Э П И Д Е М И О Л О Г И Я
Жаҳон Соғликни сақлаш ташқилоти экспертларининг берган маълумотларига қараганда (1960, 1963, 1980) ЭБ иқлим, йил фасли, ҳамда одамларнинг ирқи ва миллатидан қаътий назар, дунёнинг ҳамма мамлакатларида ҳар-хил миқдорда учрайди. Cireer (1966) эндемик бўқокни «Одамзотнинг энг тарқалган кулфатидир» деб атаган. Дунёдаги энг маълум ЭБ учоқлари денгиз ва океанлардан узоқда, тоғли минтақаларда жойлашган. Буларга Альп водийлари, Пиренея ва Гимолай тоғининг ён бағирлари киради. Амма, бўқоқ пастликларда ҳам, хатто денгиз сатҳига яқин регионларда ҳам учрайди. Масалан, Канада ва АҚШ оралигидаги Улкан кўллар хавзасида ва Нидерландияда бўқоқ кенг тарқалган Баъзи муаллифларнинг фикрича, бўқоқнинг тарқалишида денгиз сатхидан қай даражада баландлигидан кўра, ернинг тури аҳамиятга эга бўлади. Йод профилактикаси яхши йулга қўйилган, ривожланган мамлакатларда ЭБ билан хасталаниш анча камайган. Бундай мамлакатларга Швейцария, АҚШ ва Янги Зеландия киради. Бошқа бир қанча мамлакатларда йод профилактикаси яхши йўлга қуйилмаганлиги туфайли ЭБ билан хасталаниш кўпдир. Денгиз сатхига яқин бўлган регионларда касалланиш (90%) тоғли регионларга нисбатан (30%) кўпроқ бўлиб, кретинизм (ақлий заифлик ва кар-сақовлик) кучлироқ бўлган. Руминияда текширишлар шуни кўрсатадики, «тоғда яшовчи эркаклар, чўпон ва ўрмончилар, бошқаларга нисбатан бўқоқ билан анча кам ҳасталанганлар». Болгарияда бўқоқ билан ҳасталаниш юқори тоғлардан оқиб келувчи струма дарёси хавзасида яшовчи ахоли ўртасида юқори бўлган. «Струма» сўзи олмон адабиётида «бўқоқ» синоними сифатида ишлатилади. Баъзилари дарё номи, касаллик номидан келиб чиққан деб таъкидлашади.
Ҳиндистонда, кретинизм, кар-сақовалик ва ақлий заифлик каби эндемиянинг оғир асоратлари, бўқоқнинг ўзи кенг тарқалганлиги хақида ёзишган. Ҳимолай қишлоқлари аҳолисининг 40% да бўқоқ бўлиб, уларнинг 2% и кар,сақов эканлиги аниқланган. Марко Поло ўзининг 1275 йили Венециядан бошлаган буюк саёҳатида Хитойнинг Қашқар ва Ёркент худудларида букоқ билан ҳасталанганларни кўрган.
Собиқ иттифоқнинг эндемик ўчоғлари қаторига Ўрта Осиё республикалари ва Козоғистон ҳам кирган. Бутун дунё соғликни сақлаш ташқилоти экспертлари (1963-1969), Ўзбекистон, Тожикистон ва Кирғизистон биргаликда, дунёдаги энг кучли регионлардан бири деб ёзишган. Аввалги маълумотларга кўра, (1928) Ўрта Осиёда эндемик регионлар Бухоро ва Самарқанддан бошланган бўлиб, касалланиш Фарғона, Тошкент, Қўқон ва Андижон вилоятларида энг юқори бўлган.
1968 йилда Фарғона водийсида ЭБ касаллигини тарқалиши умумий 8,9% ни, болаларда эса 18,7% ни – (I-V- даражаси) ташқил этган. Регионимизда оҳирги экспедицион текшириш 1977 йилда ўтказилган бўлиб, қалқонсимон безининг 1-V даражали катталашуви ҳаммаси бўлиб, умумий аҳолининг 12.2% да шу жумладан болаларнинг 14.4% да аниқланган. Катта даражадаги бўқоқлар (III –V даражаси) 1968 йилда 3% ни ташқил этган бўлса. 1977 йилда эса 16,2% га етган.
Охирги йилларда профилактика ишларининг йўқлиги муносабати билан эндемик бўқоқ билан хасталанганлар, айниқса болалар ва ўсмирлар ўртасида кескин кўпайди. 1995-96 йилларда Андижон вилоятининг 4138 нафар мактаб ўқувчилари орасида олиб борган текширишларимиз натижаси шуни кўрсатдики, улардан 2760 нафарида, яъни 64,3% да қалқонсимон безининг турли ҳилда катталашиш даражалари аниқланди.
Эндемик бўқоқнинг келиб чиқишида йод дефицити асосий ролни ўйнашини бундан 145 йил муқаддам Превост ва Шатин томонидан айтилган. Буни узоқ йиллар давомида кўп мамлакатларда олиб борилган профилактика ишлари: яъни антиструминазация, тузни йодлаш, бошқа озиқ-овқат махсулотларига йод қўшиш натижаларидан билиш мумкин.
Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, профилактика ишлари яхши йўлга қўйилган мамлакатларда ҳам ЭБ бутунлай йуқ бўлиб кетмади. У спорадик бўқоқ даражасигача тушди холос. Бундан кўринадики, ЭБ ривожланишида йод дефицитидан ташқари бошқа сабаблари ҳам бор. Охирги йилларда струмоген эффектига эга бўлган тиоцианатларнинг бўқоқнинг ривожланишида маълум роль ўйнаши хақида гапирилмоқда.
Тиоцианатлар, карам, шолғом, турнепс, ловияга ўҳшаш маҳсулотларда кўп бўлиб, улар қалқонсимон безига йоднинг киришини ва тиреоид гормонларнинг биосинтезини сусайтиришади. Бундан ташқари бир қатор элементлар: фтор, мисс, кобальт кабилар ҳам ортиқча миқдорларда йод дефицити шароитида струмоген эффектига эга эканлиги ҳакида фикрлар бор.
Юқорида айтилганлардан ташкари ЭБ ривожланишида суткалик овқат рационининг энергетик қиймати ҳам муҳим роль ўйнайди, адабиётларда кўрсатилиши бўйича, ЭБ билан ҳасталанган болаларнинг суткалик овқатининг энергетик қиймати ҳасталанмаганларникидан 27% га кам эканлиги аниқланганган. Шу нарсани айтиб ўтиш керакки, Урал дарёсининг атрофларида йоддефицити анча кучли бўлишига қарамай, бўқоқнинг йўқлиги характерлидир. Демак, йод дефицитини кучайтирадиган омиллардан ташқари йодни оптимал ишлатилишига олиб келувчи омиллар ҳам табиатда бор экан. Бу қандай омиллар эканлиги ҳали аниқланмаган.
Ҳозирда эндемиянинг кучайишига, йод профилактик ишларининг сусайганлигидан ташқари, табиатдаги кучли экологик ўзгаришлар, қишлоқ ҳўжалигида эса зарарли кимёвий дориларнинг назоратсиз кўп миқдорда қўлланилганлиги, сув ва тупроқдаги микроэлементлар балансининг бузилиши кабилар сабаб бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |