хил бўлишини кўрсатувчи чизиқ тортилган. Импульс бериш учун генераторнинг
ўчиргичини синхроноскоп кўрсаткичи чизиқ тортилган белгига
озгина етмаган пайтда
улаш лозим, чунки ўчиргичнинг уланиши учун сарфланадиган вақтни ҳам ҳисобга олиш
керак.
Аниқ синхронлаш қўлда ѐки автоматик тарзда бўлиши мумкин. Қўлда аниқ
синхронлашнинг ҳамма операциялари оператор томонидан қўлда бажарилади.
Операторнинг нотўғри ҳаракат қилиб қўйишини йўқотиш учун синхронлаш схемасига
махсус блокировка киргизилади, у ноқулай пайтда ўчиргични улаш учун берилган
импульснинг ўтишига автоматик тарзда тўсқинлик қилади.
Автоматик синхронлаш махсус қурилмалар–автоматик синхронизаторлар ѐрдамида
амалга оширилади. Автоматик синхронизаторлар синхронланаѐтган генераторнинг
кучланиши ва частотасини ростлаш ва уни операторсиз тармоқда
улаш имкониятини
берувчи жуда мураккаб схемага эга.
Аниқ синхронлаш усулининг камчиликларига жараѐнни амалга оширишнинг
мураккаблиги ва узоқ давом этишини (бу айниқса энергетик тизимнинг авария иш режими
шароитида частота ва кучланишнинг ўзгариб туриши содир бўлганда яна ҳам кўпроқ
билинади ҳамда бошқарувчи шахс юқори малакага эга бўлишини талаб этишини ҳамда
синхронлаш шартлари бузилса, катта авариялар содир бўлишини киритиш мумкин.
Ўз–ўзини синхронлашда генератор уйғотилмай, тахминан синхронлаш частотага
тенг частотада айланаѐтган вақтида (сирпаниш ±2–3%) тармоққа уланади. Ўчиргич
уланиши заҳоти уйғотиш токи берилади ва генератор 1–2
секундда синхронизмга
тортилади.
Уйғотилмаган генератор тармоққа уланган пайтда у тармоқдан анча катта реактив
ток истеъмол қилади. Статор чўлғамидан оқиб ўтаѐтган ушбу ток ҳосил қилаѐтган
айланувчи магнит майдони генератор роторининг чўлғамида ЭЮК ҳосил қилади.
Ўта кучланиш туфайли изоляциянинг бузилишининг олдини олиш учун генератор
роторининг чўлғами ўчиргични улашдан олдин ўз–ўзини синхронлаш махсус қаршилигига
ѐки АГП қурилмасининг сўндирувчи қаршилигига туташтирилган бўлиши керак, бу
қаршилик АГП улангандан кейин узилади.
Генератор ўз–ўзини синхронлаш усули билан тармоққа уланганда, унда ўткинчи
жараѐнлар содир бўлади ва булар генератордан чиққан симлардаги қисқа туташув
жараѐнларига ўхшаш бўлади .
Генератор–трансформатор блокларини энергетик тизим билан параллел ишлашга
уланганда статорда ҳосил бўладиган ток анча кам бўлади, чунки бу вақтда трансформатор
қаршилигининг чегараловчи таъсири бўлади. Шуни ҳам
айтиш керакки, ўз–ўзини
синхронлашда статорнинг токи улаш пайтида индуктив тавсифга эга бўлади , демак,
генераторнинг валида қўшимча механик юкламалар ҳосил қилмайди.
Электр қурилмаларининг қурилиш қоидаси токнинг сакраши номинал токдан 3,5
мартадан кўп ошмаслик шартида, генераторларни ўз–ўзини синхронлаш усули билан
улашга рухсат этади, яъни:
,
51
,
3
(
3
ном
c
d
x
x
U
I
(5–4)
бунда I' –бошланғич ўтказиш токи, кА; U–қурилманинг фазалари орасидаги
кучланиш кВ; х'
d
–генераторнинг ўтиш қаршилиги, ; х
с
–энергетик тизимнинг генератор
қисқичларигача бўлган қаршилиги, ; I
ном
–генераторнинг номинал токи, кА.
Генератор ўз–ўзини синхронлаш усули бўйича улаш қуйидаги тартибда бажарилади:
генератор синхрон тезликдан кўпи билан 2–3% фарқ қиладиган
айланишлар
частотасигача айлантирилади, частоталарнинг йўл қўйиладиган фарқи, одатда, ИРЧ реле
асосидаги автоматик қурилма билан назорат қилинади;
шунтловчи реостат ва РАВ нинг ўрнатилишини ўзгартирувчи қурилма салт
ишлаганда U
г,ном
ни таъминловчи уйғотишга тўғри келувчи ҳолатга қўйилиши керак , бунда
АГП ўчирилган ҳолатда бўлади;
генераторнинг ўчиргичи уланади ва у уланган заҳоти АГП ни улаш учун автоматик
тарзда команда берилади.
Генератор тармоққа улангандан сўнг, қисқа вақт асинхрон двигателга ўхшаш
ишлайди. Асинхрон сирпаниш моменти генераторнинг роторини синхрон частотада
айланишга тортади. Уйғотиш берилгандан сўнг роторнинг чўлғамида токнинг кўпайиб
бориши билан аста–секин ошиб борувчи синхрон моменти ҳосил бўлади. Натижада
генератор вали кескин механик турткиларга дуч келмайди.
Ўз–ўзини синхронлаш усулининг асосий афзаллиги генераторни тармоққа улаш
технологиясининг соддалигидадир, чунки бу вақтда уланадиган
генератор билан тизим
кучланишларининг қийматларини ва частоталарини аниқ тўғрилашга ҳожат қолмайди.
Синхронлаш анча соддалашади ва тезлашади, улашлардаги йўл қўйилган хатолар туфайли
машинанинг оғир бузилиш эҳтимоллари йўқолади, жараѐнни автоматлаштириш
соддалашади, шунингдек, энергетик тизимдаги частота ва кучланиш ўзгарганда ҳам улаш
мумкин бўлади.
Нормал ишлаш шароитларида ўз–ўзини синхронлаш усули генератор–
трансформатор блоки схемасида ишлайдиган ва чўлғамлари билвосита совитилувчи
турбогенераторларни, шунингдек, ҳамма гидрогенераторларни улаш учун қўлланилади.
Чўлғамлари билвосита совитиладиган ва генератор кучланиши шинасида
ишлайдиган турбогенераторларни, шунингдек, чўлғамлари бевосита совитилувчи
генераторларни улаш ҳам, одатда, аниқ синхронлаш усули билан бажарилади.
Авария тугатилгач, ҳамма генераторларни параллел ишга тушириш ўз–ўзини синхронлаш
усули билан амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: