Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet22/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   80
Bog'liq
лекция

Қандли диабет







Наҳорда

>6,1 (> 110)

>6,1 (> 110)

>7,0 (>126)

Ёки ГТТ дан 2
соатдан кейин ёки 2
соат овқатдан кейин

>10,0 (>180)



>11,1 (>200)



>11,1 (>200)





Ёки қонда канд
миқдорини куннинг
ҳоҳлаган пайтида
овқатланишга боғлиқ
бўлмаган равишда
бирданига аниқлаш

>10,0 (>180)



>11,1 (>200)



>11,1 (> 200)





Глюкозага

турғунлигининг

бузилиши




Овқатдан олдин
Наҳорга (агар анқланса)



<6,1 (>110)



< 6,1 (>110)



<7,0 (>126)



Ва ГТТ дан 2 соатдан
кейин

>6,7 (110)

>7,8 (110)

>7,8 (126)

Овқатдан олдинги

гликемияни

бузилиши




Овқатдан олдин

* 5,6 (> 100)
< 6,1 (<110)

* 5,6 (> 100)<
< 6,1 (<110)

>6,1 (>100)
< 7,0 (<126)

Ва ГТТ дан 2 соатдан
Кейин



< 6,7 (< 120)



< 6,7 (< 120)



<7,8 (< 140)

ГТТ да глюкоза берилиши:


катталар учун – 75г глюкоза, 300 мл сувда эритилгани: 3-5 мин оралигида ичилади;
болалар учун 1 кг тана оғирлигига 1, 75 г глюкоза (75 г дан ортиқ бўлмаган) 250-300 мл сувда 3-5 мин оралиғида ичилади.


Солиштирма ташхис
Гемохроматоз
Бу касаллик темир алмашинуви бузилиши туфайли келиб чиқадиган ирсий касаллик бўлиб, бунда терида, барча ички аъзоларда гемосидерин, гемофусцин пигменти тўпланади.
Касаллик 3 ҳил белги билан ҳарактерлидир. Жигар ва қораталоқда цирроз ўзгаришлар. Қандли диабет. Тери ва барча тўқималарда қора рангда пигментация.
Буйраклар диабети

Буйрак диабети буйракларнинг қанд ўтказиш чегарасининг пасайиб кетиши туфайли пайдо бўлади. Қонда қанд миқдори нормал бўлишига қарамай, сийдикда 1-3% гача қанд бўлиши мумкин. Кўпинча касаллик наслий бўлади.


Қандсиз диабет


Гипоталамус-гипофизнинг турли касалликларида вазопрессин гормонининг кам ишлаб чиқилиши натижасида юзага келадиган касалликликдир, баъзан бу гормонга буйракларда сезгирлик камайгани туфайли ҳам юзага келади. Қандсиз диабет касаллиги белгилари оғиз қуриши, чанқаш, тез-тез пешоб ажратиш; белгилари қандли диабет касаллиги белгилари билан бир ҳил. Буларни тафовут қилиш учун текширувлар қилинади. Бундай беморда қонда глюкоза миқдори нормада бўлиб, сийдикда қанд ажратилмайди, сийдикнинг солиштирма оғирлиги жуда паст бўлади (1000-1005).




Сийдикда баъзан вақтинчалик қанд ажралиши.

Соғлом болалар углеводларни кўп истеъмол қилганда, ёки кўп берилганда, бир соатдан кейин, 2-3 соат давомида сийдикда глюкоза ажралади. Қонда қанд миқдори нормада бўлади.


Юқумли касалликларда (безгак, зотилжам, гепатит, дизентерия, қизилча) ҳам иситма вақтида сийдикда қанд ажралиши мумкин. Ўткир заҳарланиш, наркоз, вақтида, эпилепсияда ҳам сийдикда вақтинча қанд ажралади. Вақтинчалик қанд ажралганда беморлар тузалгандан кейин глюкоза миқдорини қайта текшириш лозим.
Метилурия (глюкозурия, фруктозурия, лактозурия ва галактозурия).
Глюкозурия – нефроз - нефритда, гипофиз ва буйрак усти безининг касалликларида, лактозурия - ўткир гастритда, сепсисда бўлади, фрукозурия-жигар касалликларида (гепатит, цирроз) бўлиши мумкин.
Галактозурия - жигарнинг оғир касалликларида учрайди.
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ.
Қандли диабетни даволаш принципларига қуйидагилар киради:

  1. Инсулин етишмаслигини компенсациялаш.

  2. Гормонал метаболик ўзгаришларни коррекция қилиш.

  3. Диабетнинг кечки асоратларини олдини олиш ва даволаш.

Қандли диабетни даволашнинг асосий йўналишлари.
1. пархез 4. беморларни ўргатиш.
2. индивидуал жисмоний юкламалар
3. қанд пасайтирувчи дорилар
Пархез бу қандли диабетни даволаш фундаменти ҳисобланади. 1- ва 2- тур диабетида қўлланиладиган парҳез принципиал фарқланади.
Қандли диабетнинг 2-турида пархез билан даволаш, даволашнинг асосини ташкил этади ва тана вазнини нормаллаштиришга қаратилган бўлади.
Диабетнинг 1-турида эса пархез-овқатни мажбурий чегаралашдан иборат, чунки инсулиннинг физиологик секрециясини имитация қилиш интенсив инсулинотерапияни қўллаш билан ҳам амалга ошириш қийин. Шунинг учун пархез диабетнинг 2-туридагидек асосий даволаш усули бўлмай қандли диабетни оптимал компенсациясига эришиш усулига киради. Биринчи тур диабетида пархезни муаммоси беморга истеъмол қилмокчи бўлган овқатга мосланган инсулин миқдорини танлашни ўргатишдан иборат. Интенсив инсулнотерапия қабул қилаётган беморлар диетаси тўлиқ либерилизацияланган яъни бемор соғлом одамдек нима ҳоҳласа қачон ҳоҳласа шунча ейиш мумкин. Аммо бунинг учун бемор инсулин миқдорини виртуозларча танлай олиши керак.
Қандли диабетнинг 1- ва 2- турларида қўлланиладиган диетотерапиянинг фарқлашнишига қарамай уларнинг умумий томонлари ҳам бор.
Нормал вазнли беморларга изокалорияли диета яъни уларнинг энергияга бўлган талабини қондирувчи энергетик қийматдаги овқат берилиши керак. Семиз беморларга, асосан қандли диабетнинг 2-тури билан ҳасталанганларга гипокалорияли пархез белгиланади.
Инсулинга боғлиқ бўлган диабетда эса кўпроқ гиперкалорияли пархез буюрилади. Парахездаги углеводлар миқдори энергетик қийматнинг 50-60% ни ташкил қилади, бу ҳолат ёғлар тўқимасининг инсулинга резистентлигини камайтиради ва ёғлар миқдорини камайтириш учун қулайдир, ёғлар 20-30% (40-50% ўсимлик ёғи) миқдорда берилади, ёғларнинг камайтирилиши уларнинг атероген таъсирини камайтиради. Оқсиллар миқдорини 10-15% га камайтириш микроангиопатиялар ривожланишини секинлаштиради.
Пархезни умумий қонунига енгил хазм бўлувчи углеводларни (айниқса сахароза ва глюкозани) камайтириш киради. Секин ҳазм бўлувчи углеводлар исътемол қилиш тавсия қилинади. Чунки улар глюкозаниниг портал системаси қонида секин аста кўтарилишини ва яҳшироқ ишлатилишини таъминлайди.
Қанд ўрнини босувчиларга келсак улар 2 группага бўлинади. 1-группага табиий ёки калорияли қанд ўрнини босувчилар кириб, уларга фруктоза, ксилит ва сорбит киради. Уларнинг энергетик қиймати -1грами 4 ккалорияга тенг. Фруктоза қабул қилинганида гликемия глюкозага нисбатан 3 баробар пастроқ кўтарилади. Ксилит ва сорбит гликемияга таъсир қилмайди. Фруктозани кунига 30-40 грдан ортиқ қабул қилиш тавсия қилинмайди. 2-группага сунъий қанд ўринини босувчилар киради, улар калориясиз ва гликемияга таъсир қилмайди. Уларга сахарин (сукрахит), ацесульфат, цикмамат (цукли, свитли), L-аспаратам (нутрасвит, сладекс, сурель), сукралозалар киради. L-аспартам саҳарозага нисбатан 200 марта ширинроқ. Цикломат натрий – буйрак касаллигида, ацесульфат юрак етишмовчилигида, L-аспартам фенилкетонурияда берилмайди. Оддий миқдорларда қанд ўрнини босувчилар зарарсиздир. Суткалик рационда клетчатка миқдори 40гр дан кам бўлмаслик керак. Улар ичнинг тез юришига, гипогликемик таъсирга эга. Суткалик рационда холестериннинг миқдори 300 млдан, тузнинг миқдори эса 6 грдан ошмаслиги керак. Қандли диабетнинг 2 турида ва семизликда суткалик энергетик қимат 15-17 ккал/кг камайтирилади.
Қандли диабетнинг I – турида (пархез) қабул қилинадиган овқатнинг нон бирлигини ҳисоблаган ҳолда инсулин миқдорини аниқлашдан иборат. Углеводлар миқдорини нон бирлигида (НБ) кўрсатувчи махсус таблицалар бор, бу таблицалар овқат махсулоти турини бошқа турлари билан алмаштириш мумкинлигини кўрсатади. Бир нон бирлиги 10-12 гр углеводга тенг.

1 нон бирлигига тенг:


Хажми клетчатка энер.
1) ржаной нон 25 гр бир тўргам 0,3 50 ккал
2) гручли бўтка 50 гр 2ош қошиқ – 0,06 45 ккал
3) картошка 50гр 1та ўртачаси – 0,5 45
4) олма 90гр 1 та ўртача - 0,5 40
5) помидор 240 гр - 2-3 та 1,9 45
6) сут 251 гр 1 ст 125
7) апельсин соки 100 гр ½ ст 45
Маълум овқат махсулотини қабул қилинганидан сўнги қондаги гликемия динамикаси гликемик индекс деб аталади. Енгил ҳазм бўлувчи углеводлар гликемик индекси 100% ташқил этади, яъни улар қабул қилиниши билан тезда тўлик сўралади. Спагетининг гликемик индекси эса 50% ни ташкил этади, яъни у секин аста сўрилади ва гликемияни унча ортирмайди. Енгил ҳазм бўладиган углеводларнинг тез сўрилиши, постпрондиал гликемияни тез кўтарилиши ва ундан сўнг тез пасайиши, тери остига бериладиган инсулин кинетикасига тўғри келмайди, шунинг учун уларни қабул қилиниши тавсия қилинмайди.
Бир нон бирлигини тутувчи таом истъемол қилинганида, организмда инсулин бўлмаса, гликемия 1,6- 2.2 ммоль/лга ортади яъни 1 БР инсулин берилганида гликемия қанчага камайса шунгача ортади. Шунинг учун қабул қилинган таомнинг ҳар нон бирлигига 1-1,5 БР. дан инсулин қилинади.
Суткалик калориянинг овқат инградиентларига нисбатан тақсимланиши % хисобида ва уларнинг 1гр. дан ҳосил бўлувчи энергия миқдори.
Инградиентлар ккал % 1гр инградиентнинг
энергия қиймати ккал
Углеводлар 60% 4 ккал
Ёғлар 24 % 9 ккал
Оқсиллар 16 % 4 ккал

Беморларга овқатнинг нон бирлигини ҳисоблаш ва шунга қараб инсулин миқдорини аниқлаш ўргатилади.


Инсулинотерапия.
Ошқозон ости бези кунига -35-50 ед. инсулин ишлаб чиқаради, бу вазннинг хар 1кг га 0,6-1,2 БР/суткасига ташкил қилади. Бу секреция овқатдан сўнги ва базал секрецияга бўлинади. Овқатдан сўнги секреция постпрондиал гликемия даражасига боғлиқ бўлади. Овқатдан сўнги инсулин миқдори қабул қилинган углеводлар миқдорига тўғри келади ва 1-1,5 БР 10-12 гр углеводга, 1 нон бирлигига тўғри келади. Базал секреция эса овқат қабул қилишлар ўртасида, ва уйқуда гликемиянинг оптимал даражасини ушлаб туради. Инсулиннинг базал секрецияси 1БР/с.тезликда амалга ошади ва жисмоний ҳаракатда ва узоқ оч қолишда камаяди. (1/2 ед/с). Овқатдан сўнг инсулинга 50-60% , базал инсулинга эса суткалик инсулиннинг 40-50% тўғри келади.
Инсулин секрецияси эрталаб 1 нон бирлигига 1,5 -2,5 БР дан, тушда – 1,0-1,2 БР. дан ва кечки овкатда – 1,0 БР. дан ажралади.
Ҳозирги кунда қўлланилаётган интенсив инсулинотерапия (базис-болюс инсулинтерапия) инсулиннинг физиологик секрециясига яқинлаштирилгандир.
Унинг асосий принципларига:

  1. Инсулиннинг базал секрециясини, ўрта муддат таъсир қилувчи инсулинни 2 махал бериш билан.

  2. Овқатдан сўнги секрециясини эса ҳар бир овқатдан олдин (қилинадиган) қисқа муддат таъсир қилувчи инсулин бериш йўли билан даволаш














































  3. киради.

Инсулинотерапиянинг бу тури базис – болюс терапия деб номланади.
Бемор кунига 4-5 маҳал қилиниши керак бўлган инсулин миқдорини аниқлай олиши керак.
Инсулин миқдорини аниқлаш учун кунига 4-5 марта гликемия даражасини ва овқатдаги углеводлар миқдорини билиш керак.
Шунинг учун беморга интенсив инсулинотерапия усулларини чуқур ўргатиш керак.
Интенсив инсулинотерапия схемаси: Интенсив инсулинотерапиянинг схемасини қуйидагича келтириш мумкин:
Инсулинга бўлган суткалик талаб тана вазнининг ҳар бир килограммига 0,5 БР. ликни ташкил этишини ҳисобга олинади. Масалан тана вазни 70 кг бўлган беморга бир суткасига 35 БР. инсулин қилинади, унинг 1/3 ўрта муддат таъсир қилувчи (12БР), 2/3 қисмини эса қисқа таъсир қилувчи инсулин (24БР) ни ташкил қилиши керак. Ўрта таъсир қилувчи инсулин 2 та инъекцияга бўлинади: унинг 2/3 қисми (8 БР) эрталаб, 1/3 қисми эса (4БР) кечқурун қилинади. Қисқа таъсир қилувчи инсулин миқдорлари, биринчи кунданоқ беморнинг қабул қилмоқчи бўлган углеводлар миқдорига ва гликемия даражасига қараб тақсимланиши керак. Нормадаги инсулин секрецияси ритмига қараб қисқа таъсир қилувчи инсулин тахминан қуйидагича бўлиниши мумкин. Қисқа таъсирли инсулиннинг ¼ қисми кечки овқатга (5БР), қолган қисми эса иккига бўлиниб нонушта ва тушликга (9БР дан) ажратилади. Интенсив инсулинотерапияни қўллашда қисқа таъсирли инсулин миқдори қабул қилиниши керак бўлган овқатдаги НБ га қараб, ҳисобланади. Овқат билан қабул қилинадиган ҳар бир нон бирлиги (12 гр углеводга) гликемия даражасини 1,6-2,2 ммоль/л га ортишига олиб келади, яъни 1БР инсулин таъсирида камаядиган глюкоза миқдорига кўпаяди. Бошқача қилиб айтганда қабул килишга тайёрланган овқат таркибидаги ҳар бир нон бирлигига (НБ) 1БР дан тўғри келадиган инсулин миқдори беморга юборилиши керак. Бундан ташқари бемор ҳар бир инъекциядан аввал гликемия даражасини ҳам назарга олиши керак.
Яъни агар беморда гипергликемия бўлса, овқатдан аввалги НБ га қараб танланган инсулин миқдори купайтирилиши керак, агар унинг акси гипогликемия бўлса инсулин миқдори камайтирилади. Масалан: беморда гликемия даражаси 7 ммоль/лни ташкил этган бўлса ва у 5 НБ га тўғри келадиган кечки овқатни танаввул қилмоқчи бўлса, овқатдан 30 дақиқа олдин ўзига 6 БР қисқа таъсирли инсулин қилиши керак. Берилган инсулиннинг 1БР лиги бемордаги гликемияни (7 ммоль/л) нормаллаштириш (4,8-5 ммоль/л), қолган 5БР лиги овқатда 5 НБ лигини ҳазм қилиш учун мўлжалланган бўлади.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish