Совитгичлар ташқарисига вентилятор ҳаво ҳайдайдиган қиррали юпқа трубалар тизимидан
ташкил топган. Мой трубаси ичига жойлаштирилган
электр насослари мойнинг
совитгичлар орқали узлуксиз мажбуран циркуляциясини ҳосил қилади (3.6–расм).
Мой катта тезликда циркуляцияланиши, совитиш юзалари катталашгани ва жадал
пуфлаш ҳисобига совитгичлар иссиқликни кўп узатади ва ихчамдир. Совитишнинг бундай
тизимига ўтиш трансформаторларнинг ўлчамларини анча камайтириш имкониятини
беради.
3.6–расм. ДЦ тизими совиткичнинг принципиал схемаси:
1–трансформатор баки; 2–электр насоси; 3–адсорб фильтр; 4–совиткич; 5–пуфлаш
вентиляторлари.
Совитгичлар трансформаторлар билан бир пойдеворга ѐки трансформаторнинг баки
ѐнидаги алоҳида пойдеворга ўрнатилиши мумкин.
ДЦ совитиш тизимли трансформаторларда мойнинг максимал йўл қўйилган
ҳарорати +75° С.
Мой мажбуран циркуляцияланадиган мой–сувли совутиш (Ц)
принципиал
жиҳатдан ДЦ тизимига ўхшаш тузилган фақат фарқи шундаки, ундаги совитгичлар
трубалардан иборат бўлиб улар ичида сув айланади, трубалар орасида эса мой юради.
Мой совитгичга кираѐтган мой ҳарорати +70° С дан ошмаслиги лозим.
Трансформаторнинг мой тизимига сув тушишининг олдини олиш учун мой
совитгичлардаги мой босими уларда айланувчи сув босимидан камида 0,02 МПа (2 Н/см
2
) га
ортиқ бўлиши керак. Совитишнинг бу тизими самарали, бироқ конструкцияси жиҳатидан
анча мураккаб бўлиб, гидростанция ва ѐпиқ хоналарга ўрнатиладиган (100 МВ А ва ундан
юқори) қувватли трансформаторларда ишлатилади.
ДЦ ва Ц совитиш тизимли трансформаторларда мойни
мажбуран циркуляциялаш
қурилмаси трансформатор ишга тушиши билан бир вақтда автоматик уланиши ва
трансформаторнинг юкламасидан қатъий назар узлуксиз ишлаши керак. Шу билан бирга,
ишга тушириладиган совитгичлар сони трансформаторнинг юкламасига қараб аниқланади.
Бундай трансформаторлар мойнинг ва совитувчи сувнинг циркуляцияланишини тўхтатиш,
вентиляторни тўхтатиш кераклиги ҳақидаги сигнализацияга эга бўлиши керак.
Ҳар бир трансформатор қуйида кўрсатилган тартибдаги шартли ҳарфий белгиларга
эга:
1) фазалар сони (бир фазали учун–0, уч фазали учун–Т);
2) совитиш тури–юқорида келтирилган тушунтириш асосида;
3) турли кучланишли тармоқларда ишлайдиган чўлғамлар сони (агарда у иккитадан
ортиқ бўлса); уч чўлғамли трансформаторлар учун Т, ажратилган чўлғамли трансформатор
учун Р (фазалар сонидан кейин кўрсатилади).
4) чўлғамлардан бири РПН қурилмаси билан тайѐрланган бўлса, қўшимча Н ҳарфи
билан белгиланади;
5) автотрансформаторларни белгилаш учун биринчи ўринда А ҳарфи қўшилади.
Ҳарфий белгидан кейин номинал қувват ва кучланиш синфи кўрсатилади. Бир хил
параметрли, бир хил конструкцияли турли корхоналарда ишлаб чиқариладиган
трансформаторлар учун, шу конструкциядаги трансформаторлар қайси йилдан бошлаб
ишлаб чиқарилиши кўрсатилади.
Масалан: ТМН–10000/110–95–уч фазали, икки чўлғамли,
мой билан табиий совитилувчи,
РПН ли номинал қуввати 10000 кВ.А, 110 кВ синфли, 1995 йилда яратилган
конструкцияли трансформатор
Do'stlaringiz bilan baham: