Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc 03


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



Download 202,92 Kb.
bet5/26
Sana21.06.2022
Hajmi202,92 Kb.
#689913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
avtoreferat

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистоннинг 1945-1991 йиллар оралиғидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига бағишланган турли адабиётларда илмий жиҳатдан таҳлил этилган ва ўрганилаётган даврнинг хусусиятлари очиб берилган. Бироқ, бу тадқиқотлар умумий характерга эга бўлиб, ҳудудлар кесимида тўлақонли тарзда таҳлил этилмаган. Шунга қарамасдан, мавзуга таалуқли илмий тадқиқот ишлари ва адабиётларни тарихшунослик юзасидан уч гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ бу совет даврида яратилган адабиётлар бўлса, иккинчи гуруҳ мустақиллик даврида чоп қилинган адабиётлар сирасидир. Учинчи гуруҳни эса хорижда нашр этилган тадқиқотлар ташкил қилади.
Биринчи гуруҳга кирувчи адабиётлар совет тузуми йилларида яратилган бўлиб, ушбу адабиётлар совет мафкурасининг таъсирида вужудга келган. Мазкур адабиётларга хос бўлган умумий хусусият шундан иборатки, муаллифлар коммунистик дунёқараш ҳукмронлиги доирасида совет мафкурасининг нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, воқеликка ёндошган. Натижада тарихий воқелик бир томонлама таҳлил этилиб, фақат ютуқлар ва қўлга киритилган марралар баён қилинган. Пировардида ушбу адабиётларда тадқиқ этилаётган йилларда эришилган муваффақиятларнинг асосида коммунистик партия ва совет тузумининг афзалликлари асосий ўрин тутишига урғу берилган. Масалага бундай ёндашув эса мавжуд муаммолар, хато ва камчиликларни четлаб ўтишга ёҳуд улар ҳақида сўз очмасликка олиб келган. Шундай бўлишига қарамасдан, мазкур адабиётларда келтирилган далил ва рақамлар маълум тарихий қимматга эга бўлиб, мавзуни тадқиқ этишда улардан фойдаланиш мумкин. Ушбу давр муаллифлари Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидан то мустақилликка эришгунига қадар ўтган давр оралиғида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини совет мафкураси талаблари доирасида тадқиқ этишган.
Совет даврида Ўзбекистонда саноатнинг ривожланиши ва саноат корхоналарининг қурилишига бағишланган қатор илмий асарлар ҳам яратилди. Булар орасида ўрганилаётган мавзуга бевосита алоқадор бўлган С.Зиёдуллаев, Ж.Ўлмасбоев, В.Кудряшов, К.Қосимов, Х.Жўраев, С.Қорабоев, Ш.Р.Марасулов, А.Жўрақулов, А.Ўролов, К.Каримовларнинг асарларини келтириш мумкин3. Шунингдек, тадқиқ этилаётган даврда Ўзбекистонда индустрия тарихига бағишланган қатор диссертация ишлари ҳам бажарилди. Буларга Ф.Исҳоқов, Д.Бабаджанова ва Б.Хасановларнинг тадқиқотларини мисол сифатида келтириш мумкин.4
Мазкур адабиётларда урушдан кейинги йиллар, шунингдек ХХ асрнинг 60-80-йилларида Ўзбекистонда саноатнинг ривожланиши, янги саноат корхоналарининг қурилиши, республикада саноат ишлаб чиқаришнинг динамикаси, ишчилар ўртасида социалистик мусобақа ва новаторлик ҳаракатлари, саноат соҳасида ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш жараёни, ишчиларнинг ижтимоий ва маиший турмуш шароитида юз берган ўзгаришлар тадқиқ этилган. Коммунистик мафкура доирасида яратилган ушбу илмий тадқиқот ишлари ва адабиётларда Ўзбекистон саноатининг бир томонлама ривожланиши ва чекланганлик ҳолати, республикада кўпинча хом ашёга бирламчи ишлов берувчи корхоналар қурилиши, шунингдек, ушбу ҳолатнинг республика иқтисодиёти учун салбий хусусиятлари, мутахассислар тайёрлаш хусусан, маҳаллий миллат вакилларидан ишчи ходимлар тайёрлаш борасидаги хато ва камчиликлар ҳақида деярли муносабат билдирилмаган. Шунга қарамасдан, зикр этилган адабиётларда келтирилган рақам ва далиллардан илмий тадқиқот ишларида танқидий ёндошган ҳолда фойдаланиш мумкин.
XX асрнинг 50-60 йилларида қишлоқ хўжалигида юз берган ўзгаришлар, янги ерларнинг ўзлаштирилиши, аграр соҳада мутахассислар тайёрлаш, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий аҳволи каби муаммоларни таҳлил қилган адабиётлар сифатида Р.Аминова, Г.Ризаев, Ю.Исҳақов, В.Валиев, Х.Саидов, А.Тожибоев, Б.Сиддиқов, З.Чориев, И.Холиқов, Р.Эгамбердиев, С.Тилеқулов, К.Раҳмонов, Х.Каримова, С.Мамарасулов, А.Раззоқов ва бошқаларнинг ишларини келтириб ўтиш мумкин5. Бу адабиётларда республикада қишлоқ хўжалиги соҳасида юз берган ўзгаришлар, янги ерларнинг ўзлаштирилиши, пахта ҳосилдорлигининг ортиб бориши, соҳани механизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш жараёнида юз берган ўзгаришлар таҳлил этилган. Бироқ, республикада пахта якка ҳокимлигининг йил сайин ортиб бориши, ўзбек деҳқонининг ижтимоий аҳволидаги муаммолар, экологик вазиятнинг мураккаблашиб бориши билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида таҳлиллар берилмаган.
Юқоридаги тадқиқотларда биз ўрганаётган мавзу юзасидан қисман маълумотлар, статистик рақамлар ҳам келтирилган бўлиб, ушбу маълумотлардан илмий тадқиқотда фойдаланиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ушбу тадқиқотларда воқеликка бир томонлама, яъни ҳукмрон совет мафкураси нуқтаи-назаридан баҳо берилган. Соҳа фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони қилиб фақат ўсиш суръатлари олинган. Бироқ, бу кўрсаткичларнинг аҳоли жон бошига таққосланса, бошқа республикаларга нисбатан Ўзбекистоннинг, шу жумладан Қашқадарё ва Сурхондарё областларининг жуда орқада қолганлиги билан боғлиқ ҳолатлар таҳлил этилмаган.
XX асрнинг 50-60 йилларида республикада маданий ҳаёт ва маданият муассасаларининг фаолияти борасида ҳам анчагина тадқиқотлар бажарилган. Чунончи, Х.П.Пўлатов, К.О.Оқилов, К.Б.Бўронов, С.Ш.Шермуҳаммедов, Р.А.Каримов, Р.Шарафутдинова, И.Э.Қодиров, Х.Аллаберганова, М.Олтинов, З.Мирзаев, А.Норбеков ва бошқаларнинг тадқиқотларини кўрсатиш мумкин6.
Ушбу адабиётларда республикада совет даврида халқ таълими тизимида қўлган киритилган ютуқлар, маданият муассасаларининг фаолияти, социалистик маданиятнинг “афзалликлари” каби қатор масалаларга кенг ўрин берилган. Бироқ совет тузуми ва мафкурасининг республика миллий маданиятига кўрсатган босими ва етказган зарари, маданият муассасалари фаолиятининг чекланганлиги каби жиҳатлар таҳлил этилмаган.
Табиийки, бунга ўша давр сиёсати йўл қўймас эди. Пировардида, юқоридаги тадқиқотларда ўрганилаётган мавзу юзасидан фақатгина умумлаштирувчи факт ва рақамлар келтириб ўтилган. Ушбу маълумотлардан тадқиқотларда қисман фойдаланиш мумкин.
Совет даврида Қашқадарё ва Сурхондарё областларининг тарихига бағишланган қатор асарлар ҳам яратилди. Буларга А.Рўзиев, Д.Бичков, Л.Блинников, Х.Рахмонқулов, А.Чориев, А.Каримовларнинг асарларини келтириб ўтиш мумкин.7
Шундай қилиб, совет даври тарихчилари 1945-1991 йиллар оралиғида Ўзбекистонда юз берган ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихини ёритишда масалага коммунистик мафкура манфаатларидан келиб чиқиб ёндошган.
Шу сабабдан бу даврга оид адабиётларда совет тузумининг афзалликлари, эришилган ютуқлар бўртириб кўрсатилган, мавжуд муаммолар хусусида умуман фикр билдирилмаган. Бундай ҳолат муаллифдан мазкур гуруҳга оид адабиётлардаги кўпчилик маълумотларга танқидий нуқтаи-назардан баҳо бериш ва таҳлил қилишни тақозо этади.
Шунингдек, 1991 йилда муаллифлар жамоаси томонидан тайёрлаб нашр этилган “Сурхондарё тарихидан лавҳалар” китоби область ташкил этилганлигининг 50 йиллиги муносабати билан яратилган бўлиб, унда 1941-1990 йилларда областнинг тараққиёт йўли талқин этилган8. Ушбу китобда ҳам областнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида коммунистик партиянинг роли улуғланган.
Д.Бобожонова ва А.Жўраевларнинг монографияларида эса совет даврининг охирги йилларида республикадаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таҳлил қилинган9. Мустақиллик йилларида совет даврининг моҳиятини, шунингдек, мустабид тузум Ўзбекистонга нисбатан юритган сиёсатнинг асл мақсадларини очиб берувчи методологик характердаги асарлар ҳам яратилди. Жумладан, Д.Алимова ва А.Головановларнинг асарида мустабид тузум мафкураси ва маъмурий буйруқбозлик тизимининг асл моҳияти очиб берилган. Бу жараёнлар республиканинг миллий мустақиллик сари кураши каби янги методологик асосда таҳлил этилади10.
И.Алимов ва Қ.Ражабов каби муаллифларнинг Ўзбекистоннинг совет даври тарихига бағишланган тадқиқотларида республикадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг моҳияти очиб берилган11.
Шунингдек, “Ўзбекистоннинг янги тарихи” яратилиб, илмий жамоатчилик ихтиёрига тақдим этилди. “Ўзбекистоннинг янги тарихи”нинг иккинчи китоби бевосита совет даврига алоқадорлиги билан аҳамиятлидир12. Ушбу китобда Ўзбекистоннинг совет давридаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти янги назарий методологик ёндошув асосида ёритилган. Бундан ташқари, фундаментал характердаги икки китобдан иборат Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар) китобининг иккинчи қисмида ҳам ўрганилаётган даврда Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар жараёни тамомила янги тафаккур доирасида холисона талқин этилган13.
Бундан ташқари, мустақиллик йилларида совет даврида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни объектив таҳлил этган қатор асарлар ҳам яратилди.
ХХ асрнинг 80-йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида юз берган зиддиятли ҳолатлар, “пахта иши” ва унинг оқибатлари очиб берилган14.
Шунингдек, кейинги йилларда Сурхондарё ва Қашқадарё областлари совет давридаги саноат, қишлоқ хўжалиги ва маданий ҳаёт билан боғлиқ жараёнларнинг айрим жиҳатларини тадқиқ этган илмий тадқиқот ишлари ҳам бажарилган15.
Бундан ташқари, жанубий областлар шаҳарлари ва туманлари тарихига бағишланган проф. О.Жўрақулов, С.Турсунов ва М.Худойқуловларнинг китобларида Қашқадарё ва Сурхондарё областлари тарихи янгича руҳда баён этилган16.
Хуллас, Жанубий Ўзбекистон ҳудудларида 1945-1991 йилларда кечган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва маданий ҳаёт комплекс тарзда ёритилмаган ва алоҳида илмий мавзу сифатида таҳлил этилмаган.
Тадқиқотларда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид айрим жиҳатлар таҳлил этилишига қарамай, ўрганилган даврда Жанубий Ўзбекистон ҳудудларидаги ижтимоий- иқтисодий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари, маданий ҳаётдаги ўзгаришлар ва муаммоли ҳолатлар тизимли тарзда яхлит ўрганилмаган. Булар эса мавзунинг алоҳида тадқиқот объекти сифатида таҳлил қилиниши лозимлигини кўрсатади.
Учинчи гуруҳ адабиётлари хорижий илмий-тадқиқотлар бўлиб, уларда Ўзбекистон ССР тарихининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлари тадқиқ қилинган. Таъкидлаш жоизки, совет даврида чоп қилинган хорижий илмий адабиётларда Ўзбекистон тарихига бағишланган махсус тадқиқотлар жуда камчиликни ташкил қилган ва республиканинг тарихи совет тарихининг ёки Марказий Осиё тарихининг узвий бир қисми сифатида қаралган ҳамда ўрганилган.
Совет даврида яратилган ва минтақа тарихининг сиёсий-ижтимоий ва маданий тарихини ўрганган хорижий тадқиқотлар қаторига O.Карое17, Р. Пайпс18, Ж.Вилер19, Э.Олворз20 Р.Конкуест21, Г.Глисон22 каби муаллифларнинг китобларини ёки қуйидаги тадқиқотчилар Э. Олворз23, Р.Конкуест24, П.Рамет25, У.Фиерман26 муҳаррирлигида чоп қилинган айрим коллектив монографияларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу тадқиқотлар мазмунига даврнинг таъсири, яъни СССР ва Ғарб, жумладан АҚШ ўртасидаги мафкуравий зиддиятлар жиддий таъсир кўрсатган. Лекин шунга қарамасдан, юқорида кўрсатиб ўтилган хорижий тадқиқотчилар томонидан ва кўрсатиб ўтилган коллектив монографияларда Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ССР тарихининг совет тарихшунослиги четлаб ўтган муаммолари ёки нохолис ёритилган саҳифалари нисбатан объектив кўрсатиб берилган. Улар томонидан ўрганилган муаммолар қаторига сталинизмнинг моҳиятини, большевизм мафкурасининг асосий жиҳатларини ва Марказий Осиё халқлари билан совет ҳокимияти ўртасидаги зиддиятларнинг сабабларини, дин ҳамда тил масалалари ва бошқаларни киритиш мумкин.
СССР тарқалиб кетганидан кейин Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихига хорижда қизиқиш янада кучайиб борди. Натижада 1990 йиллардан бошлаб АҚШ, Ғарбий Европа ва Осиё мамлакатларининг тадқиқотчилари томонидан минтақа ва Ўзбекистон тарихини ёритиб берган бир қанча йирик тадқиқотлар чоп қилинди.
Энди хорижлик тадқиқотчилар асосан минтақа тарихи эмас, балки Ўзбекистон тарихини бевосита тадқиқот объекти сифатида танлашган. Ж. Критчлов27 ўзининг илмий ишини ватанимизнинг тарихига бағишлади ва совет миллий сиёсати, шунингдек айрим миллий масалаларни тадқиқ қилган. Шунингдек, бошқа бир ғарб тадқиқотчиси ўзининг китобида Г. Глисон28 Ўзбекистоннинг совет даври тарихига махсус бўлим ажратиб, унда Иккинчи жаҳон урушидан кейин кечган ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўзбек сиёсий элитасининг фаолияти билан боғлаган ҳолда ўрганиб чиққан.
Таниқли АҚШлик олим А.Халид29 Ўзбекистон тарихини ўрганишга катта ҳисса қўшган хорижлик тадқиқотчилардан биридир. Ушбу муаллифнинг китоблари Ўзбекистон тарихининг турли жабҳалари, жумладан совет ҳокимиятининг диний сиёсати, Ўзбекистон ССРнинг ташкил топишида миллий зиёлиларнинг роли ҳамда мазкур республикадаги маданий жараёнларнинг кечиши билан боғлаган ҳолда Россия архивлари ва Ўзбекистон Миллий Архиви фондларидаги материаллардан, шунингдек Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада сақланадиган ноёб фонддаги манбалардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилган.
Шунингдек, ҳиндистонлик тадқиқотчи А.Сенгуптанинг китобида30 Ўзбекистон тарихининг айрим жиҳатлари, жумладан Ўзбекистон совет республикасининг ташкил топишидан бошлаб, Иккинчи жаҳон урушидан кейин то 1991 йилгача бўлган давр тарихи умумий тарзда, яъни илмий-оммабоб шаклда акс этган.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихи совет даврини ўрганган бошқа бир қатор хорижлик тадқиқотчиларни31 кўрсатиб ўтиш мумкин. Лекин ушбу тадқиқотларда, юқорида қайд этилган китоблардаги каби республиканинг жанубий областлари тарихи махсус тадқиқот объекти сифатида олинмаган, яъни уларда Жанубий Ўзбекистон ҳудудларидаги ижтимоий - иқтисодий ва маданий жараёнлар бевосита таҳлил қилинмаган. Лекин ушбу адабиётларда муаллифлар асосий эътиборни совет жамиятида юз берган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни ўрганишга қаратган. Уларда социалистик жамиятнинг асл моҳияти, совет тузумининг миллий республикаларга нисбатан юритган сиёсатининг характерли жиҳатлари, совет ҳукуматининг иқтисодий сиёсати ҳамда унинг миллий қадриятлар ва маданиятга бўлган муносабатини ўрганиш билан боғлиқ ҳолатлар изоҳланган.
Мавзунинг тарихшунослигини ўрганиш асосида шундай хулосага келиш мумкинки, совет даври тарихининг мураккаб ва зиддиятли жиҳатларини ҳудудлар контексида ўрганиш ва таҳлил қилиш махсус илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Чунки, миллий ўлкаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини тадқиқ этишга бағишланган илмий тадқиқотлар совет давридаги ғоявий қолиплар доирасида яъни коммунистик мафкура талаблари асосида амалга оширилган. Натижада бу давр адабиётлари бирёқлама характерга эга бўлиб, фақат ютуқларни асослашга ҳаракат қилинган ва муаммолар хусусида фикр билдирилмаган.
Мустақиллик йилларидаги тадқиқотлар ҳам мазкур давр воқелигининг ҳудудлар кесимида айрим соҳаларни ёритганлиги билан характерланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда совет даврида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини ҳудудлар ва минтақаларнинг локал хусусиятларидан келиб чиқиб ўрганиш реал воқеликни тўлақонли таҳлил этиш ва тегишли хулосалар чиқариш имконини беради.

Download 202,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish