг хар хил турдаги сўровларга кўпинча учрайдиган салбий муносабатларни (айникса, бу нокулай иктисодий ва сиёсий холатлар даврида кўп учрайди) хисобга олиш ва бартараф этиш керак. Сўралувчини унинг жавоблари, пировардида унинг фойдасига хизмат килишига ишонтириш керак. Анкета тўлдириш маркетингда сўровнинг энг кўп таркалган усулидир. Унинг афзаллиги жавобларни ишлаб чикиш натижасида ўрганилаётган ходисанинг микдорий, статистик таърифини олиш, сабаб - натижа алокаларининг аникланиши ва моделлаштирилиши мумкинлигидан иборатдир. Маркетинг тадкикотида кўлланиладиган сўровлар ва кузатишларнинг барча турлари ёппасига ёки танлов бўйича бўлиши мумкин. Ёппасига кузатиш, одатда, фирма доирасида чекланади ва нисбатан камрок ўтказилади. Танлаб олиш маълумотларни айникса, истеъмолчилар хакидаги маълумотларнинг олишнинг асосий усулидир. Панель, юкорида таъкидланганидек, танланувчи мажмуадир. Хатолардан ва нотўгри хулосалардан кочиш учун маркетинг хизмати бирликларни танлаш коидалари, танлаш усулини кўллаш, ишончлилик ва танловнинг ваколатлиги (репрезентативлиги) ва асосий мажмуада тўпланган маълумотлар таркатилиш мезонларининг таърифларига катъий риоя килиниши керак.


Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish