совитиш муҳити номинал бўлган шароитларда трансформаторни шу қувват билан
узлуксиз юкламалаш мумкин бўлади.
Умумий мақсадлар учун мўлжалланган, очиқ ҳавода ўрнатилган ва пуфламасдан
ѐки пуфлаб табиий равишда мой билан совитилувчи трансформаторлар учун номинал
совитиш шароитлари сифатида ташқи ҳавонинг табиий равишда ўзгарувчи ҳарорати
(ўртача суткалик ўзгариши кўпи билан 30° С, ўртача йиллик ўзгариши кўпи билан 20°С),
мой–сув билан совитиладиган трансформаторлар учун эса совитгичга кираѐтган
сувнинг
ҳарорати (кўпи билан 25°С) қабул қилинади .
Икки чўлғамли трансформаторларнинг номинал қуввати–унинг ҳар бир
чўлғамининг қувватдан иборат. Уч чўлғамли трансформаторлар чўлғамларининг қуввати
бир–бирига тенг ѐки ҳар хил қилиб тайѐрланади. Қувватлари ҳар хил бўлганда ҳар бир
алоҳида чўлғам ичида энг катта номинал қувватга эга бўлган чўлғамнинг қуввати
трансформаторнинг номинал қуввати деб қабул қилинади.
Автотрансформаторнинг номинал қуввати сифатида ўзаро автотрансформаторли
боғланишга эга бўлган томонлардан бирининг номинал қуввати (ўтувчи қувват–«проходная
мощность») қабул қилинади.
Трансформаторлар очиқ ҳавода ўрнатилишдан ташқари, табиий шамоллатиладиган,
ѐпиқ, иситилмайдиган биноларга ҳам ўрнатилади. Бу ҳолда ҳам трансформаторлар
номинал қувват билан узлуксиз юкланиши мумкин, аммо бундай шароитда
трансформаторнинг хизмат қилиш муддати совитиш шароитлари ѐмонлиги туфайли анча
камаяди.
Чўлғамларнинг номинал кучланишлари –
трансформаторнинг салт ишлашида
бирламчи ва иккиламчи чўлғамларининг кучланишларидир. Уч фазали трансформатор учун
–бу унинг линия (фазалар орасидаги) кучланишидир. Бир фазали трансформатор агар
юлдуз схемасида бириктирилиб, уч фазали гуруҳга улашга мўлжалланган бўлса, бу
кучланиш
3
/
U
га тенг бўлади. Трансформаторнинг трансформация коэффициенти n
юқори ва паст кучланиш чўлғамларининг номинал кучланишлар
нисбатидан иборат
бўлади:
НН
ном
ВН
ном
U
U
n
,
,
Уч чўлғамли трансформаторларда чўлғамларнинг ҳар қайси жуфти учун
трансформация коэффициенти аниқланади: ВН ва НН; ВН ва СН; СН ва НН.
Трансформаторларнинг номинал токлари деб, чўлғамларнинг завод паспортида
кўрсатилган токларининг қийматига айтилиб, трансформатор–нинг ана шу токларда
узоқ вақт нормал ишлашига йўл қўйилади.
Трансформаторнинг исталган бир чўлғамининг номинал токи унинг номинал
қуввати билан номинал кучланишидан аниқланади.
Қисқа туташув кучланиши U
к
–
шундай кучланишки, трансформаторнинг
чўлғамларидан бирига шу кучланиш берилганда бошқа чўлғамига қисқа туташган бўлса,
ундан ўтаѐтган ток номинал миқдорига тенг бўлади.
Салт юриш токи i
х
пўлатдаги актив ва реактив исрофларни тавсифлайди ва
пўлатнинг магнит хоссасига, магнит ўтказгичнинг конструкцияси ва уни йиғиш сифатига
ҳамда магнит индукциясига боғлиқ бўлади. Салт юриш токининг катталиги
трансформатор номинал токига нисбатан фоиз ҳисобида ифодаланади.
Салт ишлашдаги Р
Х
ва
қисқа туташишдаги Р
к
исрофлар трансформаторнинг
тежамли ишлашини билдиради. Салт ишлашдаги исрофлар пўлатнинг қайта
магнитланиши ҳамда уюрма токларни ҳосил бўлишидан келиб чиқадиган исрофлар
йиғиндисидан иборат.
Трансформаторларнинг
ҳозирги
конструкцияларида
исрофлар
анча,
камайтирилган. Масалан, 250000 кВА, U=110 кВ ли ( Р
Х
=200 кВт, Р
к
=790 кВт), йил
давомида ишлайдиган Т
mах
=6300 соат) трансформатордаги электр энергиянинг исрофи
ундан ўтган электр энергиясининг 0,43% ини ташкил этади. Трансформатор қуввати қанча
кичик бўлса, ундаги нисбий исроф шунча катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: